Малуда "Челси"га Осимхенни трансфер қилишни маслаҳат берди
09 may 2025 15:13
News
Малуда "Челси"га Осимхенни трансфер қилишни маслаҳат берди
"Челси" собиқ футболчиси Флоран Малуда "кўклар"га "Наполи" ҳужумчиси, ҳозирда "Галатасарой"да ижарада ўйнаётган Виктор Осимхенни трансфер қилишни тавсия этди.
"Челси"га бир мавсумда 20 дан ортиқ гол урувчи ҳужумчи керак. Осимхен айнан шундай натижа кўрсата оладиган ўйинчи. Менимча, "Челси" учун асосий муаммо унинг нархи ва талаб қиладиган маошида бўлиши мумкин. Бироқ бу масалани ҳал қилса бўлади. Шу сабабли, фикримча, трансферни иложи борича тезроқ амалга оширишга ҳаракат қилиш лозим", – деди Малуда.

Аввалроқ "Барселона" Челси" футболчисига даъвогарлик қилаётгани маълум бўлган эди.
Link :
Source : x.com/Blue_Footy
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Comments