Георгий Квесиешвили: “Ижобий натижада хиссам борлигидан хурсандман”
18 apr 2016 07:02
News
Георгий Квесиешвили: “Ижобий натижада хиссам борлигидан хурсандман”
—Бугун
чинакам жангавор дуранг қайд этдик, — дейди Квесиешвили. — Учрашув қийин
ўтишини аввалдан билардик. Шунга мос равишда пухта тайёргарлик кўрилди.
Мухлисларга катта раҳмат! Уларнинг қўллаб-қувватлаши бизни охирги сонияларгача
ҳужумкор футбол намойиш этишга ундади. Ҳисобда ортда бораётиб, мен киритган гол
эвазига жамоам мағлубиятдан қутулиб қолганидан, айниқса, “Қизилқум”нинг ижобий
натижаси учун ҳисса қўшганимдан жудаям хурсандман.
Жамоамизда
ажойиб муҳит ҳукмрон. Бундай аҳил жамоа билан ҳали кўплаб ғалабаларни қўлга
киритишимизга ишонаман. Шундай жамоада тўп сураётганимдан мамнунман, албатта.
Кейинги учрашувларда ҳам фақат мухлисларни қувонтириш учун бор куч ва
маҳоратимни ишга солишга ҳаракат қиламан, - дейди ҳимоячи.
“Қизилқум”
ПФК Матбуот хизмати.
Comments