Latest news

18:18"Динамо" Махачқала Премьер лигага чиқди, РПЛдаги илк ўйинга Хабиб Нурмагомедов ва Хасбик таклиф қилинади  0 18:05Про лига. "Шўртан" — "Хоразм" 1:0. Жонли эфирни томоша қилиш  0 16:57Арда Туран билан муносабати, Париж Олимпиадаси ва кимлар ёрдам бергани — Жаҳонгир Ўрозовнинг Туркиядаги илк мавсуми қандай ўтди?  2 16:335та гол, 2та пенальти ва битта қизил карточка. Тошкент дербисидан ГАЛЕРЕЯ  0 16:15ЎзФҲМ: "Насаф" дарвозасига тоза пенальти қўйилмаган, "Олимпик"ка эса йўқ пенальти қўйилган, "Андижон" футболчиси 18-дақиқада қизил олиши керак эди  19 15:41ФИНАЛгача...  6 15:1320 ёшли ҳужумчи, 21 ёшли дарвозабон, 22 ёшли ҳимоячи ва 53 ёшли мураббий. Суперлигада 8-турнинг энг яхшилари   4 14:51"Навбаҳор" ва ОКМКдан 2, қолганлардан бир нафардан. Суперлига 8-тур рамзий терма жамоаси  2 13:32Ўз тарихида илк бор финалга чиққан "Аталанта" мағлубиятсиз одимлаётган "Байер"га қарши. Европа лигаси финали учун превью  3 13:10ПФЛ: "Бобур Арена" секторлари ўйин пайти кузатув камералари ёрдамида назорат қилинади  15 12:49Фримпонг: "Мен учун бу финал - орзу"  1 12:13Суперлига. 9-тур учрашувларининг бошланиш вақти маълум  8 11:45Про лига. Бугун 9-турга старт берилади  1 11:25Гвардиола АПЛда 5-марта йил мураббийи бўлди, у фақат Фергюсондан орқада  10 11:00Бир мавсум қурбони: Дарвин Нуньес "Ливерпуль"да ўзини тополмаяпти (мутолаа учун)  4

Геннадий Кочнев: "Яна омадимиз келиб, ғалабага эришдик" News

Геннадий Кочнев: "Яна омадимиз келиб, ғалабага эришдик"

Про-лиганинг 8-тури доирасида "Арал" мағлуб этилганидан кейин "Ғиждувон" бош мураббийи Геннадий Кочнев ўз фикрларини билдирди.

- Ўйин ҳақида нима дейишим мумкин, оғир баҳс бўлди. Тўғрисини айтсам, дурангга ҳам тайёр тургандим. Йигитлар ҳаракат қилишди, бор кучи билан меҳнат қилишди ва ғалабани илиб кета олишди. Бугун захирадан тушганлар ўйинни яхшилай олишди. Жамоада бир қанча яхши вазиятлар бўлди. Футболчилардан мамнунман, улар яхши ҳаракат қилишди ва керакли 3 очкони қўлга киритишди. Ёқимли байрам бўлди. Шу сабабли мухлисларни, клуб раҳбариятини ғалаба билан табриклайман. Барчасидан мамнунман.

- Бу ғалаба навбатдаги ўйинга иштиёқ бера оладими?

- Албатта. Чунки биз сўнгги поғонадан кўтарилдик. Албатта, иштиёқ тақдим қилади. Бугун биз учун муҳим ўйин эди. Йигитларнинг ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилдим.

- Ўтган ўйиндаги матбуот анжуманида муаммолар ҳақида гапиргандингиз. Бу муаммолар ҳал бўлдими?

- Йўқ, бу ҳали жараёнда. Кутяпмиз. 

- Ёзда таркибга қўшиб олинадиган футболчиларни рўйхат қилиб олдингизми?

- Ҳозирча ҳолатимиз бунга йўл қўймаяпти. Бизда шорт-лист йўқ. Ишлар ҳал бўлганидан кейин бирга ўтириб, ўйлаймиз. Агарда ҳолат ўтган йилгидек бўлса, балки, ишлар яхшироқ бўлиши мумкин.

- Биринчи бўлимда Бобур Аманов ҳужумда ўйнади. 

- Бу борада ўтган йили гапирганман. 2010 йили "Бухоро" бош мураббийи бўлганимда, биз биринчи лигада эдик, Бобур эса менинг ҳужумчим бўлган. Ўшанда у бир мавсумда 11та гол урган. Кейинчалик ҳимояга ўтганди. Мураббийлар билан биргаликда унинг тўпни ушлаб тура олишини инобатга олдик. У жароҳатидан кейин энди тикланиш жараёнини бошдан кечиряпти. 

- "Ғиждувон"га ғалаба учун нималар етишмаяпти?

- Жамоага эътибор етишмаяпти. Агарда ишлар бошқача кетса, яхшироқ эътибор қарата олишса, нормал даражадаги машғулот жараёнига имкон беришса, йигитларда куч ҳам пайдо бўлади ва барчаси бошқача бўлади. 

- "Арал"нинг ўйини ҳақида нима дея оласиз?

- Жуда яхши жамоа. Уларнинг бугун тезкор ўйин кўрсатишини кутгандик. Оғир ўйин ўтказдик ва яна омадимиз келди. Омад сабабли сўнгги дақиқада ғалаба голини урдик.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика