Latest news

19:57"Рома" асосий футболчиси билан шартномани узайтиришга уриниб кўради  0 19:45Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Насаф", "Андижон" – "Динамо" ва бошқа учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  36 19:33​Санчодан уятли кўрсаткич  0 19:10Расман: Максим Шацких – "Андижон" бош мураббийи, Виталий Шпанюк – жамоанинг жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийи  9 18:53Футзал бўйича Ўзбекистон Кубоги. "Оил Стар" ва БМБ финалда тўқнаш келадиган бўлди  1 17:37"ЎзСҚБ кўплаб вазиятлар яратди, бизнинг йигитлар туриб бера олишди" — Рустам Умаров  1 17:16"Арсенал" АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  0 16:30Ўзбекистон Кубоги. 3-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Сурхон" ва "Шўртан" 1 нафардан йўқотишга эга  0 16:15"Манчестер Сити" ва Абдуқодир Ҳусанов 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  18 15:58Ўзбекистон Кубогида нима гап?  7 15:48Ўзбекистоннинг БАА ҳамда Қатарга қарши учрашувлари учун ҳакамлар тайинланди  19 15:48Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" 9:0 ҳисобида ютгани фойдасизми? "Насаф" 1:0 ҳисобида ютса, кейинги босқичга чиқадими?   12 15:31"Футбол олами". Водий дербисида "Нефтчи"да ғалаба, "Пахтакор"да 6:0, Қаршида жанговар дуранг ёхуд 9-тур ҳақида батафсил  0 15:20Эшитдик-да! CAFA U-17 мусобақасида Ўзбекистон U-16 терма жамоаси қатнашади  0 15:00Про лига. 6-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  1

Геннадий Кочнев: "Қўпол хатолар эвазига мағлуб бўлдик" News

Геннадий Кочнев: "Қўпол хатолар эвазига мағлуб бўлдик"

Про-лига 3-туридан ўрин олган "Машъал" - "Ғиждувон" (3:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Геннадий Кочнев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Умуман айтганда оғир ўйин бўлди. Якуний натижа ўзимизнинг қўпол хатоларимиз эвазига юзага келди. Биринчи бўлимдаги ўйинимиз яхши эди, аммо кейинроқ вазият ўзгариб кетди. Ҳисоб 1:1 бўлиб турган вақтда қўпол хатога йўл қўйдик ва гол ўтказиб юбордик.

"Машъал" иккинчи бўлимда кўпроқ вазиятларга эга бўлди. Ўйиндан олдин ҳар икки жамоада ҳам очко йўқ эди. Бугун муборакликлар ғалабага эришиб, 3 очкога эга чиқишди. "Машъал"ни ғалаба билан табриклаймиз. 

Мавсум аввалида катта трансферларни амалга ошира олмадик. Шунингдек, асосий таркиб футболчимиз қизил карточка олди. Шу каби факторлар натижаларга таъсир кўрсатаяпти. Бизда ҳозир 0 очко, мусобақа жадвалида энг охирги ўриндамиз. Бироқ, хато ва камчиликлар устида ишлаб навбатдаги ўйинларда ғалабаларга эришишни мақсад қилганмиз.

- Одатда мураббийлар 70-дақиқадан кейин ўзгаришларни амалга оширишади. Сиз жуда эрта захирадан футболчи майдонга туширдингиз. Бунга нима сабаб бўлди?

- Фирдавс Асадов ўз даражасида ўйнай олмади. Шунингдек, бир футболчимиз озроқ жароҳат олиб қолди. Захирадан ўйинга қўшилган Бойсариев гол урди. Бироқ бизда бугунги ўйинда қўпол хатолар кўпайиб кетди. Шунингдек, Муҳаммад Одилов ҳам биз кутган ўйинни намойиш этиб бера олмади.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика