Latest news

09:31"Истанбул Башакшехир" қишда РПЛдан ҳужумчи олиб келмоқчи  2 09:17Осиё Кубоги-2011. Жепаров ва Шацкихнинг голлари Кувайт устидан ғалаба келтирган оқшомни ёдга оламиз  0 09:00"Реал" ва "Барселона" Германия МТЖ ҳимоячиси учун курашмоқда  0 08:33ПСЖ "Барселона" футболчиси учун трансфер рекордни янгилашга тайёр  1 08:06МЮ Бруну бўйича бир қарорга келди  5 07:41Фабрицио Романо: "Ал Иттиҳод"нинг янги бош мураббийи маълум  0 01:57Ўзбекистон терма жамоаси янги мураббий қўл остида илк машғулотини ўтказди  16 00:49Мбаппе жароҳат сабаб Франция терма жамоаси билан машғулот ўтказмади  2 00:18Рональд Куман Натан Аке "Ман Сити"ни тарк этиши лозимлигини айтди  0 23:47Жейми Каррагер: "Аморимнинг янги йилгача ишдан хайдалиши муқаррар"  2 23:20Шенсни "Барса"га ўтишни хоҳламаганини ва бунга уни рафиқаси мажбур қилганини айтиб берди  3 22:47Миллий жамоанинг Каннаваро қўл остидаги бугунги машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  8 21:50Ямал "Реал"га қарши ўйнаши кутилмоқда  0 21:25"Арсенал" ва Райя ваниҳоят янги келишувга эришишди  1 20:55Жорди Альба мавсум якунида футболчилик фаолиятини якунлашини эълон қилди  4

Геннадий Кочнев: "Қўпол хатолар эвазига мағлуб бўлдик" News

Геннадий Кочнев: "Қўпол хатолар эвазига мағлуб бўлдик"

Про-лига 3-туридан ўрин олган "Машъал" - "Ғиждувон" (3:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Геннадий Кочнев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Умуман айтганда оғир ўйин бўлди. Якуний натижа ўзимизнинг қўпол хатоларимиз эвазига юзага келди. Биринчи бўлимдаги ўйинимиз яхши эди, аммо кейинроқ вазият ўзгариб кетди. Ҳисоб 1:1 бўлиб турган вақтда қўпол хатога йўл қўйдик ва гол ўтказиб юбордик.

"Машъал" иккинчи бўлимда кўпроқ вазиятларга эга бўлди. Ўйиндан олдин ҳар икки жамоада ҳам очко йўқ эди. Бугун муборакликлар ғалабага эришиб, 3 очкога эга чиқишди. "Машъал"ни ғалаба билан табриклаймиз. 

Мавсум аввалида катта трансферларни амалга ошира олмадик. Шунингдек, асосий таркиб футболчимиз қизил карточка олди. Шу каби факторлар натижаларга таъсир кўрсатаяпти. Бизда ҳозир 0 очко, мусобақа жадвалида энг охирги ўриндамиз. Бироқ, хато ва камчиликлар устида ишлаб навбатдаги ўйинларда ғалабаларга эришишни мақсад қилганмиз.

- Одатда мураббийлар 70-дақиқадан кейин ўзгаришларни амалга оширишади. Сиз жуда эрта захирадан футболчи майдонга туширдингиз. Бунга нима сабаб бўлди?

- Фирдавс Асадов ўз даражасида ўйнай олмади. Шунингдек, бир футболчимиз озроқ жароҳат олиб қолди. Захирадан ўйинга қўшилган Бойсариев гол урди. Бироқ бизда бугунги ўйинда қўпол хатолар кўпайиб кетди. Шунингдек, Муҳаммад Одилов ҳам биз кутган ўйинни намойиш этиб бера олмади.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика