Latest news

13:44Ўзбекистонда ўтадиган футзал бўйича Жаҳон чемпионати-2024 тимсоли эълон қилинди  6 13:22Эркин фикр: Олимпиада футболдан воз кечиши керак  5 13:00Бугун Олимпиадада иштирок этадиган спортчиларимизнинг иштирокидан ОНЛАЙН  1 12:53Флик: "Биз тўғри йўлдамиз, ҳали яна қўшишимиз мумкин"  4 12:05Анчелотти: "Суперкубок ҳақида ўйлаш вақти келди"  4 11:18"Месси мени ҳамиша тушликка таклиф қилади"  11 10:26"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 9 ёшли Икрамов Темур  0 10:11Англия терма жамоасини сентябрь ойидаги ўйинларида ким бошқариши маълум  1 09:44«Бавария» ёзда тўрт нафар футболчисини сотади  3 09:15Мбаппе ёки Виниcиус? Анчелотти «Реал Мадрид»да ким пенальти тепишини айтди  3 08:48Ўзбекистон кубоги. Бугун чорак финалнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  18 08:20ЕЧЛ, 3-саралаш босқичи. Кечаги кун натижалари билан танишинг  1 07:55Ўртоқлик учрашуви. "Барселона" - "Милан" 2:2, "Барса" пенальтиларда ютқазди  2 07:50Бугун Баҳодир Жалолов ва яна 4 нафар спортчимиз Париж Олимпиадасида иштирок этади (рўйхат)  4 07:35Ўртоқлик учрашуви. "Реал Мадрид" - "Челси" 2:1, Мудрикнинг тезкор рейдига аниқлик етишмади  1

Футзал. Вьетнам-2014. Ўзбекистон Японияни мағлуб этди News

Футзал. Вьетнам-2014. Ўзбекистон Японияни мағлуб этди

Вьетнамда давом этаётган футзал бўйича Осиё чемпионати 2-турида Ўзбекистон терма жамоаси Осиёнинг амалдаги ғолиби Японияга қарши паркетга тушди.
"D" гуруҳи, 2-тур
Ўзбекистон - Япония
2:1
Голлар: Андрей Шлема 10, Артур Юнусов 40 - Нишитани Риосуке 9

Ўзбекистон: (бошланғич таркиб) 1.Рустам Умаров, 2.Умид Холматов, 4.Шуҳрат Тожибоев, 8.Фарход Абдумавлонов, 11.Артур Юнусов .

Захирадан ўйинга қўшиладиганлар: 5.Мақсуд Файзуллаев, 6.Даврон Абдураҳмонов, 7.Дилшод Рахматов, 9.Андрей Шлема, 13.Даврон Чориев, 14.Аъзам Саидахматов, 12.Клим Тюгаев, 15.Жасур Содиқов.

Япония: (бошланғич таркиб) Каваҳара Ҳисамитсу, Акира Минамото, Нибуя Казуҳиро, Ҳоши Шота, Нишитани Риосуке.

Захирадан ўйинга қўшиладиганлар: Накамура Юсуке, Учимура Шунта, Осодо Нобуя, Такита Манабу, Каоро, Ватанабе Томоаки, Ёшикава Томоки.

Огоҳлантиришлар:
Жасур Содиқов 4, Артур Юнусов 36, Клим Тюгаев 40, Аъзам Саидахматов 40.


Матнли трансляция


Учрашув якунланди, шундай қилиб Ўзбекистон амалдаги Осиё чемпионини таслим қилди.

40' Гоооооолллллл, Артур Юнусов жамоамизни олдинга олиб чиқди.

24' Ўйин темпи бироз тушди, паркетда тенг кураш кечмоқда.

21' Умаров дарвозаси олдида хавфли вазият юзага келди.

Иккинчи бўлим бошланди.

Биринчи бўлим ўз ниҳоясига етди.

16' Эҳҳҳ, Дилшод Рахматовнинг бош билан берган зарбасидан кейин тўп бироз юқоридан ўтиб кетди.

14' Айнан шу дақиқада ҳисобда олдинга чиқиб олишимиз мумкин эди, аммо ҳимоячи Артур Юнусовга тўп киритишга имкон бермади.


Мажмуага ташриф буюрган ишқибозлар

Ўтказиб юборилган тўпдан сўнг терма жамоамиз дарҳол ҳужумга ўтди. Дилшод Рахматовнинг пасидан кейин Шлема иккинчи уринишда нишонни аниқ олди.

10' Гоооооллллл!! Андрей Шлема ҳисобни тенглаштирмоқда, 1:1.

9' Гол, Нишитани Риосуке ўйинда ҳисобни очмоқда.

6' Жамоамиз чиройли ҳужум ташкил этишди, лекин Абдумавлоновнинг тўп узутишини дарвозага тўғрилаб юборадиган ўйинчи топилмади.

5' Рустам Умаров жуда ҳам хавфли зарбани бартараф этди.

4' Японлар фаолроқ ҳаракат қилишмоқда, бизникилар эса ҳозирча ҳимояланишмоқда.

1' Дарвозамиз олдида жуда ҳам хавфли вазият, тўп Рустам Умаров қўриқлаётган дарвозанинг устунига тегди.

1' Учрашувдаги дастлабки зарбани вакилларимиз беришди, тўп бироз ноаниқ кетди.

Демак, Ўзбекистон-Япония бахси бошланди.

Қизиғи шундаки AFC расмий сайти берган маълумотга ишонадиган бўлсак, Баҳодир Аҳмедов Японияга қарши биринчи бешталикда иккита дарвозабонни туширади. Бу шунчаки тушунмовчиликми ёки чиндан ҳам шундайми аниқлашга ҳаракат қилиб кўрамиз.



Ҳозиргина терма жамоа билан Хо Ши Минга кетган Ўзбекистон футбол федерацияси матбуот бўлими ходими Бахтиёр Маметовнинг бизга маълум қилишича, Ўзбекистон терма жамоаси таркибида биринчи бешталикда дарвозабонлардан фақат Рустам Умаров тушади. Юқоридаги вазиятга эса AFC расмий сайтида техник хато деб қараймиз.
Бугунги ўйиннинг протоколини ўзингиз кўришингиз мумкин, ҳаммаси жойида ва ортиқча эҳтиросга берилиш шарт эмас.

"D" гуруҳи

Жамоалар Ў Ю
Д
М
УГ
ЎГ
ТН
О
Қирғизистон
2 1 1 0 6 3 3 4
Ўзбекистон 2 1 1 0 4 3 1 4
Япония 2 1 0 1 13 2 11 3
Жанубий Корея
2 0 0 2 1 16 -15 0

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика