Latest news

08:54Дешам: “Гуруҳимиз ЖЧ–2026нинг энг қийинларидан бири”  0 08:30Скалони — Мессининг ЖЧ–2026да иштирок этиши ҳақида: “Қарорни унинг ўзи қабул қилади”  0 08:00Неймар Жаҳон чемпионатига борадими? Анчелотти шартини айтди  0 07:36Расман: Германиялик мутахассис "Нефтчи"да иш бошлади  2 01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  15 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  24 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  7 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  34 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  177 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  51 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  4 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6

"Барса" ўз ярим ҳимоячиси билан шартномани бекор қилмоқчи News

"Барса" ўз ярим ҳимоячиси билан шартномани бекор қилмоқчи

Флик янги мавсумда 33 ёшли ярим ҳимоячига таянмаяпти (Марcа).

"Барселона" Ориол Ромеу билан шартномани бекор қилиши мумкин. Marca’нинг хабар беришича, клуб бош мураббийи Ханс-Дитер Флик "Жирона"дан ижарадан қайтган 33 ёшли ярим ҳимоячини жамоада кўрмаяпти. Яқин кунларда футболчи ва мураббий учрашув ўтказадилар.

Таъкидланишича, "Барселона" Ромеу билан 2026 йилда тугайдиган шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти - ярим ҳимоячи билан хайрлашишнинг турли вариантлари, жумладан шартномани бекор қилиш ҳам кўриб чиқилмоқда. Шу билан бирга, "Жирона" бош мураббийи Ориол Ромеуни келгуси мавсумда ҳам ўз жамоасида кўришни хоҳлаяпти. Барча томонлар футболчининг келажаги масаласини "Барселона"нинг Осиё турнеси бошланишидан олдин ҳал қилишга интилмоқда.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика