Latest news

23:18Февзи Давлетов: "Ўйинга қайтишимиз учун гол етишмади"  0 22:56Максим Шацких: "Мен доим бир гапни айтаман: биз мухлислар учун ўйнаймиз"  0 22:44Эрон. "Истиқлол"да ғалаба, Рустам Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 22:21Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" дуранг ўйнади, жамоа кетма-кет учинчи ўйинда ғалаба қозона олмади  2 21:52Асрор Алиқулов: "Қўлдан келганча ҳаракат қилдик"  4 21:21"Бундай ҳолатлар Спорт арбитраж судида нормал амалиёт сифатида қабул қилинади" - ЎФА расмий баёнот билан чиқди  6 21:10Суперлига. "Машъал" – "Хоразм" 0:3  0 21:08Суперлига. "Сўғдиёна" "Сурхон"ни кичик ҳисобда мағлуб этди  9 20:47Отабек Нарзуллаев: "Футболни жон койитиб ўйнамасангиз, ким сизга уч очко беради"  0 20:31Суперлига. 7 та ҳисобланган ва битта инобатга олинмаган гол ҳамда самарасиз пенальти: "Андижон" "Шўртан"ни мағлуб этди  28 20:13Ҳаким Фузайлов: "Кураш ҳали тўхтагани йўқ"  1 19:42Ямал бепул дастхатлар беришни тўхтатади  5 18:55"Хоразм" сафарда "Машъал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  14 18:48Кипрда "Кармиотисса" президенти отиб кетилди  0 18:25"Вазиятга реал қараш керак, ҳар бир рақибга қарши ўйлаб қўйган режаларимиз бор" — Ислом Исмоилов иштирокидаги матбуот анжумани   10

2026 йилги Жаҳон чемпионати чипталари қачон сотувга чиқиши маълум News

2026 йилги Жаҳон чемпионати чипталари қачон сотувга чиқиши маълум

Сентябрь ойида сотувлар бошланади.

2026-йилги жаҳон чемпионати чипталарини сотиш дастурининг биринчи босқичи 2025 йил 10 сентябрда бошланиши Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) расмий сайтида эълон қилинди.

10 сентябрдан бошлаб мухлислар чипта сотиб олиш учун ариза топширишлари мумкин. Агар аризалар сони чипталар сонидан ошиб кетса, ғолиблар тасодифий танлов асосида аниқланади. Чипталарга бўлган юқори талаб кутилаётгани сабабли, улар босқичма-босқич чиқарилади.

Шуни таъкидлаш жоизки, мухлисларга ҳозирданоқ ФИФА сайтидаги махсус бўлимда рўйхатдан ўтиш ва алоҳида идентификатор яратиш тавсия этилмоқда. Бу идентификаторсиз чипталарни сотиб олиш имконсиз бўлади.

"АҚШда ўтказилган клублар жаҳон чемпионатининг мисли кўрилмаган муваффақиятидан сўнг, жаҳон чемпионатига бўлган қизиқиш янги чўққиларга кўтарилмоқда. Биз бутун дунёни яна бир бор Шимолий Америкада кутиб олишни интизорлик билан кутмоқдамиз. У ерда Канада, Мексика ва АҚШ тарихдаги энг улкан ва кўламдор спорт тадбирини ўтказади," - деди ФИФА президенти Жанни Инфантино.

2026-йилги жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Мексика ва Канадада бўлиб ўтади. Бу турнирда илк бор 48 та жамоа иштирок этади. Мусобақанинг финал босқичи учун қуръа ташлаш маросими декабрь ойида ўтказилади.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика