Latest news

02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  4 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  2 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  3 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  102 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  1 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" ўз майдонида "Нефтчи"га мағлуб бўлди, "Машъал" эса "Бухоро" билан дуранг ўйнади  3 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  1 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40

Футзал. Қирғизистоннинг Осиё чемпионати учун якуний таркиби маълум бўлди News

Футзал. Қирғизистоннинг Осиё чемпионати учун якуний таркиби маълум бўлди

Футзал бўйича Қирғизистон терма жамоаси бош мураббийи Андрей Полховский 2016 йилги Осиё чемпионатида иштирок этадиган ўйинчилар рўйхатини эълон қилди.

Қирғизистон терма жамоаси 23 январдан буён Москва шаҳрида йиғин ўтказмоқда. Жамоа 6 февралга қадар шу ерда машғулот ўтказади. Бу ҳақда Қирғизистон футбол Федерацияси расмий сайти хабар берди.

Россия пойтахтида Қирғизистон иккита ўртоқлик учрашувини ўтказади. Дастлаб 2014 йилги Россия чемпиони «Дина» клубига қарши ўйин бўлади. Иккинчи баҳс “Норильский Никель” клубига қарши ташкил этилади. 6 февралда жамоа Тошкент шаҳрига учиб келади. Осиё чемпионатидан олдин қирғизлар Хитой Тайпеи билан ўртоқлик учрашувини ўтказишни режалаштиришган.


 
Таркибда 16 нафар футзалчи бор (3 нафар дарвозабон):
Кирилл Ермолов (МФК «Инта». Актау, Қозоғистон)
Марлис Дегимбаев (ФК “Морпорт”. Актау, Қозоғистон)
Николай Шамонин (МФК «Фарватер». Бишкек, Қирғизистон)
Канимет Аралбаев (ФК «Эмгек». Бишкек, Қирғизистон)
Азат Исабеков (ФК «Эмгек». Бишкек, Қирғизистон)
Эркин Табалдиев (ФК «Эмгек». Бишкек, Қирғизистон)
Рустам Ермеков (FC «Изқилар». Урумчи, Хитой)
Руслан Ермеков (FC «Изқилар». Урумчи, Хитой)
Нуржан Жетибаев (FC «Изқилар». Урумчи, Хитой)
Эмиль Канетов (МФК «Динамо». Жалол-Обод, Қирғизистон)
Уланбек Байгази уулу (МФК «Динамо». Жалол-Обод, Қирғизистон)
Максадбек Алимов (МФК «Динамо». Жалол-Обод, Қирғизистон)
Иляс Чотбаев (МФК «Динамо». Жалол-Обод, Қирғизистон)
Мирланбек Абдикадиров (клубсиз)
Евгений Малинин (МФК «Фарватер». Бишкек, Қирғизистон)
Дильшат Кадиров (МФК «Мурас». Жети-Огуз, Қирғизистон)

 
Эслатиб ўтамиз, 10-21 февраль кунлари Тошкентда футзал бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Қирғизистон терма жамоаси «А» гуруҳида Ливан, Саудия Арабистони ва Ўзбекистонга қарши ўйнайди. Илк турда Қирғизистон Ливанга қарши ўйнайди. Баҳс 10 февраль куни «Ўзбекистон» спорт марказида бўлиб ўтади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика