Latest news

15:53Финалдаги ҳиссиётлар. Япония - Ўзбекистон ўйинидаги суратлар жамланмаси  2 15:36Чемпионлик учун кураш. "Арсенал" - "Борнмут" баҳси учун асосий таркиблар эълон қилинди  0 15:24Суперлиганинг 6-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  1 15:19АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди  1 14:43"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти  5 14:14Кассано: "Аллегрини матбуотда 4-5 нафар дўсти бор, улар мураббий айтганини ёзади"  0 13:42Ҳеч нарса қилмаган одам хатога йўл қўймайди  16 13:21Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо...  3 13:13U-23 Осиё Кубоги. Финалдан кейинги кадрлар ва тақдирлаш маросими ГАЛЕРЕЯ  13 12:51"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар...  0 12:02Тарихий натижага эришган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тошкентда тантанали тарзда кутиб олинди   24 11:46Неъматулло Қутибоев: "Таркибида Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнаган футболчилари бор бўлган "Бухоро"га муносиб қаршилик қилдик"  1 11:38Улуғбек Бакаев: "Арал" билан баҳсдаги дуранг адолатли натижа"  6 11:34Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? Николай Егоричевнинг фикрлари  17 11:11Руслан Аҳмедов: "Вилоят ҳокими 2024 йилда "Хоразм" клубига база қуриб беришга ваъда берган"  5

Футзал. "Пахтакор" "Насаф"ни иккинчи баҳсда ҳам енгди ва иккинчи финалчига айланди News

Футзал. "Пахтакор" "Насаф"ни иккинчи баҳсда ҳам енгди ва иккинчи финалчига айланди

Пойтахтимиздаги "Саховат-Спорт-Сервис" соғломлаштириш мажмуида (олдинги "Ўзбекистон" спорт мажмуи) футзал бўйича XXIII Ўзбекистон миллий чемпионати ярим финал учрашувлари якунига етди.

1/2 финалнинг биринчи беллашувида "Насаф"ни 5:2 ҳисобида мағлуб этган "Пахтакор" иккинчи беллашувда 6:3 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди ва финалнинг иккинчи иштирокчисига айланди. Ҳал қилувчи баҳсда пойтахтликлар Олмалиқнинг АГМК жамоаси билан куч синашишади. "Насаф" эса бронза медаллар учун "Навбаҳор" билан кураш олиб боради.

Футзал. АГМК "Навбаҳор"ни мағлуб этди ва биринчи финалчига айланди


Футзал бўйича XXIII Ўзбекистон миллий чемпионати
Ярим финал
, иккинчи ўйин
"Пахтакор" - "Насаф" 6:3
Голлар:
Д.Чориев 8, Д.Шавкатов 10, И.Ражабов 14, 38, А.Абдувалиев 20, Т.Садиров 33 - С.Жўраев 11, Ж.Халимов 16, О.Полвонов 27
Ҳакамлар: Анатолий Рубаков, Никита Афинагенов, Санжар Назаров, Жамолиддин Қосимов.

"Пахтакор" (биринчи бешлик): Равшан Элибоев, Феруз Фахриддинов, Тимур Садиров, Авазбек Абдувалиев, Илҳом Ражабов.
Захира: Акмал Хазратқулов, Дилшод Ирсалиев, Муҳаммад Зоиров, Мақсуд Файзуллаев, Дилмурод Шавкатов, Даврон Чориев, Фахриддин Самегов, Шоислом Шобаҳромов, Маъмур Дилшодов.

"Насаф" (биринчи бешлик): Темур Хайдаров, Суннатилла Жўраев, Мамашариф Халимов, Ойбек Полвонов, Самандар Очилов.
Захира: Жасур Халимов, Шоҳрух Неъматов, Шоҳрух Норқулов, Оғабек Эргашев.
Огоҳлантиришлар: Т.Хайдаров 36
Четлатишлар: О.Полвонов 35, Т.Хайдаров 40


Эслатиб ўтамиз, футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг финал ва учинчи ўрин учун беллашувлари 15 декабрдан старт олади. Бронза учун баҳслар томонлардан бирининг иккита ғалабасигача, финал эса томонлардан бирининг учта ғалабасига қадар давом этади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика