Latest news

00:50"Бавария" "Ливерпуль"га Диас учун 70 миллион евро ва бонуслар таклиф қилади  0 00:15"Аталанта" Ретегини 65 млн. еврога сотди  1 00:12МЮ "Брентфорд"нинг энг яхши тўпурари Мбемони 65+6 миллион фунтга сотиб олди  2 23:48Сауль Туркияга кўчиб ўтиш фикридан қайтди. Нега?  0 23:13As ўқувчиларининг 72% "Реал" Винисиус билан шартнома узайтиришини хоҳламайди  1 22:45"Реал" ва яна бир қатор жамоалар клублар ўртасидаги ЖЧ ҳар 2 йилда ўтказилишини хоҳлашмоқда, ФИФА эса...  2 22:15Луиджи Ди Бияджо: "Мусобақага қийин ҳолатда тайёргарлик кўрмоқдамиз"  3 21:47"Барселона" 2025 йилда "Камп Ноу"да ўйнай олмаслиги мумкин  3 21:36Дмитрий Плетнёв - "Динамо" футболчиси  4 20:45Назорат учрашуви. "Қизилқум" Про лига жамоасига йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 20:18"Манчестер Сити" "Ньюкасл"нинг 22 ёшли ҳимоячиси учун 65 миллион фунт таклиф қилишга тайёр  6 20:00"Арсенал" ҳимоячиси Саудия Арабистони клублари қизиқишини инкор этди  1 19:38"Манчестер Сити" футболчисини 40 млн еврога сотмоқчи  0 19:16"Сурхон" тажрибали дарвозабонини "Хоразм"га ижарага берди  7 18:55Оливер Кан телевидениега қайтмоқда  3

Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда ҳам Қирғиз Республикасини мағлубиятга учратди News

Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда ҳам Қирғиз Республикасини мағлубиятга учратди

Футзал бўйича Ўзбекистон - Қирғиз Республикаси учрашуви якунланди.

Ўзбекистон ҳамда Қирғиз Республикаси терма жамоалари ўртасидаги иккинчи ўйиндан матнли трансляцияни ушбу саҳифа орқали кузатиб боришингиз мумкин бўлди.

Футзал.

Ўзбекистон - Қирғиз Республикаси 2:1 

Голлар: Ҳамроев 9, Аҳаджонов 13 - Аскарбеков 15.

Тошкент. "Юнусобод" спорт мажмуаси

Ҳакамлар: Ҳушнуд Атамурадов, Беҳруз Муртазоев, Анатолий Рубаков, Никита Афиногенов

Комиссар: Умиджон Хатамов

Ҳакамлар инспектори: Баҳтиёр Номозов

Огоҳлантиришлар: Исабеков 14, Одилов 26.


Ўзбекистон: Биринчи бешлик - 16.Аббос Элмуродов, 2.Анасхон Раҳматов, 3.Машраб Одилов, 5.Музаффар Аҳаджонов, 11.Акбар Усмонов.
Захира: 1. Рустам Умаров, 4.Ихтиёр Ропиев, 6.Илҳом Ҳамроев, 7.Шаҳрам Фаҳриддинов, 8.Ҳусниддин Нишонов, 9.Элбек Тўлқинов, 10.Даврон Чориев, 13.Қосимжон Сафаров, 14.Давлат Ибрагимов.


Қирғиз Республикаси: Биринчи бешлик - 2. Бекболот Акматалиев , 4. Саламат Мамбеталиев, 6. Нурсултан Абдилаев, 9. Максат Алимов, 17. Абдужалил Улу Аидарбек.

Захира: 1. Улуғбек Абдилаев, 3. Азат Исабеков, 7. Шоҳруҳ Маҳмадаминов, 8. Муҳамед Аскарбеков, 10. Марлен Жолдубаев, 11. Азамат Долоткелдиев, 12. Абдураҳим Данияр Улу, 13. Кайрат Кубайчов, 14. Манас Абдурасул Улуу, 15. Азамат Исабеков.

Эслатиб ўтамиз, терма жамоалар кеча дастлабки ўртоқлик ўйинини ўтказишган ва унда юртдошларимиз 4:2 ҳисобида ғалаба қозонишганди. Мазкур баҳс меҳмон терма жамоа бош мураббийи сўровига кўра, хеч қаерда намойиш этилмади.

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ



Учрашув якунланди. Ўзбекистон терма жамоаси 2:1 ҳисобида ғалабага эришди!


39. Меҳмонлар тайм-аут олишди. Рақиблар сафида ўйновчи дарвозабон майдонга тушди. 


37. Давлат Ибрагимов битта эпизодда иккита зарба йўллашга улгурди. Биринчиси устунга тегди, иккинчи зарба эса дарвозабоннинг бошига тегиб майдондан чиқиб кетди. 


35. Меҳмонлар ажойиб ҳужум уюштиришганди. Деярли бўш қолган дарвозага кириб кетаётган тўпни Рустам Умаров қайтариб қолди. Супер сейв, супер реакция! 


31, Рақибларнинг кучли зарбасидан сўнг Умаровдан яна бир ажойиб ҳаракат. Дарвозабоннинг реакциясига тасанно!


30. Максад Алимовнинг жаримадан берган зарбасини Рустам Умаров чиройли сейв билан бартараф этди. 


26. Машраб Одилов рақибга нисбатан ишлатган қўполлиги учун огоҳлантирилди. 


21. Максад Алимов Аббос Элмуродов билан бирга-бир вазиятда ноаниқ зарба берди. 


Иккинчи бўлим бошланди. 


ТАНАФФУС!


Биринчи бўлимдан олинган суратларни томоша қилинг.


БИРИНЧИ БЎЛИМ ЯКУНЛАНДИ!


19. Қирғиз Республикаси футболчилари олдинга ўтишди. Кубайчовдан зарба. Аббос яна сейв намойиш этди! 



18. Рақиблардан яна кучли зарба. Элмуродовдан ажойиб сейв! 


17. Рақиб футболчиси Мамбеталиев чап қанотдан яхши "рейд" амалга оширди. Бироқ, унинг якуний зарбаси ноаниқ бўлди.  


15. Рақиблардан гол! Муҳамед Аскарбеков Ропиевнинг кутилмаган хатосидан унумли фойдаланди ва ҳисобни қисқартирди - 2:1...

14. Анасхон Раҳматовга нисбатан ишлатилган қўполлик сабаб рақиб футболчиси Азамат Исабековга сариқ карточка.


13. ГООЛЛ! Музаффар Аҳаджонов! Акбар Усмоновдан яна бир голли пас! У Аҳаджоновни бўш дарвоза о


12. Вакилларимиздан яна бир чиройли ҳужум. Усмонов яхши имкониятдан фойдалана олмади. 

12. Дарвозабонимиз Аббос Элмуродов 5-ўйинчи сифатида майдонга чиқа бошлади. 


9. Рақиблардан қарши ҳужум.


9. ГООООЛ! Илҳом Ҳамроев рақиб дарвозасини ишғол қилди. Акбар Усмонов ушбу вазиятда унга тўпни етказиб берганди.

8. Ажойиб комбинацияни Ҳамроев кучли зарба билан якунлаганди. Афсуски, ушбу вазиятда рақиблар посбони чиройли ҳаракат қилди. 


8. Аҳаджоновдан ноаниқ зарба.


7. Меҳмонлар кеча нисбатан кам ўйин амалиётига эга бўлган тўртликни майдонга туширди.

6. Рақиблар яхши имкониятга эга бўлишганди. Дарвозабонимиздан сейв!


3. Музаффар Ахаджоновдан жуда кучли, лекин ноаниқ зарба.


2. Қирғиз Республикаси таркибида Алимовнинг ўнг қанотдан пасидан сўнг Нурсултан Абдилаев фойдалана олмади. 


1. Ўйин бошланди. 



- Ассалому алайкум ҳурматли футзал ишқибозлари. Ўзбекистон ҳамда Қирғиз Республикаси терма жамоалари ўртасидаги ўйиннинг матнли трансляциясини бошлаймиз. 




Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика