Latest news

01:16Моуринью бошчилигидаги "Фенербаҳче" ЕЧЛ саралашидан чиқиб кетди  3 01:05"Манчестер Юнайтед" расман Нуссаир Мазрауи трансферини эълон қилди  0 00:44Расман: Маттейс де Лигт – "Манчестер Юнайтед" футболчиси!  5 00:25Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Анголага йирик ҳисобда ютқазди  6 23:58Анчелотти Винисиусга берилган миллиард евролик таклиф ҳақида гапирди  2 23:30Элит лига гуруҳ босқичининг сўнгги иштирокчиси ҳам аниқланди!  6 23:06Футзал. ЖЧ-2012. Илк ўзбек ҳаками, кетма-кет иккинчи марта финалга чиққан Ўзбекистон мураббийи, фалаж ҳолатда қаҳрамонга айланган Фалькао ва либосидаги юлдузлардан маҳрум этилган Бразилия ҳақида ҳикоя қиламиз  0 22:14Қизлар ўртасидаги ЎФА U-17 чемпионатида 29:0 ҳисоби қайд этилди  6 21:51Яна 9 йил? "Челси" асосий футболчиси билан 2033 йилга қадар келишув имзолайди  0 21:26"Ювентус" асосий дарвозабони билан шартномани бекор қиладими?  0 20:55"Навбаҳор", "Локомотив" ва "Металлург"нинг ғалабасиз серияси қачон тугайди? — Суперлиганинг 15-тури ҳақида  4 20:44Расман: "Барса" Араухони АПЛ клубига сотди  5 20:21"Челси" португалиялик "омадсиз" учун 65 млн евро таклиф қилди  2 19:46Расман: "Боруссия Дортмунд" Максимилиан Байер билан шартнома имзолади  1 19:24Луис Диас "Манчестер Сити" билан беш йиллик шартнома борасида келишиб қўйди  2

Футзал. ЖЧ-2012. Илк ўзбек ҳаками, кетма-кет иккинчи марта финалга чиққан Ўзбекистон мураббийи, фалаж ҳолатда қаҳрамонга айланган Фалькао ва либосидаги юлдузлардан маҳрум этилган Бразилия ҳақида ҳикоя қиламиз News

Футзал. ЖЧ-2012. Илк ўзбек ҳаками, кетма-кет иккинчи марта финалга чиққан Ўзбекистон мураббийи, фалаж ҳолатда қаҳрамонга айланган Фалькао ва либосидаги юлдузлардан маҳрум этилган Бразилия ҳақида ҳикоя қиламиз

Футзал бўйича мундиал тарихи ҳақидаги маълумотлар билан таништириб борамиз.

Футзал бўйича ФИФА таснифидаги еттинчи жаҳон чемпионатига 2012 йилнинг 1–18 ноябрь кунлари Таиланд мезбонлик қилди. Шунингдек, мусобақани қабул қилиш учун Хитой, Эрон, Озарбайжон, Чехия, Шри Ланка ва Гватемала ҳам ариза топширганди. Учрашувлар дастлаб тўртта майдонда бўлиб ўтиши керак эди. Қурилишдаги кечикишлар ва хавфсизлик талабига жавоб бермаганлиги сабабли, "Бангкок Арена"да режалаштирилган ўйинлар "Ҳуамарк Индур Стадиум"га кўчирилди. 

Ушбу мундиалда иштирокчилар сони 20 тадан 24 тага кўпайди. Ўз навбатида, буёғига гуруҳида учинчи ўринни олган жамоаларда ҳам плей-оффга чиқиш имкони пайдо бўлди. Яъни, олти гуруҳда биринчи ва иккинчи поғонани банд этганларга нимчорак финалда тўртта энг яхши учинчилар ҳам қўшиладиган бўлди. Бу шакл бугунгача ҳам футзал мундиалларида сақланиб келмоқда. 

Мусобақада амалдаги чемпион Бразилия амалдаги финалчи Испанияни яна мағлубиятга учратиб, бешинчи маротаба чемпионликни тантана қилди. Ҳал қилувчи учрашувнинг асосий вақти 2:2 ҳисобида якунланди, қўшимча бўлимлар тугашига 19 сония қолганда, Нето Бразилияга чемпионлик голини туҳфа этди. 

Бразилия олти карра жаҳон чемпионлигига ишора қилиб, мусобақанинг илк турини логотип устида олтита юлдуз тасвирланган либосда ўтказди. Аслида, жанубий америкаликлар мазкур турнирга қадар тўрт маротаба чемпионликка эришганди. Гап шундаки, Халқаро Футбол Федерацияси (FIFA) футзал бўйича жаҳон чемпионатини ташкил этишдан аввал Халқаро Футзал Федерацияси (FIFUSA) мундиални ўтказиб келарди, Бразилия эса мазкур турнирда ҳам икки маротаба шоҳсупага кўтарилган. Бироқ FIFA ўзи ташкил этмаган мусобақани тан олмаслигини маълум қилди ва иккита юлдузчани олиб ташлашни талаб қилди. Бразилия футзал федерацияси президенти Аэсио де Борба FIFA қарорини қабул қилмаслигини ва келишувга эришилмаса, мусобақани тарк этишини билдирди. Кейинчалик у фикридан қайтди жаҳон чемпионатининг қолган қисмини формасида тўртта юлдуз билан ўйнашга рози бўлди. Янги либос тайёрлашга вақт етмагани боис, либосдаги иккита юлдуз лента ёрдамида бекитилди.

Айни дамда Ўзбекистон футзал терма жамоаси бош мураббийи ҳисобланган Хосе Венансио Лопес кетма-кет иккинчи маротаба жаҳон чемпионати финалига чиқиб, мағлубиятга учради. 

Испания терма жамоаси сардори Кике жаҳон чемпионатидаги ўзининг тўртинчи финалидан сўнг терма жамоадаги фаолиятини якунлади, шулардан иккитасида зафар қучи, иккитасида ютқазди.

Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўша мундиалга чиқиш учун Осиё чемпионатида кураш олиб борган. Гуруҳда Кувайт билан бир хил 7 очкодан тўплаган "оқ бўрилар" тўплар нисбатига кўра иккинчи ўрин билан чорак финалга йўл олган. Ушбу босқичда Ўзбекистон Эрон тўсиғидан ўта олмади (3:6).

Мазкур жаҳон чемпионатида илк бор ўзбекистонлик ҳакам Шуҳрат Пўлатов фаолият олиб борди. У Россия — Соломон Ороллари (16:0) учрашувида ишлади.

Шахсий совринларга келадиган бўлсак, кетма-кет иккинчи мундиалда асли бразилиялик бўлган Россия терма жамоаси аъзоси тўпурар бўлди. 2008 йил Пули (16)дан кейин бу сафар Эдер Лима 9 та гол билан энг яхши тўпурар бўлди. Мусобақанинг олтин қўлқопи италиялик афсонавий кипер Стефано Маммареллага топширилди. Мусобақанинг энг яхши ўйинчиси дея 7 та тўп киритган бразилиялик Нето тан олинди.

Бразилия терма жамоаси етакчиси Фалькао ўзининг энг қийин, шу билан бирга, энг унутилмас турнирини ўтказди. 35 ёшли футзалчи мусобақанинг дастлабки туридаёқ Японияга қарши ўйинда жиддий жароҳат олиб, биринчи бўлимдаёқ майдонни кўзёшлар билан тарк этди. 

Кўп нашрлар унинг учун турнир якунига етгани ҳақида ёза бошлади. Қолаверса, стресс натижасида унинг юз қисмида фалажланиш кузатилди. Бироқ у майдонга қайтди. Нафақат қайтди, балки чемпионликнинг қўлга киритилишида муҳим роллардан бирини ўйнади. Жумладан, у фалаж ҳолатида чорак финалда Аргентинага қарши баҳсда дубль қайд этиб, ҳисобда ортда бораётган жамоасига ғалаба туҳфа этди. 

Шу билан бирга, финалда ҳисобда олдинда бораётган Испания дарвозасига сўнгги дақиқаларда супергол уриб, мувозанатни тиклади. Бутун турнир давомида жами 28 дақиқа ҳаракат қилган 12-рақам эгаси 4 та гол уришга муваффақ бўлди, шуларнинг учтасида жуда муҳим голлар эди.


"A" гуруҳи

1 ноябрь:

Украина-Парагвай 3:3 (1:1)

Таиланд-Коста-Рика 3:1 (1:0)

4 ноябрь:

Парагвай-Коста-Рика 3:6 (2:0)

Таиланд-Украина 3:5 (0:5)

7 ноябрь:

Коста-Рика-Украина 1:6 (0:3)

Парагвай-Таиланд 3:2 (3:1)

ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағлубиятТўплар нисбатиОчко
Украина321014-77
Парагвай31119-114
Таиланд31028-93
Коста-Рика31028-123


"B" гуруҳи 

2 ноябрь:

Панама-Марокаш 8:3 (1:3)

Испания-Эрон 2:2 (2:0)

5 ноябрь:

Марокаш-Эрон 1:2 (1:1)

Испания-Панама 8:3 (5:1)

8 ноябрь:

Эрон-Панама 4:3 (3:1)

Марокаш-Испания 1:5 (0:3)

ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағлубиятТўплар нисбатиОчко
Испания321015-67
Эрон32108-67
Панама310214-153
Марокаш30035-150


"C" гуруҳи

1 ноябрь:

Португалия-Ливия 5:1 (3:1)

Бразилия-Япония 4:1 (1:0)

4 ноябрь:

Япония-Португалия 5:5 (2:5)

Ливия-Бразилия 0:13 (0:5)

7 ноябрь:

Япония-Ливия 4:2 (1:1)

Португалия-Бразилия 1:3 (1:1)

ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағлубиятТўплар нисбатиОчко
Бразилия330020-29
Португалия311111-94
Япония311110-114
Ливия30033-220


"D" гуруҳи

2 ноябрь:

Италия-Австралия 9:1 (4:0)

Аргентина-Мексика 5:1 (2:0)

5 ноябрь:

Австралия-Мексика 3:1 (0:1)

Аргентина-Италия 2:3

8 ноябрь:

Мексика-Италия 2:5 (0:1)

Австралия-Аргентина 1:7 (1:3)

ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағлубиятТўплар нисбатиОчко
Италия330017-59
Аргентина320114-56
Австралия31025-173
Мексика30034-130


"E" гуруҳи

3 ноябрь:

Чехия-Кувайт 3:2 (1:0)

Сербия-Миср 3:1 (0:0)

6 ноябрь:

Кувайт-Сербия 2:7 (2:3)

Миср-Чехия 7:2 (2:1)

9 ноябрь:

Сербия-Чехия 2:2 (1:0)

Кувайт-Миср 4:3 (4:1)

ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағлубиятТўплар нисбатиОчко
Сербия321012-57
Чехия31117-114
Миср310211-93
Кувайт31028-133


"F" гуруҳи

3 ноябрь:

Гватемала-Колумбия 5:2 (1:2)

Россия-Соломон ороллари 16:0 (8:0)

6 ноябрь:

Колумбия-Соломон ороллари 11:3 (3:3)

Россия-Гватемала 9:0 (6:0)

9 ноябрь:

Соломон ороллари-Гватемала 4:3 (2:1)

Колумбия-Россия 0:2 (0:1)

ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағлубиятТўплар нисбатиОчко
Россия330027-09
Колумбия310213-103
Гватемала31028-153
Соломон ороллари30037-300


1/8 финал

Парагвай — Португалия 1:4

Украина — Япония 6:3

Испания — Таиланд 7:1

Эрон — Колумбия 1:2

Италия — Миср 5:1

Бразилия — Панама 16:0

Россия — Чехия 3:0

Сербия — Аргентина 1:2


Чорак финал

Аргентина — Бразилия 2:3 (қ.б)

Колумбия — Украина 3:1

Португалия — Италия 3:4 (қ.б)

Испания — Россия 3:2


Ярим финал

Италия — Испания 1:4

Бразилия — Колумбия 3:1


3-ўрин учун

Италия — Колумбия 3:0


Финал

Испания — Бразилия 2:3 (қ.б)

Голлар: Торрас (30), Аикардо (31) — Нето (25, 50), Фалькао (37)

Испания: 1.Кристиан, 12.Хуанхо, 2.Ортиз, 3.Аикардо, 8.Кике, 5.Фернандао, 10.Борха, 4.Торрас, 6.Альваро, 7.Мигелин, 9.Лозано, 11.Лин, 14.Алемао, 13.Рафа.

Бразилия: 1.Гуитта, 2.Тиаго, 11.Нето, 14.Родриго, 5.Рафаэль Рато, 6.Габриэл, 7.Винисиус, 8.Сими, 10.Фернандиньо, 12.Фалькао, 4.Ари, 9.Же, 3.Франклин, 13.Вилде.


Ўтказилган жойи: Таиланд

Ўтказилган шаҳарлар: 2 (Бангкок, Накхонратчасима)

Ўтказилган санаси: 1 ноябрь - 18 ноябрь, 2012 йил

Иштирокчилар: 24 (6 қитъадан)

Мухлислар ташрифи: 160302 (ҳар ўйинга 3083)

Урилган голлар: 349 (ҳар ўйинга 6.71та гол)

Тўпурар: Эдер Лима (Россия, 9та гол)

Энг яхши ўйинчи: Нето (Бразилия)

Энг яхши дарвозабон: Стефано Маммарелла (Италия)

"Fair-Play" соврини: Аргентина

Чемпион - Бразилия

Иккинчи ўрин - Испания

Учинчи ўрин - Италия

Тўртинчи ўрин - Колумбия

Футзал. Футбол бўйича Европа чемпионлари иштирок этган илк жаҳон чемпионати ҳақида ҳикоя қиламиз

Футзал. ЖЧ-1992. Пеле томоша қилган ҳамда онасининг қорнида тўп тепишни бошлаган ялангоёқ болакайнинг энг яхши ўйинчига айлангани ҳақида ҳикоя қиламиз

Футзал. ЖЧ-1996. Бразилия "требл" қайд этди

Футзал. ЖЧ-2000. Ўзбекистоннинг дастлабки уриниши, 29 та гол ўтказган мезбон ҳамда бир ўйинда икки дарвозабонидан айрилиб, учинчи посбон билан Бразилиянинг гегемонлигига чек қўйган чемпион ҳақида ҳикоя қиламиз 

Футзал. ЖЧ-2004. Турнир остонасида қоқилган Ўзбекистон ҳамда бразилиялик футболчилар билан финалга қадар етиб борган Европа мамлакати ҳақида ҳикоя қиламиз 

Футзал. ЖЧ-2008. Бразилияликлардан иборат ярим финалчилар ҳамда нотаниш аёл туфайли қаҳрамонга айланган Франклин Рузвельт ҳақида ҳикоя қиламиз


Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика