Latest news

12:51"Челси" собиқ футболчиси "Гремио"га ўтди  0 12:22Бразилияда ғавғо: "Фламенго" юлдузи пул тикканликда айбланиб дисквалификация қилинди  1 11:54Дональд Трамп Ўзбекистон МТЖга ЖЧда омад ёр бўлишини тилади  5 11:27Кечаги учрашувдан сўнг Жоэль Кожо ўз фикрларини билдириб ўтди  11 10:59ПСЖ бош мураббийи жиддий жароҳат олди  2 10:32Бугун U-23 ва U-17 терма жамоаларимиз ўйнайди  7 10:02"Реал"нинг икки нафар футболчисига Туркиядан таклиф бор  0 09:31Европанинг ТОП клублари қизиққан футболчи фаолиятини Саудия жамоасида давом эттиради  1 09:00"Олтин тўп"га асосий даъвогар футболчи жароҳат олди  3 08:32Яна бир терма жамоа ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди  5 08:03Валерий Кичин: "Ҳалол ўйин бўлишини истардим"  43 07:36Ўзбекистон Қирғиз Республикасига ҳеч қандай имконият қолдирмаган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  4 02:00Месси фаолияти ҳақида: "Бунинг якуни яқинлашиб келмоқда"  4 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Гаттузонинг дебютида Италиядан йирик, Франциядан ишончли ғалаба ва бошқа натижалар  3 01:19ОКМК назорат ўйинида Про-лига жамоасини икки марта мағлуб қила олмади  0

Футзал. Дарвозабонлар мураббийлари учун Level-1 халқаро ўқув курслари бўлиб ўтди News

Футзал. Дарвозабонлар мураббийлари учун Level-1 халқаро ўқув курслари бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 25-29 декабрь кунлари Тошкент шаҳридаги “Ўзбекистон” меҳмонхонасида футзал бўйича дарвозабонлар мураббийлари учун ОФКнинг Level-1 халқаро ўқув курслари бўлиб ўтди.

Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш керакки, дарвозабонлар мураббийлари учун бундай ўқув курслари Ўзбекистон футбол федерацияси ташаббуси билан Ўзбекистонда илк марта ташкил этилмоқда. Мазкур ўқув курслари иштирокчилар учун бепул бўлиб, харажатлар Ўзбекистон Футбол федерацияси томонидан қопланмоқда.  

Ушбу курсларда жами 16 нафар мураббийлар иштирок этди. Эрон мамлакатидан ташриф буюрган ОФК инструктори Майкл Петрос мураббийлар билан назарий ва амалий машғулотлар ўтказди. Майл Петросга футзал бўйича терма жамоамиз дарвозабони Рустам Умаров ассистентлик қилди.

Курсларни муваффақиятли якунлаган мураббийларга ОФК сертификати ва Ўзбекистон футбол федерацияси лицензияси тақдим қилинади.


"Level-1 халқаро ўқув курсларини ташкил этишдан асосий мақсад юртимизда юқори савияли дарвозабонларни тайёрлашдан иборат. Бундай тадбирлар келаси йилда ҳам футзал мураббийлари учун ташкил қилинади", - дейди ЎФФ Техник ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Рустам Толибжонов.  

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика