Latest news

21:11Унаи Эмери билан бир ойда иккинчи марта шартнома узайтирилди  0 20:57Суперлига. "Локомотив" ва "Сурхон" бир очкодан бўлишиб олишди  9 20:15"Олтин тўп" учун курашда Беллингем 2, Мбаппе 3-ўринда  7 19:49Мареска — "Челси" бош мураббийи бўлишга асосий номзод  2 19:23МЮ мураббийлар Франк ва Почеттино билан музокаралар ўтказди  0 18:57Ўзимизнинг карикатура. "Бунёдкор" "ботқоққа ботмоқда"  16 18:30Про лига шарҳи. "Дўстлик" ниҳоят ғалаба қозонди, марказий ўйинда дуранг  0 18:00Аргентина футзал терма жамоаси бош мураббийи: "Ўзбекистон билан бир гуруҳдан жой олган Парагвай терма жамоаси анча тажрибали ва кучли"  1 17:25Про лига. 10-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  1 16:54"Арсенал" дарвозабони Чемпионшип финалига "Гарри Поттер"даги персонажлардан бири сифатида келди  0 16:29Оскар Бразилияга қайтиши мумкин  3 16:01"Ювентус" "Женоа" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  0 15:37"Болонья" ҳимоячиси "Ювентус" таклифига розилик берди  0 15:15Испания терма жамоаси Евро-2024 учун таркибини эълон қилди  14 14:55"Нефтчи" мухлислари қаршисида ОКМКни ютган қарама-қаршиликдан ГАЛЕРЕЯ  1

Футзал бўйича Жаҳон чемпиоанти қуръа ташлаш маросими Регистон майдонида бўлиб ўтади News

Футзал бўйича Жаҳон чемпиоанти қуръа ташлаш маросими Регистон майдонида бўлиб ўтади

Биласиз, 2024-йил юртимиз нуфузли турнир ФИФА Футзал Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади.

Мусобақадан олдин эса яна бир муҳим воқеа - турнирга қуръа ташлаш маросими ўтказилади. Маросим юртимизнинг энг гўзал масканларидан бири, кўҳна ва навқирон Самарқанд шаҳридаги Регистон майдонида бўлиб ўтиши белгиланган. 

26 май куни Регистонда ўтказиладиган маросимни дунёнинг 200 дан ортиқ мамлакати томоша қилиш имкониятига эга бўлади. Гўзал Самарқанддаги қуръа ташлаш маросими юртимизнинг спорт орқали ўзини яна бир бор намоён этишига хизмат қилади. 

Бугун ФИФА Президентининг футзал бўйича ёрдамчиси, ФИФА мусобақалар ўтказиш бўлими бошлиғи Ҳаиме Ярза бошчилигидаги делегация Самарқандга ташриф буюрди. Делегацияга Спорт вазири Адҳам Икрамов ва ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Ирматов ҳамроҳлик қилмоқда. Делегация аъзоларини Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов кутиб олди. 

Тадбир иштирокчилари Регистон майдонида қуръа ташлаш маросимини ташкил этишга доир режалар билан танишди.

ЎФА матбуот хизмати

Rating: +9   

Comments

+1   
04 apr 00:19:11
Shahzod Saidov
Quraga fifa prizendenti kelarmikan
+1   
04 apr 00:19:07
Muhammadxon Mamatov
Самарқандликлар бахтли одамлар чунки Регистон майдони бор Эркинака Турдимовдек хокими бор буни шукрини қилиб қўйинглар (Эркинжон Турдимов Ўзбекистонда N1 хоким)
   
04 apr 01:57:50
Д И Н А М О жон
Самаркандда тугилганимдан фахирланаман Самарканд туманки урганжи махалласидан И.У.М
   
04 apr 01:54:48
Д И Н А М О жон
Олга Самарканд
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика