Latest news

09:55«Реал Мадрид» афсонаси фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин  0 09:28Германия чемпионатининг рамзий жамоаси тузилди. Рўйхатда чемпионлардан нечта футболчи бор?  2 09:00«Барселона» Испания чемпионати якунига тўртта тур қолганида чемпионликни қўлга киритди  6 08:33Криштиану Роналду хет-трикдан сўнг ижтимоий тармоқда фикр қолдирди  5 08:07Суперлига. Бугун Наманган ва Тошкентда ўйинлар бор  2 07:42Туркия Суперлигаси. Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда «Кайсериспор» дуранг қайд этди  0 07:20МЛС. "Интер Майами" - "Нью-Йорк Ред Буллс" 6:2   0 07:15МЛС. «Интер Майами» «Нью-Йорк Ред Буллс»ни «сочиб ташлади». Суаресдан хет-трик  28 06:55Серия А. "Сассуоло" - "Интер" 1:0   0 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Веҳда" 6:0   0 06:45ЛаЛига. "Мальорка" - "Атлетико Мадрид" 0:1   0 06:40ЛаЛига. "Жирона" - "Барселона" 4:2   0 06:35ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 06:30АПЛ. "Манчестер Сити" - "Вулверхэмптон" 5:1   0 06:25АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0

Футзал. Абдулла Бўриев: "Акбар Усмонов Ўзбекистондаги тўпурарлик маҳоратини Осиё чемпионатида ҳам кўрсатишини истайман" News

Футзал. Абдулла Бўриев: "Акбар Усмонов Ўзбекистондаги тўпурарлик маҳоратини Осиё чемпионатида ҳам кўрсатишини истайман"

Эртадан бошлаб Қувайт мамлакатида футзал бўйича Осиё чемпионати старт олади.


Ўзбекистон терма жамоаси "B" гуруҳида Баҳрайн, Тожикистон, Туркманистон билан куч синашади. Афтидан ҳамюртларимиз ўрин олган квартетдаги рақибларимиз даража жиҳатдан пастроқдек. Бу борада таниқлик собиқ футзалчи Абдулла Бўриев мусобақа старти олдидан вакилларимизнинг имкониятлари, турнир фаворитлари ҳақида фикрлари билан бўлишди. 



Футзал бўйича Осиё чемпионати. Ўзбекистон жой олган гуруҳ ҳақида нималарни биламиз?


- Футзалчиларимиздан халқаро мусобақаларда доим яхши натижа кутганмиз. Бу Осиё чемпионатида ҳам аввалгиларидан кам бўлмаган натижа кўрсатишларига ишонамиз. Шахсан ўзим камида финалгача етиб боришимизни ўйламоқдаман. Албатта медаль билан қайтишларини тилаб қоламиз. 



- Гуруҳдаги рақибларимизни биздан анча паст, демаган бўлардим. Улар ҳам муносиб тайёргарлик кўриб келишгани аниқ. Осон бўлмайди. Бироқ йигитлар буни уддалашади. Гуруҳдан биринчи ўрин билан чиқамиз, деган умиддаман. 

- Осиё чемпионати ғолиблиги учун фаворитлар ўзгармаса керак. Эрон, Япония, Таиланд ва Ўзбекистонда имконият катта. Шунингдек, Вьетнам ҳам бор. 



- Футзалчиларимизга келсак, хурсанд қиладигани жароҳатларсиз етиб боришди. Даврон Чориев, Ҳусниддин Нишонов, Акбар Усмоновдан кўп нарса кутяпман. Уларнинг орасида Акбар шундай мусобақаларда ўзини кўрсатишга қийналмоқда. Тўпурарлик маҳоратини Ўзбекистон чемпионатида кўрсатмоқда. Эндиликда Осиё чемпионатида ҳам буни кўрсатишини хоҳлайман. Мураббийлар штабига, футзалчиларга омад тилаб қоламан. Юзлигиси ёруғ бўлиб, юртимиз байроғини баланд кўтариб олтин медаллар билан қайтишларини тилайман


Акбар Усмонов: "Гуруҳдошларимизнинг бирортасини кучсиз демаган бўлардим"

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика