Latest news

21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  1 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  2 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  609 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  26 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  27 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  11 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  16 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  4 13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  2 13:42Месси спортдаги энг буюк атлетлар ҳақида гапирди  16 13:16"Барселона" собиқ президенти: "Ямал дунёнинг энг яхши футболчиси эмас"  10 12:39"Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги билан водийда турне уюштирди  2 12:12Бахтиёр Ашурматов: “Пахтакор яққол фаворит, лекин "Бухоро" охиригача курашади”  3

Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди News

Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди

"Чарльтон" футболчилари қийин вазиятда айёрликни ишга солди. Регламентдаги бу вазиятни синчковлик билан ўрганиб чиқиш зарурдек.

Деярли ҳар йили футбол қоидаларига ўзгартириш/тўлдириш киритиб борилади. Бир қарашда шунча лигалар ва мусобақалар борки – юз бериши мумкин бўлган барча кутилмаган ҳолатлар ортда қолиб бўлгандек. Кейин эса Хулиан Альвареснинг пенальти тепаётганда икки (оёғи билан кетма-кет) бор тўпга тегиши туфайли "Атлетико" Чемпионлар Лигасидан чиқиб кетади. Ёзда ушбу қоидага ўзгартириш киритилди. Қандайдир бўшлиқлар, камчиликлар бўлган ва бундан кейин ҳам топилади, ишонаверинг. Мураббийлар натижа йўлида вақти-вақти билан мана шундай "имкониятларни" қидириб топишади.

Чемпионшипда дам олиш кунлари қизиқ бир воқеа юз берди. Аслида эътиборга лойиқ бўлсада, "Чарльтон" мураббийининг айёрлиги алоҳида эътирофга лойиқдек, назаримизда. У футболда тайм-аут олишни уддалади. Эслатиб ўтамиз, қоидаларга биноан бунинг иложи йўқ. Спортнинг бошқа турларини ҳам томоша қиладиган мухлислар яхши билишадики, тайм-аут – бу ўйин давомида жамоалардан бирининг талабига кўра қисқа танаффус. Шунингдек, барчамизга маълумки мураббийлар бу имкониятдан ўта муҳим паллада фойдаланишади ва шогирдларига тезкорлик билан муҳим кўрсатмаларни етказишади. Тайм-аутлар кўплаб спорт турларида мавжуд, мисол учун: баскетбол ва хоккейда, аммо футболда ҳозирча бундай имконият йўқ.

"Чарльтон" ўз майдонида "Шеффилд Уэнсдей"ни қабул қилди. Мезбонлар биринчи бўлимда иккита гол уриб олишди, лекин 69-дақиқа меҳмонлар битта жавоб голини уришга муваффақ бўлади. Голдан руҳланган "Шеффилд Уэнсдей" футболчилари яна бир нечта хавфли ҳужумлар уюштиришади. Ҳисоб 2:1 ва ўйин якунланишига 15 дақиқа қолган бир паллада "Чарлтон" дарвозабони Томас Камински майдонга "қулади" ва тиббий ёрдамга муҳтож эканлигини маълум қилди.

Шифокорлар голкипер оёқларини кўздан кечираркан (ўз навбатида кипер, оғзини эҳтимолий камералардан беркитган ҳолда нималардир дейишга улгуради), "Чарльтон"нинг қолган футболчилари захира ўриндиғи олдида жам бўлиб, мураббий кўрсатмаларини тинглашарди. Аниқроғи бир йўла уч нафар мураббий кўрсатмаларини. Майдон марказида футболчиларидан фақат биттаси қолди. Тўхталиш эса тахминан 2 дақиқа давом этди.

Яна ўша Англия томонларда АПЛ доирасида баҳсда "Челси" мураббийи шогирдларига керакли маълумотни бошқачароқ, нисбатан соддароқ усулда етказишга қарор қилди. Захирадан майдонга туширилган Эстевао Виллиан мураббий "хатини" Рис Жеймсга етказди, сардор эса уни жамоадошларига кўрсатди. "Чарльтон" бош мураббийи ўйин вақтида бирданига деярли барча футболчиларига керакли кўрсатмаларни етказишнинг ўзгача усулини топди.

"Чарльтон" дарвозабони, албатта, ўйинни охиригача давом эттира олди ҳамда учрашувдан кейин ҳам Камински жароҳати ҳақида хабар тарқалгани йўқ. Қоидаларга биноан, майдондаги футболчилардан бирига тиббий ёрдам кўрсатиш учун ўйин тўхтатилган тақдирда, бригада уни дарҳол майдон ташқарисига олиб чиқади ва унинг жамоаси маълум вақт камчиликда ҳаракат қилишга мажбур бўлиб қолади. Аммо гап дарвозабон ҳақида кетса, вазият ўзгаради. Барча сабр билан голкипернинг ўрнидан туришини кутади. Одатда кўплаб жамоалар қулай ҳисобни сақлаб қолиш учун бу усулдан фойдаланишади. "Чарльтон" мураббийи Натан Жонс бу усулни мукаммаллаштириб, амалда футбол ўйинида тайм-аут олишга муваффақ бўлди. Натижада, унинг жамоаси ғалабани сақлаб қола олди.

Бу вазиятда ҳакамлар нима қилиши мумкин эди? Деярли ҳеч нима. Тўртинчи ҳакам шунчаки "Чарльтон" мураббийлари футболчилар билан суҳбатлашаётганини эшитиб турди. Ахир футболда мураббийлар штаби вакиллари ва ўйинчилар ўйиндаги тўхталишларда ўзаро мулоқотга киришишини тақиқловчи қонун йўқ. Шундай бўлсада, ҳакамлар бир иш қилишлари мумкин, ҳаттоки шарт ҳам эди. Биринчидан, бир вақтнинг ўзида бевосита майдон четида фақатгина бир мураббий туриши мумкин, бизнинг вазиятда эса улар камида 3 нафар эди. Иккинчидан, майдонга тушиб кета қолган бош мураббийга сариқ карточка кўрсатилиши керак эди.

Турли фикрларга қарамай, фойдаланса бўладиган, иш берадиган усул. Агар томоғини ҳўллаб олиш учун майдон четига келган ўйинчиларга фақат бир мураббий белгиланган техник зонасидан туриб, кўрсатмалар берса, амалдаги қоидаларга кўра, ҳакамлар ҳеч қандай тўсқинлик қила олмайди. Шу ўринда эслатиб ўтамиз, техник зона ва майдон ўртасидаги масофа – жуда борса 1 - 1.5 метр. Яъни мураббийнинг футболчилар билан мулоқоти учун анча қулай шароит.

Қизиқ, қоидалардаги бу бўшлиқ келаси ёзгача бартараф этилармикин? Бошқа томондан – ЖЧ-2026 вақтида – биз ўйин вақтидаги тўхталишларнинг футболга таъсирини кўп бор эсласак ажаб эмас. АҚШда 2025 йил ўтган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида — чақмоқ туфайли ўйин тўхтатилди ва кейинчалик бу ўйин суратига, натижага ўз таъсирини кўрсатди. "Ал Аҳли" устози Хосе Ривейро, мисол учун, иккинчи бўлимдаги 40 дақиқалик тўхталишдан кейин "Палмейрас" бошқачароқ ҳимояланиш орқали ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қололганини таъкидлаганди.

Ахир "излаган имкон топар" деб бежиз айтишмаган халқимизда. Ахир бу қоидаларда тақиқланмаган-ку, тўғрими?! Шу каби вазиятларга сизнинг муносабатингиз қандай?

Rating: +1   

Comments

+3   
29 oct 17:15:33
Odiljon Rasulov
Бизни уйинчилар тайм аут олишни кийворади охирги дакикаларда ютаётган булса ётволиб юлдуз санаб ётади камида 5 дакика закускасига хакамларимиз VAR ни куради 15 дакика охирида 6 дакика кушиб куяди
   
29 oct 17:40:38
ArsaBarsa
Reply to comment by Odiljon Rasulov
Бизни уйинчилар тайм аут олишни кийворади охирги дакикаларда ютаётган булса ётволиб юлдуз санаб ётади камида 5 дакика закускасига хакамларимиз VAR ни куради 15 дакика охирида 6 дакика кушиб куяди
Xuddi shunday bo'ladi. Yevropada nari borsa 1 daqiqada ketadi VAR ga lekin 5-6 daqiqa qo'shib beradi. Bizda har bir vaziyatda VARni ko'r deb yotishadi
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика