Latest news

14:24Саудияликлар Усман Дембеле учун улкан таклиф тайёрлашмоқда  0 13:48Жейми Каррагер: "Бу "Ливерпуль" АПЛ учун мос эмас"  1 13:12Фабио Капелло: "Милан" — ўта пассив жамоа, ҳужумчилар ҳимояга ёрдам бермаяпти"  2 12:51Италия Кубоги. Барча чорак финалчилар ва жуфтликлар маълум!  2 12:24Бугунги тақвим: Суперлигада янги мавсуми қуръаси, футзал бўйича Осиё Кубогида "Марказий Осиё дербиси", ЧЛда охирги тур ва бошқалар  0 12:07Пол Скоулз: "Арсенал" АПЛ тарихидаги энг ёмон чемпион бўлиши мумкин"  8 11:42"Бавария" Упамеканони олиб қолиш учун 20 миллион евро бонус таклиф қилмоқда  0 11:2830 январь - ЎФА конгресси ва тақдирлаш маросими  3 10:17Терма жамоаларнинг қишки йиғини: олдинга қадамми ёки орқага?  17 09:46Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди  10 09:18Юрген Клопп Германияда янги лига ташкил этиш устида ишламоқда  5 08:39Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  80 08:15Анталия–2026: "Локомотив"нинг назорат учрашувларидаги рақиблари маълум  0 07:51Бугун Суперлигага қуръа ташланади  14 02:20Ироқ. Темиров гол урган ўйинда "Арбил" дуранг ўйнади  4

Мане 2015 йилда нега МЮга ўтмаганини айтди News

Мане 2015 йилда нега МЮга ўтмаганини айтди

"Ал Наср" футболчиси Садьо Мане 2015 йилда "Манчестер Юнайтед"га ўтмаганини айтди.

"Ўшанда "Манчестер Юнайтед"дагилар қўнғироқ қилишганди. Мен ван Гал билан гаплашдим. Ўшанда жамоада Руни, Ди Мария, Депай каби футболчилар бўларди. Улар мени олишмаганидан кейин Марсьяль билан шартнома имзолаганди.

Ван Гал қўнғироқ қилиб: "Садьо, яхшимисан? Нималар билан бандсан? Сени "Манчестер Юнайтед"га ўтишингни истайман", деганди.

Мен эса: "Ростан?, деганимда у ҳа деди. Мен эса агентим билан гаплашишимни айтдим.

Кейин эса у: "Сенга қайси ҳолат яхши бўлишини кўрамиз. Биламан, сен зўр футболчисан. Сен орқали жамоа кучаяди. Мен ҳам сенинг кучайишинг учун ёрдам бераман".

Шундан сўнг ундан сўрадим: "Майли, лекин Сизда Депай, Руни, Ди Мария, ван Перси бор. Мен қаерда ўйнайман? Мен фақатгина ўйнашни истайман".

У эса: "Сен яхшилаб шуғулланавер. Агарда ўзингни кўрсатсанг, ўйнайсан. Бироқ таркибимизда кучли футболчилар кўп".

Бу гаплар менга ёқмади. Мураббий билан гаплашганимда у фақатгина етарли даражада яхши бўлсамгина ўйнашимни айтди. Акс ҳолда...

Ўшанда мен унга шунчаки тайёр эмаслигимни айтсам бўларди. Ёш эдим ва ўзим истаган даражага чиқишим учун 2-3 йил керак эди. "Саутгемптон"да ўйнардим ва барқарорлик менга етишмасди. Шунда унга: "Кўрамиз", деб қўйгандим.

Кейинчалик мен "Тоттенхэм" билан ҳам учрашганман. Клуб қароргоҳига келиб, уларнинг лойиҳаси билан танишганман. Бу МЮнинг лойиҳасидан қизиқроқ эди. МЮдаги асосий муаммо эса футболчиларнинг кўплиги бўлганди", - деди АПЛда "Ливерпуль"да ҳам ўйнаган ҳозирда эса "Ал Наср"да фаолият олиб бораётган вингер.

Rating: +5   

Comments

   
21 nov 22:07:09
Bekzod
Эртакти охири ливерпулга уланмаптида
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика