Latest news

09:14Кечаги йирик мағлубиятдан сўнг "Истанбул Башакшехир" устози нималар деди?  1 09:00Ўзбекистон Суперкубоги: томошабинлар рекорди янгиланадими?  1 08:46Кечаги дурангдан сўнг Гвардиола чемпионлик учун кураш ҳақида гапирди  2 08:20Sofascore. "Истанбул Башакшехир" йирик ҳисобда мағлуб бўлган баҳсда Шомуродов неча баҳо олди?  0 07:53Sofascore. "Манчестер Сити" дуранг ўйнаган баҳсда Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:25Ўзбекистон Суперкубоги. Бугун Ўзбек "Эл Классико"си бўлиб ўтади  4 04:25Ла Лига. "Реал Мадрид" - "Эльче" 4:1. Арда Гюлер 70 метрдан гол урди  7 04:05АПЛ. "Вест Хэм" — "Манчестер Сити" 1:1  1 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Эльче"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  14 02:55АПЛ. "Манчестер Сити" Лондонда "Вест Хэм" билан дуранг ўйнаб, "Арсенал"нинг чемпионлиги учун яхши имконият яратди  24 02:51А Серия. "Интер" ўз уйида "Аталанта"ни мағлуб эта олмади, "Наполи" ва "Ювентус"да ғалаба  3 02:25Саудия Арабистони Про лигаси. Сенсация қайд этилмади, "Ал Ҳилол", "Ал Насср" ва "Ал Шабаб"да ғалаба  0 01:22"Нефтчи"нинг "Бобур арена"даги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 00:31АПЛ. "Арсенал" ўз уйида очко йўқотишига бир баҳя қолди, "Челси" эса Лондонда "Ньюкасл"га мағлуб бўлди  24 00:11"Пахтакор"нинг "Бобур арена"даги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3

ЖЧ-2002даги энг катта сенсация ёдингиздами? News

ЖЧ-2002даги энг катта сенсация ёдингиздами?

"Ретро футбол" рукни орқали навбатдаги ўйинни ёдга оламиз.

Япония ва Корея мезбонлик қилган 2002 йилги Жаҳон чемпионати суперсенсация билан бошланганди. 1998 йилги Жаҳон чемпиони Франция терма жамоаси очилиш ўйинида ўз тарихида илк бор мундиалга чиққан Сенегалга қарши майдонга тушган. Сеул шаҳрида кечган учрашувни французлар етакчиси Зинедин Зидан жароҳат сабаб ўтказиб юборарди.

Лекин Франция ҳужумида Англия премьер-лигасининг энг яхши тўпурари Тьерри Анри ва Италия А сериясининг энг яхши тўпурари Давид Трезеге каби футболчилар ўйнашарди. Сенегал таркибида мундиалга келган 23 футболчидан 21 нафари Франция чемпионатида ўйнарди.

30-дақиқада "Ланс" вакили Эл Хожи Диуфнинг тўп узатишини "Ланс" ҳужумчиси Пап Буба Диоп ўтирган ҳолда дарвозага йўллайди - 0:1. Ўша баҳсдан кейин турли газеталар "Сенегал ўтирган ҳолда Францияни тиз чўктирди", "Қасос" деган сарлавҳалар остида чоп этилганди.

Сенегал 1960 йилга қадар Франция мустамлакаси ҳисобланарди. Ўзбек футбол мухлисларига жуда яхши таниш бўлган Бруно Метсю бошчилигидаги сенегалликлар Францияни мағлуб этиб суперсанция яратишган ва ўша мундиалда дунё футбол мухлислари Сенегални севиб қолишганди. Франция учун эса бу Жаҳон чемпионати қўрқинчли туш каби ўтганди - 3 та ўйин, 0 гол, гуруҳда охирги ўрин. Ўша ўйин видеосини МАНА БУ ЕРДА кўриш мумкин. 

Франция – Сенегал 0:1
31 май 2002 йил. "Seoul World Cup" стадиони. 62 561 томошабин.
Бош ҳакам: 
Али Бусайим (БАА).
Гол: П. Буба Диоп (30).
Франция: Фабьен Бартез, Лилиан Тюрам, Франк Лебёф, Марсель Десайи, Биксант Лизаразю, Патрик Виейра, Эммануэль Пети, Сильвен Вильтор (Жибриль Сиссе, 81), Юри Жоркаефф (Кристоф Дюгарри, 60), Тьерри Анри, Давид Трезеге.
Сенегал: Сильва, Коли, Диатта, П. Малик Диоп, Даф, А. Сиссе, М. Н’Диай, П. Буба Диоп, Диао, Фадига, Диуф.
Огоҳлантиришлар: Пети, А. Сиссе. 

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика