Latest news

23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  0 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  4 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   1 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  0 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00ЕЧЛ. "Қайрат" - "Реал" баҳси асосий таркиблари маълум!  53 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  38 20:56Суперлига. "Машъал" бир киши кам "Бухоро"ни мағлуб эта олмади  16 20:25"Ал Аҳли" устози: "Ультрас" бизга ҳеч қандай босим ўтказмайди. Бундай мухлислар кўз ўнгида футбол ўйнаш ёқимли"  11 19:48Гвардиола "Манчестер Сити" футболчисининг "Реал"га ўтишига тўсқинлик қилган  4 19:20ЎФА нега жим?  12 18:58Максим Шацких: "Ҳужумда қулай имкониятларимиз бўлишига ишончим комил"  10 18:36Фабрицио Романо: Ўзбекистон Фабио Каннаваро билан боғланди  26

"Футболда бундай ҳолатлар учраб туради". Бир муддат ҳушини йўқотган Ботирали Эргашев учрашувдан сўнг нималар деди? News

"Футболда бундай ҳолатлар учраб туради". Бир муддат ҳушини йўқотган Ботирали Эргашев учрашувдан сўнг нималар деди?

Олмалиқнинг АГМК клуби Coca cola Суперлиганинг биринчи турида ўз майдонида Тошкентнинг "Локомотив" жамоасини қабул қилди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ушбу баҳсда Миржалол Қосимов шогирдлари ғалабани тантана қилган бўлсада, ўйин давомида кўпчиликни ҳавотирга солган вазият юзага келди. Мезбонлар дарвозабони Ботирали Эргашев 37-дақиқада "Локомотив" ярим ҳимоячиси Санжар Қодирқулов билан тўқнашиб кетди. Бунинг натижасида кипер бир муддат ҳушини йўқотди. Кеча "Тезкор Студия"нинг жонли эфирида ушбу ҳолат юзасидан посбон билан алоқага чиқдик ва айни пайтдаги ҳолати билан қизиқдик. 

"Оллохга шукур ҳаммаси яхши. Рақиб футболчиси билан тўқнашувдан кейин шундай вазият юзага келди. Анча ўзимга келяпман. Барчаси жойида. Қўлга киритилган ғалаба билан мухлисларни табриклайман. Ҳа, "Локомотив" ўйинчиси олдимга келиб одатдагидек кечирим сўради. Бу томондан муаммо бўлмади. Футболда бундай ҳолатлар учраб туради",- дейди Ботирали Эргашев.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика