Latest news

12:22"Наполи" илк бор еврокубок ўйинида 6 та гол ўтказди. А Серияда бу ҳол охирги марта 28 йил олдин содир бўлган  0 12:00Расмий хабар: Ўзбекистон ноябрь ойида Миср билан ўйнайди  2 10:42Паулу Соуза: "Насаф"га қарши ўйиндаги натижа шунчаки тўртта гол уришдан кўра кўпроқ маъно касб этади"  11 10:06Футзал. Бугун 4-турга старт берилади  0 09:40Симеоне кечаги мағлубиятга изоҳ берди  9 09:16"Барселона" жамоаси АҚШдаги ўйини бекор қилингани бўйича баёнот билан чиқди  5 08:48Артета кечаги йирик ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  0 08:22Футзал. Ўсмирларимиз III Осиё ёшлар ўйинларида иштирок этиш учун жўнаб кетди. Гуруҳда кимларга қарши баҳс олиб боришимиз маълум  1 08:00Элит ОЧЛ. "Шабаб Ал Аҳли" - "Насаф" 4:1  2 07:55Sofascore. Йирик ҳисобда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари қандай баҳоларга лойиқ кўрилди?  17 07:26ОЧЛ 2. Бугун "Андижон"га мухлислик қиламиз  16 02:05ЕЧЛ. ПСЖ "Байер"га 7 та, ПСВ "Наполи"га 6 та гол урди. "Ньюкасл" "Бенфика"ни йирик ҳисобда таслим этди  19 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Вильярреал"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов бу учрашувда иштирок этмади  6 01:55ЕЧЛ. "Арсенал" Лондонда "Атлетико"ни йирик ҳисобда таслим этди  15 01:38Расман: "Барса" ва "Вильярреал"нинг Майамидаги ўйини бекор қилинди  6

Биринчи давра таҳлили: Суперлигада ким энг самарали дарвозабон бўлди? News

Биринчи давра таҳлили: Суперлигада ким энг самарали дарвозабон бўлди?

Суперлигада ярим мавсум ортида энг ишончли посбон ким эканини таҳлил қиламиз.

Ўзбекистон Суперлигасида биринчи давра якунланди. Майдон марказида порлаган юлдузлар, ҳужумда ёрқин ўйин кўрсатган футболчилар ҳақида кўп гапирилди. Лекин муваффақиятли жамоанинг ортида ҳар доим синовларга тайёр, тинмай меҳнат қилувчи бир "қалқон" бўлади — бу позиция эгалари эса ишончли киперлардир.

Жорий мавсумнинг ярмида 34 нафар рамка сақловчиси майдонда кўриниш берди. Улар орасида тўлиқ даврани 15 та учрашув билан якунлаганлар ҳам, бор-йўғи бир неча дақиқага имконият берилганлар ҳам бўлди. Аммо ким ҳақиқатан ўз жамоаси учун қўрғонини қўриқлашда мустаҳкам тўсиқ бўла олди? Қайси бирлари мураббийлар, мухлислар ва мутахассислар ишончини оқлади?

Қуйида биринчи даврадаги қуруқ ўйинлар, сейвлар, гол ўтказиш каби муҳим кўрсаткичлар орқали, Суперлиганинг ярим мавсумида энг самарали ҳаракат қилган посбонлар таҳлилини тақдим этамиз.

Ишончли қалқонлар: тўлиқ даврани ўтказганлар

Жорий мавсумда Суперлигада жами 34 нафар дарвозабон майдонга тушди. Улардан фақат 3 нафар — Равшанбек Ягудин ("Динамо"), Азизхон Исақов ("Қўқон-1912") ва Шохрух Эшбўтаев ("Шўртан") барча 15 та учрашувда иштирок этди. Ягудин ва Исақов ҳар бир беллашувда тўлиқ 90 дақиқалик ишончни оқлади. Эшбўтаев эса бир ўйинда 46-дақиқада алмаштирилди.

Энг кам ўйин ўтказган посбонлар: Муҳаммад Убайдуллаев (ОКМК) — 1 та ўйин, 23 дақиқа; Олександр Воробей ("Насаф") — 90 дақиқа; Шерзодбек Абдураимов ("Шўртан") — 1 та ўйин, 45 дақиқа. Дақиқалар миқёсида Убайдуллаевдан кейинги ўринни "Пахтакор" кипери Никита Шевченко эгаллади — 2 та учрашув, 33 дақиқа.

Дарвозасига қулф урганлар: “қуруқ ўйин”лар статистикаси

Мавсумнинг биринчи ярмида "Нефтчи" посбони Ботирали Эргашев 12 та учрашувнинг 7 тасини "қуруқ" якунлаб, 58,3% кўрсаткич қайд этди. У "Пахтакор" (45 дақиқа), "Андижон", "Шўртан", "Сурхон", "Бухоро", "Динамо" ва "Хоразм"га қарши ўйинларда тўп ўтказмади.

Кейинги ўринларда — "Пахтакор"дан Владимир Назаров (8 та ўйинда 6 та), "Насаф"дан Абдувоҳид Неъматов (14 ўйинда 6 та) бор.

Фоиз кўрсаткичида 2 нафар кипер 100 фоизлик натижа қайд этди:

  • Никита Шевченко ("Пахтакор") — 2 та ўйин, 100%

  • Муҳаммад Убайдуллаев (ОКМК) — 1 та ўйин, 100%

Қолган киперларнинг "қуруқ" ўйинлари:

  • Жавоҳир Илёсов (ОКМК) 12/5

  • Равшанбек Ягудин ("Динамо") 15/5

  • Ҳамидулло Абдунабиев ("Бунёдкор") 7/4

  • Умид Эргашев ("Навбаҳор") 9/4

  • Санжар Қувватов ("Қизилқум") 13/4

  • Азизхон Исақов ("Қўқон-1912") 15/4

  • Милан Митрович ("Сўғдиёна") 5/3

  • Шукрон Юлдашев ("Навбаҳор") 6/3

  • Абдумавлон Абдужалилов ("Бунёдкор") 8/3

  • Артём Потапов ("Сурхон") 9/3

  • Умид Ҳамроев ("Машъал") 10/3

  • Шохруҳ Эшбўтаев ("Шўртан") 15/3

  • Никита Шевченко ("Пахтакор") 2/2

  • Дилшод Йўлдошев ("Сурхон") 4/2

  • Элдорбек Суюнов ("Пахтакор") 4/2

  • Машҳур Муҳаммаджонов ("Хоразм") 5/2

  • Жонатан ("Пахтакор") 8/2

  • Элдор Адҳамов ("Андижон") 10/2

  • Муҳаммадюсуф Собиров ("Сўғдиёна") 11/2

  • Ширинбой Абдуллаев ("Бухоро") 12/2

  • Муҳаммад Убайдуллаев (ОКМК) 1/1

  • Ҳумоюншоҳ Сайётов (ОКМК) 3/1

  • Достон Тўхтабоев ("Машъал") 6/1

Гол ўтказиш статистикаси

Биринчи даврада энг кўп гол ўтказган посбон — "Қўқон-1912"дан Азизхон Исақов: 15 та ўйинда 25 та гол. Унинг ортидан — "Шўртан" кипери Шохрух Эшбўтаев: 15 ўйинда 23 та тўп.

Сейвлар бўйича етакчилар: "қутқарув" маҳорати

Юқорида Ғузор шаҳри жамоасининг кипери Шохруҳ Эшбўтаевни энг кўп гол ўтказган иккинчи дарвозабон сифатида қайд этдик. Лекин Sofascore портали маълумотларига кўра, у биринчи даврада энг кўп сейв амалга оширган дарвозабон бўлиб чиқди — 73 та. Унинг ортидан Азизхон Исақов 54 та сейв билан иккинчи ўринни эгаллади. Кучли учликни эса "Динамо" дарвозабони Равшанбек Ягудин якунлади — 43 та сейв.

Ёш ва тажриба 

Суперлиганинг биринчи ярмида ёш авлод ва тажрибали киперлар бир майдонда тўқнаш келди. Улар орасида энг ёши — "Сўғдиёна" таркибида тўп сураётган 2006 йилда туғилган Муҳаммадюсуф Собиров бўлди. У 18 ёш 10 ой 1 кунликда элита баҳсларида дебют қилди.

Том маънода икки карра катта ёшдаги дарвозабон эса "Хоразм" сафида ҳаракат қилган Сардор Қобулжанов бўлди. 38 ёш 5 ой ва 5 кунликда тажрибали посбон элита баҳсларида жамоаси рамкасини ишонч билан қўриқлади.

Хулоса

Дарвозабон — бу шунчаки сўнгги чизиқда турган ўйинчи эмас. У жамоанинг психологик таянчи, охирги умиди ва кўпинча қаҳрамонга айланувчи шахсдир. Жорий мавсумнинг биринчи ярмида кўплаб рамка сақловчилари синовлардан муносиб ўтишди. Кимдир "қуруқ" ўйинлари билан, бошқаси эса қўллаб-қувватловчи сейвлари билан ажралиб турди.

Фактлар ва таҳлиллар асосида Ботирали Эргашев ("Нефтчи") биринчи ярим мавсумнинг энг ишончли кипери сифатида ажралиб турибди. Лекин Назаров, Ягудин, Эшбўтаев каби посбонлар ҳам ўз жамоаларида ҳал қилувчи рол ўйнашди.

Энди Суперлиганинг иккинчи ярмида қайси кипер ўз маҳоратини янада оширади — ҳақиқий ишонч рамзига айланиши айнан шу босқичда аён бўлади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика