Latest news

11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  0 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  1 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  0 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  13 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  6 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  5 03:05“Интер Майами” илк бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист ижро этди  22 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  1 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0 00:50АПЛ. "Ливерпуль" 90+6 дақиқада "Лидс"дан тўп ўтказиб юборди ва ғалабани қўлдан бой берди  33 00:45Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик  40 00:14А Серия. "Интер" ўз уйида "Комо"ни тор-мор этди  2 00:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Фенербахче" билан дуранг ўйнади, Шомуродов ва Файзуллаев илк дақиқалардан майдонда тушди  37

Умиджон Эргашев: "ОКМК билан ўйинда бизни ғалабадан бошқа натижа қониқтирмайди" News

Умиджон Эргашев: "ОКМК билан ўйинда бизни ғалабадан бошқа натижа қониқтирмайди"

Ўзбекистон Суперлигасининг 13-туридан ўрин олган "Навбаҳор" – ОКМК учрашуви арафасида "лочинлар"нинг 26 ёшли дарвозабони Умиджон Эргашев бўлажак баҳс ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"ОКМКга қарши кечадиган ўйин томошабоп бўлишига ишончим комил. Боиси, ҳар икки жамоа чиройли футбол намойиш этади. Бўлажак учрашув кескин курашларга бой тарзда кечади деб ўйлайман. 

Чемпионлик йўлидаги курашни давом эттиришимиз учун олмалиқликлар билан бўладиган ўйинда ғалаба қозонишимиз шарт, чунки фақатгина ютуқ бизни чемпионлик пойгасига қўшилишимизни таъминлайди. Буни жамоамиз аъзолари жуда яхши ҳис қилиб туришибди ва бўлажак баҳсга жуда яхши тайёргарлик кўрдик. 

Мақсадимиз – шанба оқшомида "Марказий" стадионига ташриф буюрадиган мухлисларга қувонч улашиш. Бизни ғалабадан бошқа натижа қониқтирмайди. 

Буни амалга ошириш учун қўлимиздан келганича ҳаракат қиламиз", – деди Эргашев.

Эслатиб ўтамиз, "Навбаҳор" – ОКМК беллашуви эртага 20:00 да бошланади.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика