Latest news

00:50"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси қайдномасига киритмагани маълум бўлди  1 00:32Элдор ва Аббос сафда, Кападзенинг кайфияти чоғ – миллий жамоа машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  6 00:10U-23 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон жойлашган гуруҳнинг иккинчи баҳсида Қирғизистон Кими Меркнинг дубли эвазига Фаластинни енгди  2 23:50Португалия президенти марҳум Диогу Жотани орден билан тақдирлади  1 23:18"Пахтакор" 5 нафар тарбияланувчиси учун 432 миллион сўм олади  0 22:44Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Англияга ютқазди  9 22:25Антони "Бавария" таклифини рад этганини айтди. У "Бетис"га берган сўзида турган  2 21:55"Атлетик" ФИФА Лапортни рўйхатдан ўтказишни рад этганини тасдиқлади  1 21:36Ла Лигада ой мураббий бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди. Флик улар орасида йўқ  8 20:55Ла Лигада август ойининг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди  3 20:25Равшан Ҳайдаров: "Бутун ўйин давомида устунликка эга бўлдик, тўпни назорат қилдик"  13 19:59A Bola: Лёвдан сўнг Бенту ҳам Ўзбекистонга "йўқ" деди  107 19:50Фарруҳ Сайфиев Туркманистон билан баҳсда дарвозабонга атайин жароҳат етказдими?  11 19:33Аббос Файзуллаев: "Туркияга мослашиш қийин бўлмади"  3 17:37Фермин ва Гави қизлар туфайли жанжаллашиб қолганми?  1

Футболчиларни ижарага бериш ва легионер футболчилар лимити ҳақида News

Футболчиларни ижарага бериш ва легионер футболчилар лимити ҳақида

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси 2019 йилги мавсум ички чемпионатда рақобатни янада кучайтириш учун регламентнинг бир қатор бандларига ўзгартириш киритди.

Унга кўра, мамлакат футбол клублари ички чемпионатда иштирок этаётган бошқа бир клубга икки нафардан ортиқ футболчини ижарага бера олмайди. Бир клубнинг уч ёки ундан ортиқ футболчисини ижара асосида рўйхатдан ўтказмоқчи бўлган клублар бу ҳақда билишлари лозим.

Шунингдек, ижарага берилган футболчилар ўзлари биринчи шартнома тузган клубга қарши ҳар қандай футбол учрашувларида майдонга тушиш ҳуқуқига эга бўлишади. Икки клуб ўртасидаги шартномаларда бу ҳолат алоҳида кўзда тутилган бўлса, у ўз кучини йўқотади ёки шартноманинг айнан шу бандига ўзгартириш киритилади.

Шунингдек, 2019 йилги мавсумда Суперлига ва Про-лига "А" учун легионер футболчилар лимити 4+1 бўлади. Про-лига "Б" жамоалари эса 2+1 кўринишида легионер футболчилар билан шартнома имзолашлари мумкин.

Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика