Latest news

01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  1 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  1 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  16 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  0 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  1 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  22 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  4 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  3

Фозил Мусаев: "Нега доим муҳим ўйинларда мағлуб бўламиз? Демак кўпроқ ишлаш керак" News

Фозил Мусаев: "Нега доим муҳим ўйинларда мағлуб бўламиз? Демак кўпроқ ишлаш керак"

Ўзбекистон олимпия терма жамоасини эртага масъулиятли учрашув кутмоқда. Австралияга қарши кечадиган ўйиндаги ғалаба олимпиядага йўлланма беради.

Умуман олганда мазкур ёш тоифасидаги футболчилар бу юрт вакилларига қарши мағлуб бўлишмаган. 2012 йил ҳам Вадим Абрамов бошчилигидаги олимпия терма жамоамиз Тошкентда австралиялик тенгқурларини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учрата олишган. Бу ишни яна бир бор уддасидан чиқиш галдаги авлоднинг вазифаси ҳисобланади. Ўз вақтида турли ёшдаги терма жамоаларимизнинг етакчиси бўлган Фозил Мусаев бўлажак ўйин олдидан фикрларини билдириб ўтди.

"Очиғи ҳамма баҳсларни кузатишнинг имкони бўлмади. Лекин, томоша қилган учрашувларимда боллар яхши ўйнашди. Саудия билан ёмон тўп тепишмади. Шахсан менга ўйин манзур бўлди. Эртанги рақиб Австралия ҳақида бирор нарса дея олмайман. Мен фақат ўзимизнинг футболчиларга омад тилайман. Захирадаги ўйинчилардан фақат Шароф Муҳитдиновни яхши биламан.

"Насаф"да бирга ўйнаганман. Қайсидир позицияга қўйиб, ўйинни кучайтириш мумкин. Тўғриси озгина омад келганида Саудия Арабистонини ютган бўлардик. Нима учун ҳал қилувчи паллада мағлуб бўламиз? Демак, яна ҳам кўпроқ ишлаш керак", - деди тажрибали футболчи Фозил Мусаев.


Абдулазиз Искандаров ёзиб олди


Rating: +24   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика