Latest news

17:06Рюдигер Роналдуни "Реал"нинг энг буюк футболчиси деб атади. Криштиану тезда "коммент" ёзди  0 16:45Мартино Ди Мариянинг "Интер Майами"га ўтиши ҳақидаги миш-мишларга фикр билдирди  0 16:30"Арсенал" - "Борнмут"  1 15:53Финалдаги ҳиссиётлар. Япония - Ўзбекистон ўйинидаги суратлар жамланмаси  4 15:24Суперлиганинг 6-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  2 15:19АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди  2 14:43"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти  8 14:14Кассано: "Аллегрини матбуотда 4-5 нафар дўсти бор, улар мураббий айтганини ёзади"  0 13:42Ҳеч нарса қилмаган одам хатога йўл қўймайди  18 13:21Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо...  3 13:13U-23 Осиё Кубоги. Финалдан кейинги кадрлар ва тақдирлаш маросими ГАЛЕРЕЯ  13 12:51"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар...  0 12:02Тарихий натижага эришган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тошкентда тантанали тарзда кутиб олинди   24 11:46Неъматулло Қутибоев: "Таркибида Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнаган футболчилари бор бўлган "Бухоро"га муносиб қаршилик қилдик"  1 11:38Улуғбек Бакаев: "Арал" билан баҳсдаги дуранг адолатли натижа"  6

FIFA 23. Бу сафар ўйинда икки ўзбекистонлик бор. Шомуродовга нега "юлдузча" берилди? News

FIFA 23. Бу сафар ўйинда икки ўзбекистонлик бор. Шомуродовга нега "юлдузча" берилди?

30 сентябрь куни EA Sports компанияси FIFA 23 симуляторини оммага тақдим этди.

Элдор Шомуродов ўтган ҳафта якунларига кўра, ФИФА кунларида ўзини кўрсатгани боис “ҳафта рамзий жамоаси”дан ўрин олди. Агар янглишмаётган бўлсам, TOTW (Team of the Week)да қайд этилган илк ўзбекистонлик бўлди.

Хўш, нега карточкаси юқорисига “юлдузча” қўйилганди? Гап шундаки, EA Sports компанияси ўзини кўрсатган умумий скилли (кўрсаткичи) камроқ футболчидан бирини танлаб олади ва унинг рейтингини маълум даражада кўтаради. Шу орқали футболчи махсус юлдузчага эга бўлади. Демак, “Рома” форвардининг ўйиндаги расмий скилли 75 балл эди ва бу кўрсаткич 84 га етказилди. Элдорда ҳозирда иккита карточка бор - "стандарт олтин" ва "TOTW олтин".


"YouTube" платформасида бир қатор стримерлар 27 ёшли ҳужумчини ўз жамоасига олиб, видео жойлашга ҳам улгурди.


FIFA 23'даги ўзбекистонлик футболчилардан яна бири “Ал Насср” вингери Жалолиддин Машарипов ҳисобланади. Унинг кўрсаткичи 72 баллга баҳоланган.

FIFA 22 расмий версиясидан эса Шомуродов (71 балл), Машарипов (73) билан бирга Одил Аҳмедов ("Цанчжоу Майти Лайонс", 73), Рустам Ашурматов ("Канвон", 66), Достонбек Турсунов ("Пусан Ай Парк", 64) ҳамда Жамшид Искандеров ("Сеонгнам", 62) жой олганди. Аҳмедов фаолиятини якунлаган бўлса, Ашурматов, Турсунов ҳамда Искандеров Ўзбекистонга қайтган.

Author : Eldor Akmurzayev
Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика