Latest news

19:23МЮ мураббийлар Франк ва Почеттино билан музокаралар ўтказди  0 19:20Суперлига. "Локомотив" – "Сурхон" 0:1 (матнли трансляция)  4 18:57Ўзимизнинг карикатура. "Бунёдкор" "ботқоққа ботмоқда"  2 18:30Про лига шарҳи. "Дўстлик" ниҳоят ғалаба қозонди, марказий ўйинда дуранг  0 18:00Аргентина футзал терма жамоаси бош мураббийи: "Ўзбекистон билан бир гуруҳдан жой олган Парагвай терма жамоаси анча тажрибали ва кучли"  1 17:25Про лига. 10-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  1 16:54"Арсенал" дарвозабони Чемпионшип финалига "Гарри Поттер"даги персонажлардан бири сифатида келди  0 16:29Оскар Бразилияга қайтиши мумкин  3 16:01"Ювентус" "Женоа" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  0 15:37"Болонья" ҳимоячиси "Ювентус" таклифига розилик берди  0 15:15Испания терма жамоаси Евро-2024 учун таркибини эълон қилди  12 14:55"Нефтчи" мухлислари қаршисида ОКМКни ютган қарама-қаршиликдан ГАЛЕРЕЯ  1 14:34Хави АПЛнинг топ-клуби билан музокаралар олиб бормоқда  9 14:08Ўзбекистон футзал терма жамоасининг рақиблари ФИФА рейтингида нечанчи ўринларда бормоқда?  11 13:40Ўзбекистон Суперкубогида ишлайдиган расмийлар маълум  8

Февзи Давлетов: "Гол ура олмасак, демак ғалаба йўқ" News

Февзи Давлетов: "Гол ура олмасак, демак ғалаба йўқ"

Ўзбекистон кубогининг 1-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Олимпик" (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Февзи Давлетов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида


- Учрашув оғир ўтди. Ғалаба қозона олмадик, дуранг натижа қайд этилди. Ҳафта давомида ўйинга тайёргарлик кўрдик. Ҳар бир учрашув, кубокми, чемпионатми, оғир ўтаяпти. Йигитлар катта ҳажмдаги юкламларни бажаришаяпти. Ўйинлар давомида янада кучайиб борамиз.


Биринчи бўлимда ёмон ҳаракат қилмадик. Иккинчи бўлимда захираларни ишга солдик, бироқ рақиб дарвозасига гол ура олмадик. Гол ура олмасак, демак ғалаба ҳам йўқ. Ишлашда, ҳаракатда давом этамиз.


- Жамоа мухлислари ҳақида фикрингиз?


- Албатта, бизда жонкуяр мухлислар бор. Улар бизни ҳар доим қўллаб-қувватлаб келишади. Учрашувни томоша қилиш учун стадионга келган мухлисларга ҳам алоҳида раҳмат айтаман.

Rating:    

Comments

   
15 apr 11:19:19
Murodjon Ergashev
Мураббийлар штаби янгиланиш пайида турибди,ихтиет булиш керак
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика