Latest news

20:00Суперлига. "Нефтчи" – ОКМК 0:0 (матнли трансляция)  20 19:57Қуръагача. ФИФА вакиллари қуръа олдидан тадбир ўтказишди  0 19:30"Сўғдиёна" — "Бунёдкор" 1:0 (матнли трансляция)  4 19:16"Милан"нинг бўлажак мураббийи ким бўлиши аниқ  4 18:17"Нефтчи" — ОКМК. Таркиблар маълум  2 18:12Алексей Евстафеев, "Дўстлик" халоскори ва "Қўқон-1912" посбони - Про лига 9-тур лауреатлари  2 17:20Россиялик футболчи ПСЖга ўтишга яқин  5 16:47Жо Харт фаолиятини якунлади  10 16:11"Ювентус" афсонаси фаолиятини якунлаганини эълон қилди  4 15:38"Насаф" ва "Динамо" ўртасидаги ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:30"Пахтакор" клуби ходимларининг хатти-ҳаракати Тартиб-интизом қўмитасига оширилади  34 15:05Карикатура: Чемпионшипга тушиб кетган Компани "Бавария"да!  4 14:20Энрике ПСЖда Мбаппенинг ўрнини ким эгаллашини айтди  7 13:52"Манчестер Юнайтед" ва "Барселона" франциялик ярим ҳимоячи учун курашади  3 13:22"Барселона" Луис Диасни "Ливерпуль"дан харид қилиш учун ўз ўйинчисини сотиши мумкин  4

Фарҳод Нишонов: "Охирги дақиқаларда рақиб ютиб кетиши ҳам мумкин эди" News

Фарҳод Нишонов: "Охирги дақиқаларда рақиб ютиб кетиши ҳам мумкин эди"

Ўзбекистон кубоги 1-туридан ўрин олган "Олимпик MobiUz" - "Қизилқум" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Фарҳод Нишонов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Ўйинни яхши бошладик. Голлардан кейин охирги 10 дақиқани яхши ўтказа олмадик. Сабабларини ўрганиб чиқамиз. Чунки охирги дақиқаларда рақиб ютиб кетиши ҳам мумкин эди. 80-85 дақиқа яхши футбол кўрсатдик деб ўйлайман.

- Демак ўйиндан-ўйинга ўзгариш бўлаяпти, шундайми?

- Албатта ўзгариш бўлаяпти. Чемпионат доирасида ютаяпмиз, ютқазаяпмиз ҳам. Муҳими, футболчилар майдонда биз томондан берилган кўрсатмаларни бажариб бера олишаяпти. Ўз устида ишлашдан тўхтаб қолишмаса, биз мавсум ўрталарида кучли жамоаларга ҳам муносиб рақобатбардош жамоага айланамиз.

- Кубок баҳсларидаги мақсад қандай?

- Кубок ва чемпионат учрашувларига, ҳар бир ўйинда йигитларда ғолиблик руҳиятини шаклантириш боришимиз керак. Болалар футболидан катта футболга босқичма-босқич футболчиларни тайёрлаб боришимиз керак. Ҳозир ўтиш ёшида ёш футболчилар бир хил ўйин намойиш этиб боришлари қийин.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика