Latest news

00:50"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси қайдномасига киритмагани маълум бўлди  1 00:32Элдор ва Аббос сафда, Кападзенинг кайфияти чоғ – миллий жамоа машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  12 00:10U-23 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон жойлашган гуруҳнинг иккинчи баҳсида Қирғизистон Кими Меркнинг дубли эвазига Фаластинни енгди  3 23:50Португалия президенти марҳум Диогу Жотани орден билан тақдирлади  1 23:18"Пахтакор" 5 нафар тарбияланувчиси учун 432 миллион сўм олади  1 22:44Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Англияга ютқазди  9 22:25Антони "Бавария" таклифини рад этганини айтди. У "Бетис"га берган сўзида турган  2 21:55"Атлетик" ФИФА Лапортни рўйхатдан ўтказишни рад этганини тасдиқлади  1 21:36Ла Лигада ой мураббий бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди. Флик улар орасида йўқ  9 20:55Ла Лигада август ойининг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди  3 20:25Равшан Ҳайдаров: "Бутун ўйин давомида устунликка эга бўлдик, тўпни назорат қилдик"  13 19:59A Bola: Лёвдан сўнг Бенту ҳам Ўзбекистонга "йўқ" деди  109 19:50Фарруҳ Сайфиев Туркманистон билан баҳсда дарвозабонга атайин жароҳат етказдими?  11 19:33Аббос Файзуллаев: "Туркияга мослашиш қийин бўлмади"  3 17:37Фермин ва Гави қизлар туфайли жанжаллашиб қолганми?  1

Фарғоналик футбол мухлиси ўз фарзандига Муҳаммадсаллаҳ деб исм қўйди ФОТОФАКТ News

Фарғоналик футбол мухлиси ўз фарзандига Муҳаммадсаллаҳ деб исм қўйди ФОТОФАКТ

18 апрель куни Фарғона шаҳрининг Ёрмозор ҳудудида яшовчи Мадраҳимовлар оиласида чақалоқ дунёга келди.

Эътиборлиси унга Муҳаммадсаллаҳ деб исм қўйилди.

- Муҳаммад Салаҳнинг ҳозирги кундаги ўйинидан барчамиз роҳатланмоқдамиз. Фарзандим туғилишидан 3-4 кун аввал дўстларим билан суҳбатлашиб турган эдик. Кўпроқ биз футбол мавзусида гаплашамиз. Яқин кунларда фарзандли бўлишимдан ҳабарлари бор эди. Шунда Жамшид исмли дўстимиз таклиф қилди исмини Муҳаммадсаллаҳ қўйгин деб. Бу фикр барчамизга маъқул келди. Рости у кунларда исм танлаш борасида умумман ўйламаётган эдим. Айнан дўстим бунга сабабчи бўлди", - дейди чақалоқнинг отаси Мадраҳимов Умиджон championat.asia сайтига.

Ўзим футболчи бўлишни истаганман. Аммо тақдир тақозоси билан футболчи бўлиш насиб қилмаган. Аввало бу тақдир, ўғлим ким бўлишини ўзи ҳал қилади, агар футболчи бўлмоқчи бўлса барча шароитларини яратиб бераман. 


- Футболчи Салаҳнинг сизга ёқадиган жиҳатлари ҳақида...
- Аввало у мусулмон. У бошқа бир инсонларни яхшилик сари етаклайди. Камтар ва дўстларига меҳрибон. Асосийси у маҳоратли футболчи.

Муҳаммадсаллаҳнинг акаси бор. Қизиғи 4 ёшли Муҳаммадумарнинг биринчи айтган сўзи гол бўлган экан.

Беҳруз Холиқов суҳбатлашди

Rating: +188   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика