Latest news

09:10Холанд Молдовага урилган голлар учун дарвозабондан узр сўраган  1 08:43"Ал Иттиҳод" 20 ёшли сербиялик футболчига 21 миллион евро тўлади  1 08:16Суперлига. Бугун Қашқадарё дербиси бўлиб ўтади  0 07:44Криштиану Роналду яна бир совринга эга чиқди  2 01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  6 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  6 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  8 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  4 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  64 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  10 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  5 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  46

Фарғонада "Спорт мактаблари лигаси" мусобақаси якунига етди News

Фарғонада "Спорт мактаблари лигаси" мусобақаси якунига етди

Фарғона вилоятида жорий йилнинг 17-22 сентябрь кунлари 2007 ва 2008 йилда туғилган болалар ўртасида Республика чемпионати бўлиб ўтди.

Мазкур мусобақада Республикамизнинг турли худудларидан икки ёш тоифасида жами 23 та жамоа иштирок этди. Футбол учрашувлари Фарғона шаҳридаги "Футбол маркази" сунъий қопламали майдонларида ташкил этилди.

Бугун ушбу мусобақанинг финал баҳслари бўлиб ўтди. Учрашувлар якунида ғолиблар мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирокида турли даражадаги диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Биз мусобақа тафсилотлари юзасидан Фарғона вилояти футбол Ассоциацияси вакили Фаррух Зокировга юзландик.

"Жорий йилнинг 17-22 сентябрь кунлари Фарғона вилоятидаги "Футбол маркази" сунъий қопламали майдонларида 2007-2008 йилларда туғилган ёш футболчилар ўртасида Республика "Спорт мактаблари" футбол лигаси мусобақаларининг бўлиб ўтмоқда. Бугун мазкур мусобақанинг финал босқич учрашувлари бўлиб ўтмоқда. 2008-йилда туғилган болалар ўртасидаги мусобақанинг финал учрашувида Сирдарё ва Сурхандарё жамоалари тўқнаш келишди ва якунда сурхандарёлик ёш футболчилар ғолибликни қўлга киритишди. Айни дамда 2007-йилда туғилган болалар ўртасида Наманган ва Фарғона вилояти жамоалари ўзаро куч синашмоқдалар.

Бугун мазкур мусобақа якунида тақдирлаш маросими ташкил этилади. Шу каби футбол мусобақалари келажакда Республикамиз бўйлаб футбол спорт тури бўйича турли мусобақалар янада кўпроқ ўтказилишига замин яратади" - дейди Фаррух Зокиров.






Бекзод Толибов тайёрлади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика