Latest news

00:05Ўртоқлик ўйини. Россия Эронни мағлуб қилди  2 23:45"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини ижарага бериб юбормоқчи  0 23:06Расман: Ноябрь ойида Ўзбекистон Мисрга қарши ўйнайди  6 22:55Холанд фаолиятида 4-марта АПЛда ой футболчиси бўлди  0 22:29Алексис Мак Аллистер ЖЧ-2026 ғолибини тахмин қилди  2 21:58Ўзбекистон термаси собиқ бош мураббийи: "Каннавародан кўра Кападзе термага кўпроқ мос эди"  21 21:44Жамолиддин Раҳматуллаев: "Ишлашимиз керак бўлган жиҳатлар кўп"  0 21:20ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон Лихтенштейнни йирик ҳисобда мағлуб қилди  5 20:53Марсело Бьелса: "Ўзбекистон билан ўйин жиддийроқ бўлади"  9 20:13А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи маълум қилинди  1 19:56​Бразилия Кореяни тор-мор келтирди  6 19:45Уругвай Малайзиядаги илк ўртоқлик ўйинида ғалаба қозонди  3 19:24"Манчестер Юнайтед" Беллингемни қўлга киритишни хоҳлайди, аммо...  2 18:56"У — катта йўқотиш": Старриж "Ливерпул"га етишмаётган футболчини айтди  3 18:28Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Уругвайга қарши ўйин учун қайдномасини эълон қилди: Норчаев чақирилди  61

Фарғонада журналистлар ўртасида халқаро футбол мусобақаси ташкил этилади News

Фарғонада журналистлар ўртасида халқаро футбол мусобақаси ташкил этилади

Сўнгги йилларда Ўзбекистон футбол ассоциацияси оммавий футболни ривожлантириш учун кенг кўламдаги ишларни амалга оширмоқда.

Хусусан, юртимизда турли касб эгалари ўртасида футбол мусобақаларини ўтказиш анъанага айланди. ЎФА яна бир халқаро мусобақа турнирни ташкил этмоқда.

19-20 июнь кунлари Фарғонада 27 июнь “Матбуот ва Оммавий ахборот воситалари ходимлари куни”га бағишланган мини – футбол бўйича халқаро “Дўстлик Кубоги” турнири бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда.

Ўзбекистон Футбол ассоциацияси, Фарғона вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Фарғона вилоят бўлими, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Фарғона вилоят бошқармаси ва вилоят Футбол ассоциацияси ҳамкорлигида ўтказилаётган мусобақада (Ўзбекистон, (2 та), Тожикистон ва Қирғизистон) оммавий ахборот воситалари ва матбуот ходимларидан ташкил топган терма жамоалар иштирок этади.

Қўшни Республикалар (Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон) ўртасида ўзаро дўстликни мустаҳкамлаш, ҳамкорлик алоқаларни мустаҳкамлаш ва спортга бўлган қизиқишларни ошириш мақсадида ташкил этилаётган ушбу мусобақани юқори савияда ўтказиш учун ЎФА тайёргарлик ишларни бошлаб юборган.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика