Latest news

12:37"Ливерпуль" Родриго билан шартнома борасида музокара ўтказди  3 12:14Санчо "Боруссия"га қайтиш учун маошини икки баробарга қисқартиришга тайёр  0 12:03Роҳатижон  2 11:48Париж клуби "Барселона" футболчисига кўз тикди  1 11:20Breaking! Сон "Тоттенхэм"ни тарк этишини эълон қилди: "Ҳаётимдаги энг қийин қарорлардан бири". Ҳужумчи АҚШга йўл олиши мумкин  2 10:42Милнер янги мавсумда Жотанинг хотираси учун янги рақамда ҳаракат қилади  1 10:13"Ал Ҳилол" "Ливерпуль" футболчиси учун курашда етакчилик қилмоқда  3 09:44Бир қатор спорт юлдузлари Франция жамоасининг инвесторларига айланишди  0 09:15АПЛнинг кўплаб жамоаларидан қизиқиш бўлаётган Шешко келажаги борасида бир қарорга келди  0 08:46"Ал Насср" яна бир португалиялик ТОП футболчига таклиф билан чиқди  2 08:17Максим Шацких: “Ёзги йиғиндан ва селекциядан кўнглим тўлди”  5 07:45Суперлига. Бугун дахшат учрашувлар бор  20 07:20Суперлига. "Пахтакор" сафарда "Машъал" устидан ғалаба қозонди, ОКМК эса "Бухоро"ни мағлуб этди  0 00:4437 ёшли Куадрадонинг янги клуби маълум  4 00:11Вирц "Ливерпул"да қайси рақамни олди?  3

"Фарғона вилояти Ҳоким кубоги-2017". “Қўқон-1912-1” ярим финалга чиқди News

"Фарғона вилояти Ҳоким кубоги-2017". “Қўқон-1912-1” ярим финалга чиқди

Бугун "Фарғона вилояти Ҳоким кубоги-2017" доирасида “Қўқон-1912-1” - "Машъал-1" учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашув муборакликларнинг ҳужумлари билан бошланди. Аммо дастлабки ҳужум бесамар якун топди. 9-дақиқада ҳисобни очишга муваффақ бўлдик. Бурчакдан оширилган тўпни Дарко Гожкович боши билан муборакликлар дарвозасига аниқ йўллади - 1:0. 

13-дақиқада вакилларимизда яхши имконият вужудга келганди. Жамшид Ҳасанов имкониятдан фойдалана олмади. 24-дақиқада муборакликлар ҳимоячиси ўз жарима майдончаси ичида тўпни қўли билан ўйнади. Бош ҳакам пенальти белгилади. Ўн бир мертли нуқтадан Суҳроб Бердиев зарба берди. Унинг биринчи зарбаси голга айланганди. Аммо пенальти тепилаётган пайтда қоида бузилгани боис гол ҳисобга олинмади. Суҳробнинг қайта берган зарбаси ҳам бехато чиқди – 2:0.

Биринчи бўлим тугаши арафасида Филип Райевацни муборакликлар дарвозабони жарима майдончаси ичида чалиб йиғитди. Бош ҳакам яна пенальти белгилади. Пенальтини эса сербиялик ҳужумчининг ўзи аниқ амалга ошириб, ҳисобни йирик кўринишга олиб келди - 3:0.

Иккинчи бўлим жамоамиз учун омадсиз бошланди. 48-дақиқада ҳимоячиларимиз Зафар Тўраевни жарима майдончаси ичида қўполлик билан тўхтатиб қолишди. Андижонлик рефери яна пенальти белгилади. Муборакликлар сардори Зафар Тўраев ўн бир мертли нуқтадан адашмади – 3:1.

71-дақиқада Муҳаммаданас Ҳасанов жарима майдончасига қадар кириб бориб, зарба берди. Унинг зарбаси кучсиз чиқди. 77-дақиқа муборакликлар ҳисобни қисқартиришди. Зоҳир Қўзибоев гол муаллифи бўлди. 81-дақиқада Баҳодир Пардаевнинг жаримадан тепган тўпи дарвоза тўсинига тегди. 82-дақиқада Холмуҳаммедовнинг жаримадан тепган тўпини Носиров катта қийинчилик билан бартараф этди. 85-дақиқада муборакликлар яна жарима майдончалари ичида қўполлик ишлатишди. Бу сафар жабрланувчи ролида Баҳодир Пардаев. Айнан унинг ўзи пенальтини аниқ амалга оширди. Баҳодир пенальтини италиялик машҳур футболчи Андреа Пирло услубида ижро этди.

Шу тариқа рақибдан устун келган “Қўқон-1912-1” учрашувда ғалаба қозонди ва гуруҳда биринчи ўринни эгаллаб ярим финалга йўл олди.



“Вилоят Ҳокими Кубоги-2017”
“Б” гуруҳи
5-тур

“Қўқон-1912-1” – “Машъал-1” 4:2 (3:0)
Ҳакамлар:
Темур Тўхтасинов, Анвар Маражабов, Зиёдулло Абдураҳмонов, Азиз Толипов.
Голлар: Дарко Гожкович-9, Суҳроб Бердиев-24 (пен), Филип Райевац-44 (пен), Баҳодир Пардаев -86 (пен) – Зафар Тўраев-48 (пен), Зоҳир Қўзибоев-77.

“Қўқон-1912-1”: 13. Никита Рибкин, 6. Баҳодир Акрамов, 7. Жамшид Ҳасанов (75. Иброҳим Раҳимов-76),  8. Акмал Холмуродов, 10. Жавоҳир Сидиқов (23. Александр Мерзляков-54),  15. Ойбек Рустамов, 24. Филип Райевац (70. Собир Ҳамидов-65), 25. Никола Валентич,  29. Суҳроб Бердиев (22. Мурод Холмуҳаммедов-54), 31. Дарко Гожкович (18. Баҳодир Пардаев-53) , 33. Жалил Кимсанов (19. Муҳаммаданас Ҳасанов-62).
Захира: 30. Ислом Абдуллаев.

“Машъал-1”: 30. Ботир Носиров, 23. Сардор Раҳмонов (33. Асилбек Бегимқулов-26), 22. Сергей Кондратьев, 8. Мирзакамол Камолов, 19. Жамолиддин Убайдуллаев, 13. Шаҳзод Шайманов, 17. Владислав Павленко, 29. Абдуллох Олимов, 90. Зафар Тўраев, 98. Максим Липин (11. Мақсад Муҳамедов-46), 7. Зоҳир Қўзибоев.
Захира: 12. Шохрух Эшбўтаев, 55. Аваз Агалиев, 6. Сардор Абдураимов, 27. Марадона Сафаров, 9. Хумоюн Муртазоев.

Назоратчи: Султон Зайлобиддинов.


Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика