Latest news

18:41"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  0 18:00"Қўқон-1912" — "Қизилқум" 1:1 (матнли трансляция)  7 17:57Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи". Таркиблар маълум  12 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  14 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15

Европа ТОП-5 чемпионатида гол урган биринчи шимолий кореялик футболчи ҳақида News

Европа ТОП-5 чемпионатида гол урган биринчи шимолий кореялик футболчи ҳақида

"Кальяри" янги юлдузни тарбиялаяптими?

2017 йилнинг 10 март санасида «Кальяри» шимолий кореялик Хан Кван Соннинг трансферини эълон қилди. 2014 йилда у U-16 Осиё Чемпионатида ғолиб чиқди, бир йилдан сўнг U-17 Жаҳон чемпионатида иштирок этди. «Кальяри» клуби расмий сайти хабарига кўра 18 ёшли Хан иккала оёғида зарба бера олиши, дриблинги, голни ҳис қилиши ва ўйинни тушуниши туфайли трансфер қилинганди.

14 март куни Хан «Кальяри» ёшлар жамоаси сафида Виареджодаги мусобақада гол урганди. Сардиния клуби «Парма»ни мағлуб этган 4:1, Хан эса асосий жамоага йўл олганди.

19 март куни у «Лацио»га қарши учрашувда захирада ўтирди. 2 апрель куни эса «Палермо»га қарши баҳсда захирадан майдонга тушди. Шу тариқа Хан «Кальяри» сафида майдонга тушган илк осиёлик, Европанинг топ-5 чемпионатларида ўйнаган биринчи шимолий кореялик футболчига айланди.

Ўтган ҳафта Хан А серияда иккинчи бор майдонга тушди. У «Торино»га қарши баҳсда 14 дақиқа ҳаракат қилиб гол уришга ҳам эришди. Италия чемпионатида жами 19 дақиқа ва 1 гол ажойиб натижа.

«Италия А сериясидаги илк голимдан жуда ҳам хурсандман, – дейди ҳужумчи ўйиндан сўнг. – Мухлислар, мураббийлар ва жамоадошларимга раҳмат айтаман. «Кальяри»да ўзимни яхши ҳис қилаяпман. Менинг севимли ўйинчим? Менга Криштиану Роналду ёқади».

sports.ru сайтидан Нарзулла таржима қилди


П.С. Хан Кван Сонг 2014 йилги Осиё чемпионатида Ўзбекистон дарвозасига гол урганди. Александр Мочинов бошчилигидаги ўсмирларимиз гуруҳ босқичида КХДР устидан 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишганди. Хан голлардан бирига муаллифлик қилганди. Ўзбекистон сафида Суҳроб Нуруллоев (иккита) ва Абдуғани Ғанижонов гол урганди.



Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика