Latest news

09:05ПСЖнинг Дортмунддаги "қора" анъанаси давом этади   0 08:40Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз"  2 08:17Луис Энрике: "Парижда жуда кучли жамоага айланамиз, чунки йўқотадиган нарсамиз йўқ"  1 07:50U-23 Осиё кубоги. Бугун финалдан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтади   4 07:20Рустам Абдуҳамидов: "Амалдаги финалчиларнинг чиқиб кетиши ва "Қизириқ" Ўзбекистон кубогининг сенсациясига айланди"  0 06:40Қирол кубоги. "Ал Насср" - "Ал Ҳалиж" 3:1  3 06:30 Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Боруссия Д" - ПСЖ 1:0   0 02:00ЕЧЛ. "Боруссия Д" ўз уйида ўтган ярим финалнинг илк баҳсида ПСЖни мағлуб қилди  29 01:57Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди. Финалдаги рақиб - "Ал Ҳилол"  10 01:38Арне Слотнинг "Ливерпул"даги илк трансфери ким бўлиши маълум  0 00:43"Реал" ой ўйинчисини аниқлади. У Винисиус ёки Родриго эмас  3 00:34Эрон. "Персеполис" "Сепахон" билан дуранг қайд этиб, биринчи ўринга кўтарилиб олиш имконияти йўққа чиқарди  0 00:04Ўзбекистон U-23 терма жамоаси финалга тайёргарликни бошлади ГАЛЕРЕЯ  1 23:55Файзуллаевга қизиқаётгани айтилган "Парма" А Серияга қайтди  3 23:32Лунин "Реал Мадрид" билан узоқ муддатли янги шартнома имзолайди  0

Эшитдик-да! "Машъал" стадиони сентябрда ҳам ўйинларни қабул қила олмаслиги мумкин News

Эшитдик-да! "Машъал" стадиони сентябрда ҳам ўйинларни қабул қила олмаслиги мумкин

Хабарингиз бор, стадион прожекторларини ёзгача талаб даражасига келтира олмаган 4 клуб сентябрга қадар уй учрашувларини нейтрал майдонларда ўтказишга мажбур этилди.

30 июль куни Coca-Cola Суперлиганинг 13-тур учрашувлари бўлиб ўтади. ПФЛ ярим ой аввал “Машъал”, “Қўқон-1912” ва “Андижон” клубларини стадион масаласида огоҳлантирган. Биринчи навбатда қўқонликлар стадион масаласини ижобий ҳал қилиб, “Навбаҳор”га қарши водий дербисини Яйпанда ўтказадиган бўлишди. Кейинроқ “Андижон” ва “Турон” ўртасидаги яна бир водий дербисига Наманган мезбонлик қиладиган бўлди. 

Бироқ "Машъал" раҳбарияти стадион масаласини ҳалигача ҳал қила олган эмас. Ваҳоланки, ПФЛ 13 июль санасига қадар уч клубга муҳлат берган ва шундан кейин ҳам “Машъал” яна бир карра огоҳлантирилган. Эндиликда ПФЛ бош ташкилотга тақдимнома киритиб, сентябрь ойида ҳам Муборакдаги стадионда ўйинлар ўтказиш учун тақиқ қўйишни режалаштирган. Бу ойда Муборакка “Андижон” ва “Сўғдиёна” клублари ташриф буюриши керак эди. Шунингдек, ўйин санасига қадар ҳам “Машъал” футбол клуби стадион масаласини ҳал қилмаса, 13-тур учун жамоага техник мағлубият ёзилиши мумкин.

Rating: -3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика