Latest news

10:08ПСЖ украиналик футболчининг трансфери учун қанча сарфлаши маълум  0 09:35ЦСКА вингери Туркия клубига ўтиши мумкин  1 09:04“У футбол ва футбол учун яшайди.“ Карлес Пуйоль Роналду ҳақида  3 08:30Хакан Чалханоглу фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин  0 07:55Суперлига. "Навбаҳор" ва "Хоразм" жамоалари мағлубиятга учради. "Сурхон" ва "Нефтчи" баҳсида эса ҳисоб очилмади  0 07:53Диего Симеоне йирик мағлубият сабабини маълум қилди  13 07:22Клублар ўртасидаги ЖЧ. Яна бир учрашувда ҳисоб очилмади  1 02:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ "Атлетико"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, мадридликлар ўйинни бир киши кам бўлиб тугатишди  20 01:10Февзи Давлетов: "Ўйинга тузган режамиз иш берди, аммо бироз реализация етишмади"  6 01:01Виталий Левченко: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак"  11 00:55Ҳаким Фузайлов: "Шундай юқори талаблар орқали ўзбек футболи тартибланиб боради"  1 00:10"Барселона" Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  3 23:37Вадим Абрамов: "Бу ташкилотнинг ички иши, ушбу ишларни сизлар муҳокама қилиш ва ёзишларингиз керак"  5 23:27Сергей Лушчан: "Биринчи бўлимда деярли юз фоизлик вазият бўлди, аммо..."  5 23:17Рўзиқул Бердиев: "Бундай ўйинларда кўп вазиятлар яратилмайди"  12

Эркин Жабборов: “Фарғонада қийин кечган ўйинда ғалаба қозонганимиздан хурсандмиз” News

Эркин Жабборов: “Фарғонада қийин кечган ўйинда ғалаба қозонганимиздан хурсандмиз”

Олий лига йигирма тўққизинчи турининг “Нефтчи” — “Қизилқум” жамоалари учрашувидан (0:1) сўнг, меҳмонлар посбони Эркин Жабборов ўз фикрларини билдирди.
— Мухлисларимизни ушбу муҳим ғалаба билан табриклайман, — деди Эркин Жабборов. — Рақибимиз чемпионат жадвалида эгаллаб турган ўрнидан қатъий назар катта тажрибага эга жамоалардан эди. Охирги учрашувлардаги омадсизликлардан сўнг, фарғоналикларнинг жамоамизга қарши жиддий қаршилик кўрсатишини кутгандик. Ўйин осон бўлгани йўқ. Майдонда бир киши кам бўлиб ҳаракат қилганимизга қарамасдан Фарғонадаги қийин кечган ўйинда ғалаба қозонганимиздан хурсандмиз.

Қолаверса, ушбу ғалабадан сўнг, “Қизилқум” жамоаси “Нефтчи” майдонидаги нохуш анъанага чек қўйгани айниқса қувонарлидир. Чунки бунгача жамоамиз Фарғонада жами ўн олти марта майдонга тушиб, атиги икки бор дуранг ўйнашганди, холос. Охирги турда ўз майдонимизда “Сўғдиёна” футболчиларини қабул қиламиз. Энди ўтган турни унутиб, навбатдаги ўйинга пухта ҳозирлик кўришга эътибор қаратамиз.

“Қизилқум” ПФК Матбуот хизмати.
Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика