Latest news

15:30Суперлига. "Хоразм" – "Сурхон". Превью  0 15:07"Қизилқум" собиқ футболчиси Сербия клубига қайтди  0 14:40"Челси" асосий ҳимоячиси машғулот вақтида жароҳат орттириб олди  3 14:12Россия октябрь ойида Эрон терма жамоаси билан ўйнайди  1 13:42"Тоттенхэм" асосий ярим ҳимоячисини узоқ вақтга йўқотди  0 13:14Расман: "Реал" собиқ ҳужумчиси "Алавес"га ўтди  0 12:45Жоан Гарсия — Марк-Андре тер Штеген даврига якун ясаб бериши кутилаётган дарвозабон билан яқинроқдан танишамиз  1 12:21Расман: Томас Парти "Вильярреал" футболчисига айланди  0 11:53Модрич "Реал"га қайтиши мумкин  2 11:25Бахтсиз ҳодисада омон қолган Майкл Антонио "Вест Хэм"ни тарк этди  0 10:45Жанлуижи Доннаруммага ТОП клублардан таклиф тушди  3 10:12Можаро давом этади. Тер Штеген "Барселона" шифокорларини уйига киритишдан бош тортмоқда  16 09:40Фабрицио Романо ёзда "Челси"ни тарк этадиган икки нафар футболчи номини айтди  3 09:08МЮ Антонига нарх белгилади  1 08:36"Олтин тўп"га даъвогарларнинг янгиланган рейтинги эълон қилинди. Ким фаворит?  21

Эркин Бойдуллаев: “Олмалиқда жамоамизни яна бир синов кутмоқда” News

Эркин Бойдуллаев: “Олмалиқда жамоамизни яна бир синов кутмоқда”

Олий лига ўн саккизинчи туридан жой олган қизиқарли учрашувлардан бири Олмалиқ шаҳрида “Олмалиқ” — “Қизилқум” жамоалари ўртасида бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Мазкур ўйин олдидан навоийликлар сардори Эркин Бойдуллаев фикрлари билан қизиқдик.

— Олмалиқда жамоамизни яна бир синов кутмоқда, — дейди ҳимоячи Эркин Бойдуллаев. — Кўз тегмасин, иккинчи давра баҳсларини ғалабалар билан бошладик. Турдан турга жамоадошларим ўйини тобора очилиб бормоқда. Аммо навбатдаги учрашувда осон бўлмайди. “Олмалиқ” охирги икки турда рақибдан очко тортиб ололмади. Бу галги баҳсда улар фақат ижобий натижа учун майдонга тушиши табиий. Бироқ биз ҳам қўл қовуштириб ўтирмоқчи эмасмиз. Қолаверса, сафардаги ўйинимизни кузатгани Навоийдан юзлаб ишқибозлар ташриф буюришади. Шу боис, уларга манзур бўладиган футбол намойиш этиш учун бор куч ва маҳоратимизни ишга соламиз.

“Қизилқум” ПФК Матбуот хизмати.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика