Latest news

22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  1 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 22:10ЖЧ-2026га қуръа ташланмоқда  53 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  5 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3 19:59Таҳсин, Цигер, Ресан, Дориев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 легионерлар рамзий терма жамоаси  4 19:39Ҳаким Фузайлов: "30 тур ҳакамлар ҳақида гапирмадим"  16 19:13Отабек Нарзуллаев: "Энди Суперлигада қолиш учун курашмаймиз, кучли бешталик учун ҳаракат қиламиз"  4 18:57Эрон чемпионати. "Ўзбек дербиси"да кучлар тенг келди, Ўрунов ва Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 18:28Александр Хомяков: "Курашишда давом этамиз"  8 18:00Сардор Рашидов — "Нефтчи", Искандеров ва Шомуродов ҳақида   4 17:40Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди  76

Эркин Бахтиёров: "2021 йил Суперлигада бир турда иккита учрашувда VAR тизими ишлайди" News

Эркин Бахтиёров: "2021 йил Суперлигада бир турда иккита учрашувда VAR тизими ишлайди"

Айни кунларда Ўзбекистон Суперлига баҳсларида ишлайдиган ва уларга номзод бўлган ёш ҳакамлар учун ўқув-йиғин машғулотлари бўлиб ўтмоқда.

Шунингдек ҳакамлар "Бунёдкор" академияси  майдонларида ўтказилаётган бир қатор ўртоқлик ўйинларида VAR  тизимидан фойдаланган ҳолда малакаларини оширишмоқда. Биз амалга оширилаётган ишлар юзасидан ЎФА ҳакамлар департаменти раҳбари вазифасини бажарувчи Эркин Бахтиёровни фикрлари билан қизиқдик.

"Ушбу семинар ўқув-машғулот йиғини тарзида ўтказилмоқда. Бу ҳар йили қиш ойларида ташкил қилинади. Аниқроғи мазкур йиғинлар янги мавсумга тайёргарлик вазифасини бажаради. Биринчи босқичда Суперлигада ишлайдиган ва учрашувларни бошқарадиган номзодлар иштирок этадилар. Аввалги йиллардан фарқли равишда жорий йилда бош ҳакамлар жисмоний жиҳатдан ҳам тестлар  ҳам топширишмоқда. ФИФА томонидан жорий қилинган "Yo - Yo" тестини ҳакамларимизда синаб кўрдик, улар мазкур топшириқларни муваффақиятли тарзда бажаришди. Биз истиқомат қилаётган меҳмонхонада назарий машғулотлар ҳам ўтказилмоқда, унда ўйинлардаги бир қатор вазиятлар, пенальти, ўйиндан ташқари ҳолатларни аниқлаш ФИФА инструкторлари томонидан ўргатилаётганини айтиб ўтиш жоиз. Мана уч кундурки "Бунёдкор" академиясида ўтаётган ўртоқлик учрашувларидан унумли фойдаланган ҳолда ҳакамларимизнинг VAR  билан ишлаш бўйича тажриба ва малакаларини ошириб борилмоқда. Амалга ошираётган ишларимиз янги мавсумда ўз мевасини беришига ишонамиз. 

VAR Суперлигада расмий ўйинларда ҳам қўлланилади. Ҳозирда ЎзПФЛ билан ҳамкорликда бир қатор лойиҳаларни ишлаб чиқяпмиз. Ҳакамларни шартномаларини янгилаш, уларни юқори даражага олиб чиқиш устида иш кетмоқда. Айни вақтда режамиз бўйича 2021 йил Суперлигада бир турда камида иккита учрашувда VAR тизими ишлайди. Кейинчалик имкониятларимиз ошган сари битта турда бир нечта учрашувларда ушбу тизмни ишлатамиз",- дейди ЎФА ҳакамлар департаменти раҳбари.

Rating: -7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика