Latest news

01:27“Ордабаси” мухлислари шаҳар маъмуриятига бойкот эълон қилишди  0 01:03Саудия чемпионати. "Ал Насср" сўнгги дақиқаларда ғалабани ўз томонига оғдирди, Роналду гол урди  0 00:36Тчуамени ЕЧЛ финали ва Европа чемпионатини ўтказиб юбориши мумкин  0 00:08Саудия клуби Каземиро учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0 00:00Европа лигаси. "Байер" — "Рома" ва "Аталанта" — "Марсель" учрашувлари бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  7 23:49Моуринью қачон мураббийлик фаолиятини якунлашини айтди  1 23:22"Реал Мадрид"ни ЕЧЛ финалига Анчелоттининг ўғли олиб чиқди  16 22:44Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси Россияга қарши ўйнайди  0 22:31Ўзбекистон U-14 терма жамоаси Ривожланиш кубогидаги иштирокини ғалаба билан бошлади  7 22:01Микола Шевченко: "Машъал" фонида ёш болалардек кўринмадик"  1 21:44Асрор Алиқулов: "Ҳисоб 2:0 бўлганида ҳам курашишда давом этардик"  0 21:30Муҳсин Низомиддинов: "Учрашув давомида 30-40 дақиқа футбол ўйнадик, холос"  5 21:16Анвар Бердиев: "Футболчи ҳар қандай вазиятда ҳам ўзини тута билиши керак"  2 20:53Про лига. "Машъал" "Дўстлик" майдонида ғалаба қозонди  1 20:41Индонезия U-23 Гвинеяга ютқазиб, Олимпия ўйинларидан қуруқ қолди  16

Эрик тен Хаг истеъфога чиқарилиши керакми? Патрис Эвра жавоб берди News

Эрик тен Хаг истеъфога чиқарилиши керакми? Патрис Эвра жавоб берди

"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси Патрис Эвра айни дамда жамоани бошқараётган Эрик тен Хагни истеъфога чиқармаслик кераклигини айтди.

"Бир гапни айтаман: мураббийларни истеъфога чиқариш жонимга тегди. Агарда Эрикни ҳам кетказсак, у истеъфога чиқарилган бешинчи мураббий бўлади. Бу биз билган "Манчестер Юнайтед" эмас. "Манчестер Юнайтед"да содиқлар ишларди. Ҳозир ундай эмас.

Энди жамоага Жим Рэтклифф келди, у футболга катта эътибор беради, шу сабабли унга ҳам катта босим тушади. Мухлисларни алдамаган бўлардим. Ҳозир ишлар яхши эмас.

Жамоа "Астон Вилла"га 0:2 ҳисобида имкониятни бой бераётганида танаффусда "Юнайтед"нинг 3:2 ҳисобида ютишини тахмин қилгандим. Ўшанда ҳамма мени аҳмоққа чиқарди, лекин биз ютдик. Ажойиб! Бироқ ундан кейин "Ноттингем Форест"га мағлуб бўлдик. Бизга барқарорлик етишмаяти.

Эрик тен Хаг мени ташвишга солмаяпти. Менга шунчаки мураббийни қўллаб-қувватлаш муҳим. Чунки ўтган мавсум уни "Юнайтед"га мос мураббий деб айтгандик. Ўтган мавсумда у катта вазифани бажарганди.

Бироқ МЮ ҳар мавсумда ниманидир ютиши мажбурий бўлиб боряпти. Агарда жамоа топ-4га кира олмаса, балки, Рэтклифф янги мураббий олиб келар. Кўрамиз.

Бироқ мен мураббийлар истеъфосидан чарчадим. "Челси" Жозе Моуриньюни истеъфога чиқаргани ёдингиздадир. Шундан кейин клубда барқарорлик йўқолди, тўхтамасдан мураббийлар истеъфога чиқарилди.

Тушунаман, "Юнайтед" мухлисларининг жахли чиққан, лекин йил давомида қандай жамоалар мағлуб этилганини ёдга олинг. Бугун барчаси ўзгариб кетиши мумкин, лекин тарих ўзгармайди", - деди Эвра.

Rating: -3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика