Latest news

01:45А Серия. "Милан" кутилмаганда очко йўқотди  6 01:15Артета "Арсенал" "Челси" рекордини янгилашни истаётганини айтди  0 00:55Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" марказий баҳсда "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди  0 00:41Рубен Аморим "Ливерпуль" майдонидаги ғалаба ҳақида: "Бундан ҳаволаниш керак эмас, Гакпо 20 сантиметрга адашмаганида барчаси бошқача бўларди"  0 00:20Суперлига. "Қизилқум" – "Динамо" 2:0   0 23:50Касильясни тўнаб кетишди  7 23:36Акмал Рустамов: "Қизилқум" таркибидан ҳам термаларда футболчилар ўйнашига ҳаракат қиламиз"  1 23:19Эдин Терзич: "Санчо "Олтин тўп"ни ютишга қодир"  2 22:46Килиан Мбаппе кетма-кет иккинчи ой энг яхшиси бўлди  1 22:23Пау Кубарси: "Класикони бутун дунё кўради. Лекин мен босим ҳис қилмаяпман"  11 21:57Вадим Абрамов: "Мухлислар олдида хижолатдамиз"  3 21:45Футзал. Афғонистон ўсмирлари Ўзбекистонга 10та гол урди  9 21:26"Ливерпуль"нинг ўтган ойдаги энг яхши футболчиси аниқланди  0 20:55Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди  52 20:17Рафинья класикода ўйнамайдиган бўлди  10

“Ордабаси” мухлислари шаҳар маъмуриятига бойкот эълон қилишди News

“Ордабаси” мухлислари шаҳар маъмуриятига бойкот эълон қилишди

Tags :  Ордабаси
Улар клуб президентининг истеъфосидан норози.

Қозоғистон кубоги доирасида Чимкентда бўлиб ўтган “Ордабаси” – “Актобе” ўйинида жанжал келиб чиқди.

Ўйин давомида “Ордабаси” мухлислари бойкот эълон қилиб, стадионни тарк этишди. Чунки клуб президенти Бауржан Абдубаитов яқинда истеъфога чиққанди. Мухлислар клуб тарихидаги энг титулли раҳбарнинг кетишига қарши. Уларнинг фикрича, Бауржон Тўйшибеқули ўз ихтиёри билан лавозимини тарк этмаган.

Стадионда Чимкент ҳокими ўринбосари Сарсен Куранбекнинг номини айтиб бақирганлар кўп эди. С.Қуранбек “Ордабаси” футбол клуби директорлар кенгаши раиси ҳисобланади.

Танаффус вақтида мухлислар қаршисига Бауржан Абдубаитовнинг ўзи чиқди. У мухлислардан хотиржам бўлишни сўради.

Аввалроқ “Ордабаси” клуби президенти истеъфога чиққани ҳақида хабар берилганди. Клуб расмий баёнотида у соғлиғи сабабли ўз лавозимини бўшатгани айтилган.

Абдубаитов Чимкент жамоаси раҳбариятига 2022 йилнинг бошида келганди. Икки йил ичида у клуб билан Қозоғистон кубоги ва Қозоғистон чемпионатида ғолиб чиқди. Ҳозирда клуб сафида икки нафар ўзбекистонлик футболчи тўп тепади. 

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика