Latest news

23:23"Сўғдиёна" учинчи ўртоқлик ўйинида ҳам мағлуб бўлди  0 23:11"Барселона" футболчиси: "Ўғлим "Реал" мухлиси эди"  4 22:462024 йилда трансферлар учун қайси давлат клублари қанча ишлатди?  1 22:11"Тоттенхэм" 60 миллионлик трансферни амалга оширишга яқин  2 21:54Рой Кин: "Рэшфорд уялиши керак"  0 21:31Мората Туркия чемпионатига йўл олмоқда!  3 21:10Саудия Арабистони. "Ал Раед" - "Ал Насср" баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  7 20:52Расман: ПСЖ футболчиси Моуринью жамоасига ўтди  0 20:28ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  1 20:10"Навбаҳор"нинг БААда ўртоқлик ўйинлари ўтказадиган барча рақиблари маълум  3 19:52Расман: Мирко Йеличич - "Олимпик" бош мураббийи!  5 19:33"Барселона" етакчиси билан шартномани 2030 йилгача узайтирди  7 19:04"Боруссия" ўзига янги бош мураббий топди  5 18:29Мадриддаги "фантастик тўртлик"  85 18:00Расман: "Ал Иттифоқ" клуби Жеррардни истеъфога чиқарди   10

Асрор Алиқулов: "Ҳисоб 2:0 бўлганида ҳам курашишда давом этардик" News

Асрор Алиқулов: "Ҳисоб 2:0 бўлганида ҳам курашишда давом этардик"

Про лиганинг 7-тури доирасида "Дўстлик" мағлуб қилинганидан кейин "Машъал" бош мураббийи Асрор Алиқулов фикрларини билдирди.


- "Дўстлик" жамоасининг Про-лигадаги турнир жадвалидаги ўрнини инобатга олиб, йигитларга сусткашликка йўл қўймасликни, рақиб тўпни ушлаб туриб, курашувчанлигини кўрсатишини, таркибида яхши футболчилар борлигини уқтирдик. Яхши ўйин бўлди, ҳисобда ортда бордик, рақиблар имкониятлар яратишига йўл қўйдик. Кейинчалик футболчилар ўзларида куч топишди. Бугунги ғалаба учун йигитларга миннатдорлик билдираман. Узоқдан келган мухлисларга ҳам раҳмат айтаман. Бу футбол барибир мухлислар учун ўйналади. Бугунги ғалаба билан барчани табриклайман.

- Жамоангизнинг бугунги ўйинини қандай баҳолайсиз?

- Ўйин бошида футболчилар ўзларига ишонишмади, майдонга мослашиши қийин бўлди. Тўп назорати, тўпни бўйсундиришда муаммолар кузатилди. Голдан кейин шошма-шошарликка йўл қўйдик. Ҳисобда олдинга чиқиб олгандан кейин хотиржам бўлдик ва яна стандартдан гол қўйиб юбордик. Шундан кейин ишончни йўқотдик десак бўлади.

- "Машъал"ни қийин тақвим кутиб турибди. Жамоа кетма-кет иккита муҳим ўйинни сафарда ўтказади.

- Ҳар бир ўйин оғир. "Қўқон-1912"га қарши ўйинга тайёргарликни бошлаймиз. Бу ўйин кўп нарсани ҳал қилади. Мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.

- "Машъал" ҳудудий ва тотал устунликка эга бўлиб турган вақтда автогол ўтказиб юборди. Кейинчалик жамоа яна устунликка эришиб турганида пенальтидан гол урди ва иккинчи бўлимда автогол билан ҳисобда олдинга чиқиб олди. Тотал ва ҳудудий устунликка эга бўлиб турган вақтда бундай голлар уриш ва ўтказишни қанчалик адолатли дейиш мумкин? 

- Рақиб доим ҳам тўпни сизга бермаслиги мумкин. Шу сабабли қарши ҳужумларга ва стандартларга тайёр туриш керак. Стандартдан кейин тўпни ўзимизга киритиб қўйиш - индивидуал хато. Ўша вазиятда футболчи яхшироқ ҳаракат қилиши ҳам мумкин эди. Лекин иккинчи голда стандартда сусткашликка йўл қўйдик. Шу билан бирга "Дўстлик" жамоасининг бу вазиятдаги ҳаракатларини таъкидлаб ўтиш керак.

- Ҳисоб 1:0 вақтида "Дўстлик" футболчиси бирга-бир вазиятдан фойдалана олмади ва орадан бир дақиқа ўтиб, "Машъал" ҳисобни тенглаштирди. Бу вазиятда жамоангизнинг омади келди деб ҳисобласа бўладими? Агар ҳисоб 2:0 бўлганида ўйин қандай кечиши мумкин бўларди?

- Омадимиз келди десак бўлади. Чунки бирга-бир вазиятдан кейин гол бўлмади. Агарда ҳисоб 2:0 бўлган тақдирда ҳам биз қўлни туширмасдик ва курашардик. Биз футболчиларимизни доим курашишга ундаймиз. Лекин 2:0 ҳисобидан чиқиб кетишни барча ҳам ишонч билан гапира олмайди.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика