Latest news

18:55Уругвай терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин учун қайдномаси маълум  3 18:27Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди   6 18:16Алонсо Килиан Мбаппе жароҳат олганини маълум қилди  3 17:51Вальверде Ўзбекистон билан ўйинда қатнашмайдими?  0 17:24Фабио Каннаваро: "Шуни айта оламанки, мунидалдаги темп шунчаки даҳшатли" (матбуот анжумани)  41 17:16Ўзбекистонда ФИФАнинг Марказий Осиёдаги офиси иш бошлайди  2 17:07ЎФА Лёв ва Бенту билан музокаралар ўтказганини очиқлади  2 16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0 16:18Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!  51 15:52Конте: "Бу йил "Наполи" учун қийин бўлади"  2 15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0 14:55"Сўғдиёна" Ғузорда "Шўртан" устидан ғалабани тантана қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:32Флик "Севилья"дан қабул қилиб олинган шармандали мағлубиятдан кейин ўзини ҳимоя қилди  13 14:03"Арсенал" сардорининг жароҳати ҳақида маълумот берди  0 13:35Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионати ҳақида нималарни биламиз?  2

Энди “Насаф” футбол клубида ҳам киберфутболчилар бор News

Энди “Насаф” футбол клубида ҳам киберфутболчилар бор

Шу кунларда ЎФФ ва ПФЛнинг қўллаб-қувватлаши орқали Ўзбекистонда “Virtual Football” компанияси PCFL (Professional Cyber Football League) лигаси ташкил қилиш бўйича катта ташкилотчилик ишларини бошлаб юборган.
Бутун дунёда янги спорт турига айланиб бораётган киберфутбол вакиллари жаҳон чемпионатлари ва жаҳон гран-приларида ватанимиз шарафини ҳимоя қилиб келмоқдалар. Эндиликда киберфутбол мамлакатимизнинг профессионал футбол клублари қошида ҳам ташкил этила бошланди. Клублар ўз сафларига ушбу соҳада фаолият юритаётган кучли ўйинчларни қўшиб олишни бошлашди.

Бу лойиҳанинг асосий  мақсади юртимизда ушбу виртуал футболни ривожлантириш билан биргаликда ёшларнинг бўш вақтини мароқли ва мазмунли ўтказишга ёрдам беришдир. Шунингдек киребфутбол бўйича Ўзбекистон байроғини жаҳон ареналарида баланд кўтариш саналади.



“Насаф” футбол клуби ҳам бу лойиҳадан четда қолмади.  Клубимиз катта тажрибага эга икки нафар ана шундай  киберфутболчилар билан келишувга эришди. Ушбу киберфутболчилар эндиликда Ўзбекистон чемпионатида клубимиз шарафини ҳимоя қилишади.

Бугун “Насаф” футбол клуби ўз киберфутболчиларига, клубимиз логотипи акс эттирилган рамзий футболкаларни топшириш маросимини ўтказди.

Маросимда “Насаф” футбол клуби бош менеджери Шамил Ярулин бу лойиҳа ташкилотчиларига миннатдорчилик билдириб, юртимизда энди киберспорт ҳам оммалашиб, ўз сафига жуда кўп ёшларни жалб этишини ва мамлакатимиз киберфутболчилари келгусида бу орқали юртимиз шарафини бутун дунёга кўз-кўз қилишига ишонишини айтиб ўтди ва уларга омадлар тилади.

Шу ўринда клубимиз киберфутболчилари ҳам сўз олиб, “Насаф” клуби шарафини нафақат Ўзбекистонда, балки бутун дунёда муносиб ҳимоя қилишга бутун маҳоратини ишга солишини айтиб ўтишди.


 
Қуйида киберфутболчи аъзоларимиз билан танишинг:

44 рақам. Хислат Умаров - Keeper, 2013 йилдан киберспорт билан шуғулланади.
70-рақам. Илҳомжон Турдикулов – Nike,  2012 йилдан киберспорт билан шуғулланади.

Клубимиз киберфутболчилари МДҲ давлатлари ўртасида ва Ўзбекистонда ўтказилган бир қанча турнирларда иштирок этган ва совриндор бўлишган.

Маросим якунига етгач, “Марказий” стадионимиз анжуманлар залида Қашқадарё ва Сурхондарёлик киберфутболчилар ўртасида саралаш баҳсларига старт берилди.


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика