Latest news

22:52Расман: "Сўғдиёна" уч нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:35Туркия кубоги. Алиқулов ассист қайд этган ўйинда "Ризеспор" "Пендикспор"ни йирик ҳисобда таслим этди  0 22:10Игорь Сергеев – Суперлигада йил футболчиси!  10 21:40Де Йонг "Атлетико"га қарши ўйнамайди  3 21:12Расман: "Бунёдкор" Билолхон Тошмирзаев билан шартнома имзолади  1 20:45Рауль "Реал"га қайтиш истагини билдирди  2 20:29"Динамо" аъзоаси Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  3 20:10Ўзбекистон делегацияси бугун АҚШ пойтахтига йўл олади  17 19:44Кубок финалида "Навбаҳор" дарвозасини ишғол этган футболчи энди "лочин"га айланадими?  10 19:21Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси эълон қилинди  3 19:00Championat.asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасида ноябрь ойи якунларини сарҳисоб қилди  2 18:39"Навбаҳор" бир қатор легионерлари билан хайрлашди  8 18:19"Локомотив"га дарвозабон керак: "Навбаҳор" аъзоси — асосий номзод  3 17:58Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Эронни мағлуб этди  2 17:33"Футбол олами". Сўнгги тур тафсилотлари  0

Элдор Суюнов: "Катанец жиддий мураббий, у аввалги хатоларни такрорламайди деб ўйлайман" News

Элдор Суюнов: "Катанец жиддий мураббий, у аввалги хатоларни такрорламайди деб ўйлайман"

Ўзбекистон терма жамоаси дарвозабони Элдор Суюнов янги мураббий Сречко Катанец қўл остидаги илк машғулотидан олган таассуротлари билан ўртоқлашди.

— Катанец билан соат 12 дан кейин мажлис бўлди. Унда фақат футболчилар ва мураббийлар штаби иштирок этди. Катанец расман таништирилди ҳамда мураббий биздан нималар кутаётганини, футболчилар амалга ошириши керак бўлган мажбуриятларни айтиб ўтди.

Олдинги мураббий даврида баъзи футболчилар четда қолиб кетди ва Вадим Абрамов ҳақида футболдан ташқари гап-сўзлар чиқиб кетди, танқид қилинди. Сиз ҳам жароҳат олганингиздан сўнг маълум муддат терма жамоага чақирилмадингиз, Саудияга ҳам олиб кетишмади. Терма жамоага жалб қилинмаслигингизнинг сабаби нимада?

— Менимча, жароҳат. Шунингдек, менда ўйин амалиёти ҳам етарли эмасди. Шу боис термага жалб қилинишим нотўғри иш бўларди.

Катанец бундай хатоларга йўл қўймайдими, ҳар ҳолда у хорижлик мураббий...

— Катанец билан ҳали биринчи кун бўлишимиз. Илк таассуротлар яхши. У жиддий мураббий ва ўйлашимча, бундай нарсаларга йўл қўймайди.

Бироқ ҳали у билан майдондаги ҳаракатлар тўғрисида суҳбатлашмадик, фақатгина ички тартиб қоидалари ҳақида мураббийнинг фикрларини тингладик.

Мураббий қандай қатъий талаблар қўйди?

— Қатъий талаблар дейилганда, жамоавий йиғинларда телефон билан келиш мумкин эмас. Шунингдек, меҳмонхонада тунаш кераклиги айтилди. Бу барча хорижлик мураббийларга хос одат, чунки Куперда ҳам шундай талаб бор эди. 

Жамоага ким етакчи ва сардор бўла олади деб ўйлайсиз?

— Жамоа сардори Отабек Шукуров бўлгани яхши, чунки у марказда тўп суради. Марказий футболчи сардор бўлишининг афзаллиги ҳакамлар билан мулоқот қилади, майдон марказида лидерлигини намойиш этади ҳамда бу вазифа юклатилгач, у икки ҳисса маъсулият билан ўйнайди. Шу боис, менинг фикрича, Отабек Шукуровни сардорликка муносиб.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика