Latest news

21:24Амалдаги чемпион ва кубок соҳиби Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичида қолиб кетди  2 21:02Ўзбекистон Кубоги. "Насаф" "Пахтакор"га мағлуб бўлиб, гуруҳда қолиб кетди. "Лочин" бу сафар "Сурхон"ни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди  153 19:57"Рома" асосий футболчиси билан шартномани узайтиришга уриниб кўради  1 19:33​Санчодан уятли кўрсаткич  0 19:10Расман: Максим Шацких – "Андижон" бош мураббийи, Виталий Шпанюк – жамоанинг жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийи  15 18:53Футзал бўйича Ўзбекистон Кубоги. "Оил Стар" ва БМБ финалда тўқнаш келадиган бўлди  1 17:37"ЎзСҚБ кўплаб вазиятлар яратди, бизнинг йигитлар туриб бера олишди" — Рустам Умаров  1 17:16"Арсенал" АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  0 16:30Ўзбекистон Кубоги. 3-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Сурхон" ва "Шўртан" 1 нафардан йўқотишга эга  0 16:15"Манчестер Сити" ва Абдуқодир Ҳусанов 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  18 15:58Ўзбекистон Кубогида нима гап?  8 15:48Ўзбекистоннинг БАА ҳамда Қатарга қарши учрашувлари учун ҳакамлар тайинланди  21 15:48Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" 9:0 ҳисобида ютгани фойдасизми? "Насаф" 1:0 ҳисобида ютса, кейинги босқичга чиқадими?   12 15:31"Футбол олами". Водий дербисида "Нефтчи"да ғалаба, "Пахтакор"да 6:0, Қаршида жанговар дуранг ёхуд 9-тур ҳақида батафсил  0 15:20Эшитдик-да! CAFA U-17 мусобақасида Ўзбекистон U-16 терма жамоаси қатнашади  0

Эксперт-ҳакамлар комиссияси "Сурхон" - "Андижон" ўйини бўйича баёнот берди News

Эксперт-ҳакамлар комиссияси "Сурхон" - "Андижон" ўйини бўйича баёнот берди

Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Андижон" учрашувида содир бўлган баҳсли вазиятлар бўйича баёнот берди.

"Ўзбекистон Cоcа cола Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Андижон" учрашуви якунланганидан сўнг, "Андижон" жамоаси томонидан баҳснинг сўнгги дақиқаларида меҳмонларнинг 99-рақамли ҳужумчисига кўрсатилган қизил карточка юзасидан ўйин қайдномасига расман эътироз киритган эди. Эксперт-ҳакамлар комиссияси (https://t.me/uzfhm/473) томонидан ушбу вазият кўриб чиқилди.

Унга кўра, учрашувнинг 90+9-дақиқасида тўп учун курашда рақибига қўполлик ишлатгани учун ҳакам томонидан огоҳлантирилган "Андижон" ҳужумчиси вазиятдан норози бўлиб, ҳакамни сўкиб ҳақорат қилади. Учрашув бош ҳаками шу заҳоти уни майдондан четлатган.

"Ҳакам бу вазиятда футболчини майдондан четлатиб тўғри қарор чиқарган" - дейилади Эксперт-ҳакамлар комиссияси баёнотида.

Бундан ташқари, Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан нафақат юқоридаги вазият, балки учрашувдаги бошқа эътиборга молик вазиятлар кўриб чиқилди.

Учрашувнинг 18-дақиқасида "Андижон"нинг 4-рақамли футболчиси мезбонларнинг 18-рақамли футболчисини дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб бораётганида қоидага зид равишда тўхтатиб қолади. Учрашув бош ҳаками ушбу вазиятда ўйиндан ташқари ҳолат деб хато қарор чиқаради. "Ҳакам бу вазиятда "Андижон"нинг 4-рақамли футболчисини сўнгги умид фоли учун майдондан четлатиши керак эди" - дейилади Эксперт-ҳакамлар комиссияси баёнотида.

Учрашувнинг 53-дақиқасида рўй берган вазиятда "Андижон" футболчиси тўпни йўқотиб қўйгач дарвозабон билан юзма-юз вазиятга чиқиб кетаётган "Сурхон" футболчисини қўполлик билан тўхтатиб қолди. Бу сўнгги умид фоли ҳисобланади. Шу туфайли, ҳакамнинг қарори тўғри бўлган.

Учрашувнинг 63-дақиқасида "Андижон" жамоаси сардори бурчакдан етказиб берилган узатмани боши билан дарвозага киритади. Вазиятни ўрганиб чиқган ВАР меҳмонларнинг 99-рақамли футболчиси зарба берилган вазиятда дарвозабонга ўйиндан ташқари ҳолатда туриб халал бергани ҳақида бош ҳакамга хабар беради. Видеотакрорни кўрган бош ҳакам голни бекор қилади. Аслида, бу вазиятда ВАР ҳакамлари техник хато туфайли чизиқлар рангини алмаштириб қўйишган. Меҳмонларнинг 99-рақамли ҳужумчиси ўйиндан ташқари ҳолатда эмасди. Натижада: "Ҳакам гол ўйиндан ташқари ҳолатда киритилди деб қарор чиқарган" - дейилади Эксперт-ҳакамлар комиссияси баёнотида.

Ўрни келганда айтиш керакки, трансляция сифатининг талаб даражасида эмаслиги бир неча ҳолатларда ВАР ҳакамларининг фаолиятлатига таъсир ўтказмай қолмади.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан учрашув бош ҳаками ҳаракатлари юзасидан чора кўрилиши учун Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ҳакамлар қўмитасига тақдимнома киритилганини маълум қиламиз" - дейилади ЎзФҲМ баёнотида.

Rating: -24   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика