Latest news

09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  1 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  7 08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:00Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги эҳтимолий рақиби Конго ДРнинг Африка Миллатлари Кубоги учун қайдномаси маълум  11 07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  9 03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  19 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  52 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  8 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  5 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  2 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  3 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  4 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  10 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0

"Сурхон"нинг голида офсайд қайд этилишича ёрдамчи ҳакамнинг қарорига таянилган, VAR'да эса тасвирлар етарли бўлмаган — Эксперт ҳакамлар қўмитаси News

"Сурхон"нинг голида офсайд қайд этилишича ёрдамчи ҳакамнинг қарорига таянилган, VAR'да эса тасвирлар етарли бўлмаган — Эксперт ҳакамлар қўмитаси

Эксперт ҳакамлар қўмитаси "Динамо" – "Сурхон" ўйинида фаолият олиб борган ҳакамлар фаолиятини таҳлил қилди.

Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган "Динамо" – "Сурхон" учрашувининг 74-дақиқасида "Сурхон"нинг ҳисоб тенглаштирувчи голи офсайд сабаб бекор қилинди. Ушбу вазиятда ёрдамчи ҳакам "Динамо" ҳимоячиси билан тўп учун курашган футболчи офсайд ҳолатида эканини қайд этган. VAR орқали вазият текширилганда тасвирлар етарли бўлмагани ва керакли ракурслар танланмагани сабабли офсайдни аниқлашнинг имкони бўлмаган.

Ўйиндан сўнг ҳар икки жамоа операторлари томонидан олинган техник тасвирлар орқали ҳам вазиятни аниқ баҳолаш имкони бўлмаган.

Эксперт ҳакамлар қўмитаси қарорига кўра, бу вазиятда ёрдамчи ҳакам кўрсатмасига таяниб қарор қабул қилинган ва у ўзгаришсиз қолдирилган.

Rating: -9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика