Latest news

15:53Расман: Егор Кримец - "Сўғдиёна" футболчиси!  0 15:27ЖЧ-2010нинг энг яхши футболчиси Форлан: "Испанияда "Атлетико" рамзини ҳеч қачон ўпмаганим учун танқид қилишарди"  2 14:54Йўғе! Дани Ольмо агенти билан бирга Манчестерга учиб келди  3 14:22Олмалиқдаги "ОКМК спорт мажмуаси" ҳудудида янги табиий майдон қурилмоқда  1 13:54"Бунёдкор" ўз тарбияланувчиси билан шартномани 2 йилга узайтирди  0 13:27"Шўртан" 2025 йилги мавсумни Қаршидаги стадионда бошлайди  1 12:51Эронда нима гаплар? Юсуповда навбатдаги "қуруқ ўйин", Машарипов тўлиқ ўйнади  2 12:20ПФЛ "Олимпик"ка 5 январгача муҳлат берди, акс ҳолда...  5 11:51Қиз фарзанди дунёга келгани сабаб ўйиннинг 1-бўлимини ўтказиб юборган ва 2-бўлимга етиб бориб хет-трик қайд этган футболчи ҳақида билармидингиз?!  5 11:22Бекободда футбол ўлмоқда. "Металлург" кетидан Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган академия ҳам ёпилади   22 10:55Қойил! Аморим тен Хагнинг антирекордини янгилади  13 10:22Аббосбек Файзуллаев «Монако» ҳақидаги саволга жавоб берди  5 10:07Расман: Санжар Қувватов - «Қизилқум» жамоаси футболчиси  1 09:47Бир йил аввал саратон билан курашган футболчи Тожикистонда «йил футболчиси» бўлди  1 09:10«Бунёдкор» терма жамоамизнинг икки нафар футболчиси билан музокара олиб бормоқда  3

Eгор Кримец: "Хитой чемпионатида фоворитлар йўқ" News

Eгор Кримец: "Хитой чемпионатида фоворитлар йўқ"

Сўнгги йилларда ривожланиб бораётган Хитой миллий чемпионатидан жой олиш бизникиларга ҳам қийин бўлиб боряпти.
Жорий мавсум ОЧЛда бош совринни қўлга киритган "Гуангжу" жамоаси Хитой Суперлигасининг савияси ҳақидаги саволга жавоб бера олди.

"Биринчи йиғинга келганимда сербиялик мураббийимиз Александр Стоноевич менга ёш эканлигимни айтиб, шошмасдан таркибга қўйишини таъкидлади. Илк хориж чемпионати бўлгани учун мослашиш учун вақт керак эканлигини менга тушунтирди. Биринчи ўйиним 2-турга тўғри келди. Баҳс давомида Канутега голли пас бердим. Шундан кейин мураббийимиз мени асосий таркибга кирита бошлади ва ўз ўйинимни топиб олдим” – дейди “Пахтакор” тарбияланувчиси.

- Жамоа аъзолари сени қандай қабул қилишди? Чунки Хитойда ҳозир легионерларга жиддий эътибор беришяпти...
- Аввалига менсимаганлар ҳам бўлди. Кейин машғулот ва ўйинлардаги ҳаракатларимни кузатиб, менга нисбатан муносабатлари ўзгарди. Жамоамиз аҳил.

- Шундай пайтда нималарни ўйладинг, қайтиб кетиш фикри бўлдими?

- Аксинча, Ўзбекистонда ҳам яхши ўйинчилар борлигини исботлашим керак эди ва буни уддалай олганимдан хурсандман.

- Ички чемпионат кучайиб бораётган бир пайтда Хитой терма жамоасининг ишлари яхши эмас?
- Чунки бу ерда асосий ишни легионерлар бажаради. Терма жамоада эса ўйин тизгинини ўз қўлига оладиган футболчилар йўқ. Ҳозир Липпининг келиши ҳақида гаплар юрибди. У "Гуангжу" билан ОЧЛда ғалаба қозонди. Қолаверса жамоа таркибининг асоси МТЖ аъзолари ҳисобланади. Чемпионат кучлилигининг ҳам асосий сабаби легионерлар. Маҳаллий ўйинчиларнинг барчасида савия деярли бир хил.

- Ўтган йил "Гуангжу" сўнгги турдагина чемпионликни қўлга киритди. Бу йил эса чемпионликни осонликча ҳал қилгандек. Иккинчи ўринни олган "Жиангсу" эса аксинча қуйи лигага тушиб кетишига оз қолди.

- 2013 йили "Жиангсу"га катта омад кулиб боқди. Жамоа ўзимиздан "Нефтчи"га ўхшаб ўйнайди. Асосан ярим ҳимоячиларнинг фаоллиги эвазига. Бу йил негадир уларнинг ўйини бироз ўхшамади.

- У ерда Ўзбекистонлик футболчиларга бўлган эътибор қандай?
- Ажратиш йўқ. Бу эса футболда энг муҳими. Кейин кўп нарса бош мураббийга боғлиқ. Бизнинг мураббий Канутега қандай муносабатда бўлса, менга ҳам шундай бўляпти.

- Бизнинг олий лигадан фарқли равишда Хитойда ҳеч бир жамоа ўйиндан олдин ғалаба қозонмайди. Бундай футбол сен учун қизиқ бўляптими?

- Жамоага биринчи келганимда босниялик жамоадошим Дарко Матич, бу ерда оддий ўйин йўқлигини айтганди. Амалда ўзим ҳам шунга гувоҳ бўлдим. Стадион мухлислар билан тўлиб тошади. Уй ўйинларимизда айнан мухлислар ҳисобига ғалаба қозоняпмиз, ҳар бир ўйинимизда энг камида 40 000 нафар мухлис келади ва бу маънавий жиҳатдан жуда катта озуқа. Хитой чемпионатида "Гуангжу"ни инобатга олмасангиз, ўйиндан аввал ким фоворит, ким аутсайдер била олмайсиз.

- Олдингизда "Гуангжу" билан Кубок ўйини турибди. Липпи жамоаси ОЧЛ ва чемпионатда ғалаба қозонди, сизларни менсимаслиги мумкин. Бу эса "Бейжинг" фойдасига ишлаши мумкин.
- Агар шундай бўлса зўр. Лекин Кубок иккита ўйиндан иборат эканлигини ҳисобга олсак, финалда икки жамоага ҳам осон бўлмайди.

- Бу йил жамоангиз учинчи ўринни қўлга киритди...
- Жамоамиз олдига ОЧЛ йўлланмасини берувчи ўринлардан бирини қўлга киритиш вазифаси қўйилганди. Буни уддаладик. Эндиги вазифа Кубокда ғалаба қозониш. Чемпионатда бундан ҳам яхши натижа кўрсатишимиз мумкин эди. Бироқ ОЧЛ бироз панд берди. Юқорида айтиб ўтганимдек, бу ерда асосий ишни легионерлар қилишади. Шунинг учун захирамиздан жой олган футболчиларнинг савияси юқори эмасди. Жамоа аъзолари 3 кунда бир ўйин ўтказа олмаслиги сабаб, чемпионат бошида муҳим очколарни бой бердик.

Нодирхўжа Юлдашев

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика