Latest news

19:06Лига 1 2024/25 йилги мавсуми рамзий жамоаси эълон қилинди  1 18:45Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" – "Хоразм ФА" 2:0 (онлайн ҳисоб)  2 18:41Тошкентда ютган мураббий ва футболчи, мавсумдаги илк ғалабага эришган посбон, "Жар"да супергол урган футболчи — Суперлигада 10-турнинг энг яхшилари  0 18:26Бундеслига 2024/25 йилги мавсуми рамзий жамоаси эълон қилинди  2 17:49Токотаев, Кичин, Алмазбеков, Мерк, Кожо... Қирғиз Республикасининг КХДР ва БААга қарши учрашувлар учун кенгайтирилган таркиби маълум  6 17:24Жиянов, Исмоилов, Бубанья, Жумаев ва бошқалар... Суперлига 10-тур рамзий терма жамоаси   0 16:43Дэвид Бекхэм Рубен Аморимнинг МЮдаги фаолияти ҳақида: "Уни қўллаб-қувватлаш керак, кейин натижани кўрасиз"  1 16:16ЎФА мураббийлар кенгаши йиғилишида МТЖнинг ЖЧ саралаши ва U-17 термасининг мундиалга тайёргарлиги муҳокама этилди  2 15:52Остон Ўрунов: "Ўтган мавсумдан сўнг етарлича дам олмаганим ва тиғиз тақвим туфайли мукаммал жисмоний ҳолатга кира олмадим"  7 15:27Кака Бразилия терма жамоасида Карло Анчелоттига ёрдам бериш истагини билдирди  3 14:59Ҳимояда ҳеч қандай муаммо бўлмайди. "Реал"нинг 4 нафар ҳимоячиси КЖЧда иштирок этиши мумкин  1 14:35Аббос Файзуллаев кечаги хатоси учун ЦСКА мухлисларидан кечирим сўради  10 14:08Агент Клоппнинг "Рома"га тайинлови масаласида баёнот берди  3 13:44ЎФА вакиллари "Шўртан" футбол академиясида бўлди  0 13:25"Бунёдкор" "Навбаҳор" билан ўйинда адолатсизликка учрадими? Суперлиганинг 10-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  9

Драган Черан: "Нуқта"га яқинлашаётганда бироз қўрқдим" News

Драган Черан: "Нуқта"га яқинлашаётганда бироз қўрқдим"

"Пахтакор" легионери Драган Черан ОЧЛ плей-офф доирасидаги "Ал Наср"га (1:2) қарши беллашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

"Бизни қийин баҳс кутаётгани аён эди. "Ал Наср" сафида қатор яхши савиядаги легионерлар бор. Биз жамоа билан яхши ўйин кўрсатишга уриндик ва буни уддаладик. Ўйин оғир ўтди деб айта оламан.

Пенальти тепаётганда сал қўрқдим. Чунки бир неча дақиқа олдин рақиб ушбу "нуқта"дан адашганди. Лекин хотиржамликни сақлаб, фикримни бир жойга жамладим ва тўпга яқинлашдим.

Муҳими, бугун биз ўз олдимиздаги вазифани бажардик. Энди бор эътиборни ички чемпионат ва ОЧЛ гуруҳ босқичига қаратамиз. Гуруҳимиз жуда кучли, лекин имконсиз ишнинг ўзи йўқ. Икки қийин ўйинни ютдик. Энди гуруҳда яхши қатнашишга уринамиз", - дейди "Ал Наср" - "Пахтакор" (1:2) учрашувининг энг яхши футболчиси деб топилган Драган Черан.

Эслатиб ўтамиз, "Пахтакор" ОЧЛ плей-офф доирасидаги "Ал Наср"га қарши баҳсни ўз фойдасига ҳал этди. Мазкур баҳсда эса ҳисобни очувчи голни айнан Драган Черан пенальтидан киритди. Бундан аввал эса "Пахтакор" Тошкентда Ироқ клуби "Эйр Форс"ни ютиб плей-офф баҳсида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритганди.

"Пахтакор"нинг гуруҳдаги рақиблари: "Персеполис" (Эрон), "Ал Садд" (Қатар), "Ал Аҳли" (Саудия Арабистони).

Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика