Latest news

13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  1 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  1 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  1 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  3 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  1 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  33 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  11 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  5 03:05“Интер Майами” илк бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист ижро этди  24 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  1 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0

Дониёр Исмоилов: "Турон"нинг ёш жамоа сифатида юқори ўринларда юриши катта ютуқ" News

Дониёр Исмоилов: "Турон"нинг ёш жамоа сифатида юқори ўринларда юриши катта ютуқ"

Яйпаннинг "Турон" жамоаси Про лига 18-турида ўз майдонида "Динамо"ни 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

 Ушбу учрашувдан сўнг ўз дубли билан жамоасининг ғалабасига ҳисса қўшган Дониёр Исмоиловнинг фикрлари билан қизиқдик.

-  Дастлаб "Динамо" билан кечган ўйинда ҳақида фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз. Ўйин давомида иккита ажойиб гол урдингиз ва жамоангизнинг ғалабасига муносиб улуш қўшдингиз...

- Аввало мухлисларга кҳаво совуқ бўлишига қарамасдан келиб қўллаб-қувватлаб туришгани учун катта раҳмат айтмоқчиман. "Динамо" билан ўйинлар ҳар доим қизиқарли кечган. Менимча биз ғалабани рақибдан кўпроқ хоҳладик. Голларимга келсак бунда бутун жамоанинг ҳиссаси бор. Голда фақат мен ҳаракат қилмадим, жамоадошларимга раҳмат айтиб қоламан.

- Сафарда бу жамоа билан баҳсда "Турон" бироз қийналган эди. Кеча эса аксинча эркин ва хотиржам тўп тепди...

- Сафарда ҳеч бир жамоага осон бўлмайди. Кеча эса уйда, мухлисларимиз кўз олдида ҳаракат қилдик. Аввалги учрашувда мағлуб бўлганимиз туфайли бу сафар ғалаба қозонишимиз зарур эди. Клуб раҳбарларини, мухлисларни хурсанд қила олдик.

- Умуман ёш жамоа сифатида шаклланиб бораётгани "Турон"нинг Про лигадаги иштирокини қандай баҳолайсиз?

- Жамоамиз Про лигада яхши иштирок этмоқда. "Турон"нинг ёш жамоа сифатида юқори ўринларда юриши катта ютуқ. Худо хоҳласа омадимиз келса Суперлигада ўйнаймиз. Буни бутун жамоа хоҳламоқда.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика