Latest news

16:10Модрич афсонавий Ференц Пушкаш рекордини янгилади  0 15:40 "Бунёдкор" академияси тарбияланувчилари Хорватияга боради   0 15:20Ихтиёр Ропиев: "Осиё кубогидаги энг яхши ўйинимиз Эрон билан бўлди"  1 14:59U-23 Осиё Кубоги финалини эронлик ҳакам бошқаради  1 14:33"Челси" "Манчестер Сити" юлдузига кўз тикди  1 14:07Рауль Германиядан таклиф олди  0 13:40"Ўлдирса ҳам ош ўлдирсин". Доҳада Ўзбекистон U-23 терма жамоаси аъзоларига ош берилди  18 13:15Жасур Абдураимов: "Олимпиадага чиққанимиз ортидан рақибларнинг бизга нисбатан ҳурмати ошади"  5 12:45Германия терма жамоаси аъзоси "Бавария"да ўйнамоқчи  0 12:21U-23 Осиё кубоги. Яна бир легионеримиз клуб ихтиёрига жўнаб кетмоқда  34 11:42Харита ва глобусга киритилмаган орзунинг зафарли йўли  1 11:18Шармандага шаҳар кенг  10 10:25Мухлисларнинг кучи. «Милан» улар сабабли келишувга эришган мураббийи билан шартнома тузмади  3 09:54Томас Тухель: «Мадриддаги ғалаба бизни финалга олиб чиқади»  19 09:23Франция тарихидаги энг яхши ҳужумкор футболчилар аниқланди  16

Диёр Мирзабоев: “Бизда молиявий муаммо йўқ” News

Диёр Мирзабоев: “Бизда молиявий муаммо йўқ”

Про лиганинг навбатдаги туридан ўрин олган "Арал Самали" - "Янгиер-қурувчи" (1:4) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Диёр Мирзабоев фикрларини билдирди.


“Хабарингиз бор, Про лигада фақат “Арал Самали” сунъий майдонда ўйнайди. Бугун чиройли ўйин кўрсата олмадик, чунки футболчиларимиз бундай майдонда тўп тепишда қийинчиликга дуч келди. Ғалабага келсаам, голли вазиятлардан унумли фойдаландик ва йигитлар ҳарактер кўрсата олишди. 

Мен яқинда жамоага келдим. Кубок доирасида бу жамоалар ўртасидаги баҳсни видеосини кўргандим. Аввалги “Арал Самали” билан ҳозиргисида фарқ йўқ. Уларга қарши беллашувлар доимо қийин кечади. Мен илгари ишлаган жамоаларим мисолида ҳам биламан, бу жамоага қарши ўйнаш ва очко олиш қийин бўлиб келган. 

Интернет орқали барибир “Арал Самали” иштирокидаги ўйинларни кузатганман. Жамоада 19-рақамда ўйнайдиган футболчини кузатиб юрибмиз, у бола менда яхши таассурот қолдирди. Унинг келажаги порлоқ дея оламан. 

Бизнинг молиявий ҳолатимиз “Андижон” ва “Машъал”дан ҳам асло ортга қолмайди. Бир сўз билан айтганда, молиявий муаммолар йўқ. Ойлик ва мукофот пулларини бериб борилмоқда. Нукусга ҳам самолётда келиб-кетишимизни таъминлашди. Умуман олганда Про лига шароитидан келиб чиқиб, шароитларимиз кўнгилдагидек", - деди Мирзабоев.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика