Latest news

21:13"Ал Иттиҳод" Бензема, Фабиньо ва яна 4 нафар футболчи жароҳат олганини эълон қилди  0 20:46АПЛда энг кўп маош тўлайдиган клублар рейтинги эълон қилинди  1 20:29Карло Анчелотти: "Менинг "Бавария"дан ўч олиш ниятим йўқ"  7 20:02"Бавария"нинг 5 нафар футболчиси "Реал"га қарши ўйинда майдонга тушмаслиги мумкин  7 19:30Диёр Ҳолматов: "Ҳиссиётларимни тасвирлаб бериш иложсиз. Отамга ўхшаган футболчи бўлишга интиламан"  2 19:22U-23 Осиё кубоги. 3-ўрин учун ўйин баҳсда ўзбекистонлик мутахассис ишлайди  7 19:07"Рома" ҳужумчисини трансферга қўяди  3 18:42Рой Кин "Арсенал"нинг чемпионлик учун курашдаги асосий муаммосини кўрсатиб ўтди  2 18:20Левандовски "Бавария"ни "Боруссия"дан устун қўйди  8 17:58Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг тарихий ўйинидан ГАЛЕРЕЯ  6 17:25Элбек Тўлқинов: "Жаҳон чемпионати бежиз Ўзбекистонга берилмаганини исботлашга ҳаракат қилдик"  0 16:55U-23 Осиё кубоги. Норчаев финалда гол урса, тўпурар бўлиши мумкин  11 16:26Отабек Ғуломхўжаев: "Тарихий ғалаба орқали ўзбек халқига хурсандчилик улашган йигитларга раҳмат"  20 16:02Месси навбатдаги бор энг яхши бўлди  14 15:24Ўзбекистон U-23. Абдуқодир Ҳусанов ва Ҳожимат Эркинов ўз клубларига жўнаб кетишди  35

«Динамо»га қарши ўйинимиздан қониқдим. Йигитлар борини беришди» — «Юниред» бош мураббийи Самарқанд дербиси ва ўйиндаги вазиятлар ҳақида News

«Динамо»га қарши ўйинимиздан қониқдим. Йигитлар борини беришди» — «Юниред» бош мураббийи Самарқанд дербиси ва ўйиндаги вазиятлар ҳақида

ПРО-Лига 2-тури доирасида Самарқандда ўтган «Динамо» - «Юниред» (1:0) ўйинидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Алишер Латипов матбуот анжуманида журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

- Авваламбор, «Динамо» жамоасини ғалаба билан табриклайман. Яхши ўйин гувоҳига айландик. Ўйин давомида бизда ҳам голли вазиятлар бўлди, аммо бундан фойдалана олмадик. Ўйинга яхши тайёргарлик кўргандик, аммо омад биз томонда бўлмади.

Жамоам ўйини ҳақида гапирадиган бўлсам, 1-бўлимда йигитларда ҳаяжон сезилди. Танаффусдан кейин эса жамоамиз буткул бошқача ўйин намойиш этди. Футболчилар ўйинидан қониқдим, чунки мағлубиятга қарамай улар майдонида борини бериб тўп суришди. Шогирдларимга раҳмат дейман.

- Жамоанинг аксар ўйинчилари ўтган мавсумларда «Динамо»да ўйнагани ва шу клуб тарбияланувчиси экани уларга қўшимча мотивация бердими?
- Албатта, ҳар бир ўйинчи ўзининг собиқ жамоасига қарши ўйнаганда бу жиҳат қўшимча руҳ беради. Футболда табиий нарса бу. Бугун бутун жамоа яхши ҳаракат қилди. Рақибдан қолишмай, томошабоп ўйнади. 


- Ислом Шарипов йиқитилган вазиятда пенальти бор эдими? Кўп ўтмай, Комил Шарофутдинов гол киритмасидан аввал қизил карточкага лойиқ ҳаракат қилганини такрорий вазиятда кўрдик. Бугунги ҳакамлик ва вазиятлар бўйича қандай фикрдасиз?
- Пенальти борми ёки йўқми – бу бизнинг ишимиз эмас. Бўлса бордир, балки йўқдир, билмадим, бу масалада аниқ фикр билдира олмайман. Ҳакамларга эътирозим йўқ, - дейди Алишер Латипов «Динамо» - «Юниред» ўйинидан (1:0) кейин.


Dinamo

Komil Sharofutdinov - 38'

PRO liga. Round 2

23/03/2023, 18:00

0
:
1
Finished

Unired

45'
90'
38'  Komil Sharofutdinov
 

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика