Latest news

14:43Флик "Райо Вальекано" билан ўйиндан кейин "Барселона" футболчиларини кийиниш хонасига қамаб қўйди  0 14:15"Барселона" Рэшфордни МЮга қайтариш ҳақида ўйлаб қолди  1 13:46Суарес "Сиэтл" ходимига тупургани учун 6 ўйинга дисквалификация қилинди  7 13:19"Ал Иттиҳод" португалиялик ёш футболчини 30 млн евродан ошиққа харид қилди  2 12:51"Челси" собиқ футболчиси "Гремио"га ўтди  1 12:22Бразилияда ғавғо: "Фламенго" юлдузи пул тикканликда айбланиб дисквалификация қилинди  1 11:54Дональд Трамп Ўзбекистон МТЖга ЖЧда омад ёр бўлишини тилади  6 11:27Кечаги учрашувдан сўнг Жоэль Кожо ўз фикрларини билдириб ўтди  26 10:59ПСЖ бош мураббийи жиддий жароҳат олди  3 10:32Бугун U-23 ва U-17 терма жамоаларимиз ўйнайди  9 10:02"Реал"нинг икки нафар футболчисига Туркиядан таклиф бор  0 09:31Европанинг ТОП клублари қизиққан футболчи фаолиятини Саудия жамоасида давом эттиради  1 09:00"Олтин тўп"га асосий даъвогар футболчи жароҳат олди  3 08:32Яна бир терма жамоа ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди  5 08:03Валерий Кичин: "Ҳалол ўйин бўлишини истардим"  48

«Динамо» (U-17) Япония клубига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди News

«Динамо» (U-17) Япония клубига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди

Бугун Самарқандда Япониянинг Яманаси префектураси Кофу шаҳрининг “Ванфоре Кофу” ва Самарқанднинг “Динамо” клуби ўсмир-ёшлар жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви ўтказилди.

Кутилганидек ўйин юқори даражада ташкил этилди. Ўйиндан олдин минглаб мухлислар қаршисида Самарқанд шаҳар ҳокими Фурқат Раҳимов ва «Динамо» клуби раҳбарлари Япониядан келган делегация раҳбарларига ҳурмат кўрсатиб, миллий либосларимизни совға қилишди.

Ўйин шиддатли бошланиб, «Динамо» академияси тарбияланувчилари дастлабки таймдаёқ ҳисобни 2:0 га етказди.

Иккинчи бўлимда эса меҳмонлар ҳужумкор тўп суриб, дастлаб мувозанатни тиклашди. Кейин эса қарши ҳужумларда ғалабани илиб кетишди, 2:4.

Дўстона тарзда кечган ўйиндан кейин Япония клуби аъзолари мезбонлик учун миннатдорчилик билдириб, японча таъзим билан ҳурмат кўрсатишди.

3 апрель (чоршанба)
Ўртоқлик учрашуви.
«Динамо» (U-17) - "Ванфоре Кофу" (Япония) - 2:4
Голлар:
Диёр Бозоров 14, Авазбек Отахонов 42 - Йошида 66, Хоно 68, Накамура 78, 87.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика