Latest news

10:13Алтин Крезиу: "Андижон"да янги синовларга тайёрман"  0 09:42"ФарДУ" Про-лига янги мавсумига тайёргарликни Тошкентда давом эттиради  0 09:10Нима учун водий клубларида муаммолар бўлаверади? "Нефтчи"нинг трансфер тақиқи ва бошқа мавзулар — Камолиддин Мурзоев билан интервью  0 08:4538 ёшли Рамос янги жамоасида қайси рақамда ўйнайди?  1 08:15Расман: "Бунёдкор" хорватиялик ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади  0 07:31Дилшод Жўраев: "Хоразм"нинг Суперлигада ўйнашига охиригача ишонгандик"  0 03:20Испания Кубоги. "Барселона" чорак финалда қийинчилик кўрмади, Торрес собиқ жамоасини аямади  64 02:57"Ливерпуль" катта қийинчиликсиз Англия Лига Кубоги финалига йўл олди  5 02:32А Серия. "Интер" қолдирилган ўйинда йирик ҳисобда ютқазди  2 00:56Моуринью футбол тарихидаги энг зўр уч футболчи номини айтди  30 00:21Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" Карим Бенземанинг 90+6-дақиқадаги голи эвазига ғалабага эришди  1 23:54"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисига А Серия клублари даъвогар  0 23:25ЕЧЛ форматида яна ўзгариш бўлиши мумкин  2 22:55Жозе Фонте: "Роналду мингта гол ура олади"  3 22:29Назорат ўйини. "Бухоро" Қозоғистон жамоасини ишончли ҳисобда доғда қолдирди  4

"Динамо" - "Пахтакор". 6 йиллик анъана бузиладими? News

"Динамо" - "Пахтакор". 6 йиллик анъана бузиладими?

Олий Лига 18-турининг эътиборли ўйинларидан бири Самарқандда ўтади. Жума куни «Динамо» жамоаси мухлислари қаршисида «Пахтакор»га қарши саф тортади.

КИМ ҚАНДАЙ ҲОЛАТДА?

Ушбу учрашувдаги ғалаба ҳар икки жамоага ҳам жуда зарур. «Динамо» иккинчи даврани мағлубият билан («Металлург» ва «Шўртан») бошлаган бўлса, Шота Арвеладзе бошчилигидаги «Пахтакор» Навоийдан дуранг билан қайтиб, Тошкентда «Нефтчи»га ҳеч қандай имконият қолдирмади – 6:0.

18-тур олдидан «Динамо» турнир жадвалида айни дамда 19 очко билан 12-ўринда бораётган бўлса, «Пахтакор» 28 очко жамғарган ҳолда 4-поғонадан ўрин олган. «Динамо» Ўзбекистон Кубоги ярим финалига чиққан бўлса, «Пахтакор» кубок баҳсларидан чиқиб кетган.

СОБИҚ ЖАМОАСИГА ҚАРШИ…

«Динамо» жамоаси сафидаги бир қатор футболчилар ўз вақтида «Пахтакор» сафида тўп суришган. Жумладан, Темур Жўраев, Алексей Николаев, Фарҳод Тожиевлар ўз вақтида пойтахтликлар шарафини ҳимоя қилишган бўлишса, черногориялик Аднан Ораховац сўнгги уч мавсумни ушбу клуб сафида ўтказаётганди. «Пахтакор»дан ижара асосида ўйнаётган Саиджамол Давлатжонов бу турда «Динамо»га ёрдам бера олмайди.

«Пахтакор» етакчиларидан бири Жамшид Искандеров эса «Пахтакор»гача Олий Лигадаги дебютини айнан «Динамо»да нишонлаб, Самарқандда фаолият юритган. Шунингдек, Достон Ибрагимов ҳам ўтган мавсумни айнан «Динамо» сафида ўтказиб, бу йил «Пахтакор» сафида ҳаракат қилмоқда.

ЎЙИН РАВШАН ЭРМАТОВГА ТОПШИРИЛДИ

«Динамо» - «Пахтакор» учрашувини бошқариб бориш ФИФА рефериси Равшан Эрматовга ишониб топширилди. Унга қанотларда Абдулҳамид Расулов ва Жаҳонгир Саидовлар ёрдам бериб боришади.

Олий Лига. 18-тур. 18 август (жума)
«Динамо» (Самарқанд) – «Пахтакор» (Тошкент)
Ҳакамлар:
Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), К. Расулов (Қарши)
Назоратчи: Д. Роман (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: А. Фролов.



ЎЗАРО ЎЙИНЛАР: УСТУНЛИК КИМДА?

«Динамо» ва «Пахтакор» жамоалари Олий Лига тарихида ҳозирга қадар 45 бор куч синашишган. 35 учрашувда «Пахтакор», 6 ўйинда «Динамо» устун келган. 4 ўйин дуранг билан якунланган. Тўплар нисбати – 92:23 га тенг, меҳмонлар фойдасига. Ўзаро ўйинларда «Пахтакор» 109 очкога эга бўлган бўлса, «Динамо» 22 очкони қўлга киритган.

«Пахтакор»нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 6:0га тенг. Бу 2015 йилда қайд этилган. «Динамо»нинг энг йирик ғалабаси эса 2:0.

«Динамо» 6 йилдан буён «Пахтакор»ни Самарқанда мағлуб эта олмаяпти. Кўрамиз, биринчи даврада 16 йиллик нохуш анъанани бузган «Динамо» энди 6 йиллик нохуш анъанага чек қўя олармикан…

Самарқандда бўлиб ўтган сўнгги олти учрашув:

07.06.2015 «Динамо» - «Пахтакор» 0:1
26.04.2014 «Динамо» - «Пахтакор» 1:2
18.10.2013 «Динамо» - «Пахтакор» 1:2
08.04.2012 «Динамо» - «Пахтакор» 0:1
05.08.2011 «Динамо» - «Пахтакор» 0:0
26.10.2010 «Динамо» - «Пахтакор» 2:1

ФАКТЛАР, РАҚАМЛАР…
«Динамо» ўз майдонида бўлиб ўтган 22 та ўйиннинг 4 тасида зафар қучган. Тўрт марта дуранг қайд этилган. “Пахтакор” Самарқанддан 14 бора уч очко билан қайтган. «Динамо» 2010 йилдан буён «Пахтакор»ни Самарқандда мағлуб эта олмай келмоқда.

СЎНГГИ ЎЙИН: «ПАХТАКОР» - «ДИНАМО» - 0:1
Жамоаларнинг сўнгги ўйини жорий мавсумнинг 3-турида Тошкентда ўтганди. 12 март кунги баҳсда Самарқанд жамоаси 16 йиллик нохуш анъанага чек қўйиб, сафарда «Пахтакор»ни мағлуб этиб қайтганди. Ўшанда «Динамо» жамоасини пешқадамга айлантирган голга 88-дақиқада Раду Рогак муаллифлик қилганди.

АНОНС:
Олий Лига. 18-тур. 18 август (жума)
«ДИНАМО» - «ПАХТАКОР»
Учрашув стадиони:
«Динамо» Марказий ўйингоҳи.
Учрашув бошланиш вақти: 18:00
Ўйин чиптаси нархи: 7 000 cўм.

«Динамо» клуби Матбуот хизмати.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика