Latest news

17:05Бубанья, Юсупов, Исмоилов, Бабаян ва Бошкович жарима тўлайдиган бўлди  1 16:48Манба: "Барселона" Хавини ишдан бўшатади  4 16:23"Ювентус" Роналду билан судлашишда давом этади  1 15:55"Манчестер Сити" дарвозабони клуб билан шартномасини узайтирди  0 15:29Жиру Евродан сўнг Франция терма жамоасидаги фаолиятини якунлашини эълон қилди  0 15:00"Севилья" янги бош мураббий борасида бир қарорга келди  0 14:39Франция терма жамоаси дарвозабони Евро-2024ни ўтказиб юбориши мумкин  1 14:19Ўзбекистон Суперкубоги учун чипталар 25 май куни сотувга чиқади  6 13:57Суперлиганинг 9-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  0 13:38Пиоли "Милан" бош мураббийи лавозимини тарк этиши аниқ бўлди  0 13:13"Бенфика" ижарага олинган "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини сотиб олди  0 12:48"Ювентус" собиқ ҳимоячиси жамоага қайтиши мумкин  0 12:25"Динамо" ва "Пахтакор" футболчилари терма жамоадан чақирув олишди  10 12:10Самарқанддаги футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати қуръа ташлаш маросимига испаниялик афсонавий футзалчи ва МЮ собиқ ҳужумчиси келади  5 12:00Улуғбек Асанбаев — "Зомин" вице-президенти  7

«Динамо» Ғузорда «Шўртан»ни мағлуб этди News

«Динамо» Ғузорда «Шўртан»ни мағлуб этди

Про лига янги мавсумига тайёргарлик кўраётган «Динамо» жамоаси Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида «Шўртан» клубига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Қизиқарли кечган баҳсда Ҳаким Фузайлов жамоаси сафарда Асрор Алиқулов шогирдлари устидан ғалаба қозонди. Ўйинда ҳисоб биринчи бўлимда Тимур Ҳакимов томонидан очилди. Унинг зарбасини рақиб посбони қайтара олмади.

Иккинчи бўлимда эса захирадан майдонга тушган самарқандлик ёш яримҳимоячи Акмал Козимов иккинчи голни киритган бўлса, ўйин охирида жамоамизнинг украиналик форварди Михайло Удод 3-голга муаллифлик қилди. Учта голга жавобан ғузорликлар фақат битта гол билан жавоб бера олишди – 1:3.

Қайд этиш жоиз, шу куни «Динамо» таркибида самарқандлик ҳимоячи Ғолиб Сарибоев майдонга тушди. У ўтган мавсумни «Турон» сафида ўтказган эди.

«Динамо» жамоаси бугун Ғузордан қайтиб, эртадан тайёргарликни яна Самарқандда давом эттиради.

24 февраль (чоршанба)
Ўртоқлик учрашуви. Ғузор.
«Шўртан» - «Динамо» - 1:3
Голлар:
- Тимур Ҳакимов 27, Акмал Козимов 68, Михайло Удод 90+1
«Динамо»: Фарҳод Раҳматов, Дмитрий Сидоренко, Обид Жўрабоев, Жасур Ҳасанов, Комил Шарофутдинов, Олег Марчук, Шохруҳ Абдураҳмонов, Тимур Ҳакимов, Жамшид Ҳасанов, Михайло Удод, Темур Усмонов.
Захирадан майдонга тушганлар: Дилшод Ҳамроев, Муҳаммадқодир Ҳамралиев, Ислом Шарипов, Ҳумоюн Шербўтаев, Сирож Мелиев, Ғолиб Сарибоев, Ислом Шарипов, Акмал Козимов, Сардор Эминов.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика